3.
Турар-жой биноларининг жисмоний эскириши
20.1 Реконструкция нархини белгиловчи мезонлар
Бино ва иншоотларни реконструкциялашга йўналтирилган капитал
қўйилмалардан фойдаланишнинг провард натижаси иқтисодий тўғри
баҳолаш асосида аълороқ вариант танлаш бўйича қарор қабул қилиш
масаласига боғлиқ.
Реконструкция вариантларини баҳолашни қатор кўрсаткичлар, шартли
тоза маҳсулот, капитал қўйилмалардан, ҳажм ва фойданинг ўсишидан
фойдаланиш самарадорлик коэффициенти орқали
амалга оширилиши
мумкин.
Реконструкциялашда у ёки бу қарорнинг иқтисодий самарадорлик
мезони сифатида қурилиш-монтаж ишларининг
таннархидан ва капитал
қўйилмалардан келиб чиқадиган минимум келтирилган сарф қабул қилинади:
З = С
i
+ Е
n
К
i
→ min
Йиллик иқтисодий самара вариантлар бўйича келтирилган сарфларни
солиштириш орқали аниқланади:
Э = З
1
– З
2
= (С
1
+ЕnК
1
) В
1
– (С
2
+Е
n
К
2
) В
2
Бу ерда:
Э – йиллик иқтисодий самара ёки солиштириладиган ечимларни амалга
оширишдаги йўқотилиш (сўм);
З
1
, З
2
– маҳсулот бирлигига ёки солиштириладиган лойиҳавий
вариантлар бўйича қурилиш-монтаж ишларига келтирилган сарфлар (сўм);
С
1
, С
2
– маҳсулот бирлиги ёки ишнинг таннархи (сўм);
К
1
, К
2
– солиштирма капитал қўйилма (сўм);
В
1
, В
2
– ҳисобий йилдаги маҳсулот ёки
ишнинг натурал бирликдаги
ҳажми.
Бинони реконструкция қилишнинг мақсадга мувофиқлиги ҳақида қарор
қабул қилингандан кейин қўшимча инженерлик, шу
жумладан геодезик,
геологик ва бошқа изланишлар олиб боришга эҳтиёж туғилиши мумкин.
Бу ишлардан мақсад реконструкция бўйича майдоннинг умумий
ҳолатини башоратлашдан иборатдир. Қурилиш
майдонининг инженер-
геологик текширувини механик, баъзан қўлда бурғулаш қурилмаларидан
фойдаланиб, чуқурлиги 10 м гача диаметри 37 мм гача, чуқурлиги 20 м ва
диаметри 127 мм гача бўлган қудуқлар бурғулаш йўли
билан амалга
оширилади. Бунда, грунт қатламлари хили, бўшлиқларнинг мавжудлиги,
ўтиш мумкин бўлган қатламларнинг физик
тавсифларини лаборатория
усуллари билан аниқланади. Дала усулларидан талаб даражасида сифатга эга
бўлган намуналарни олиш амалда мумкин бўлмаган ёки мушкул бўлган
ҳолда фойдаланилади.
Инженерлик-гидрогеологик
изланишларни,
остини
сув
олган
худудларда ёки остини сув олиш хавфи туғилганда бажарилади. Инженерлик
изланишлар ўтказиш натижасида замин ва пойдеворларнинг текширув
натижаларини
ҳисобга
олган
ҳолда
бино
ва
иншоотланни
–
реконструкциялаш лойиҳасини ишлаш учун қуйидаги
маълумотлар
йиғилиши лозим:
1.
барча бино ва иншоотларнинг схемаси билан бирга реконструкция
қилинадиган объект майдонини инженер-геодезик съемкаси;
2.
участканинг грунт суви сатҳи ҳақидаги маълумот бўлган инженер-
геологик (қудуқлар ва асосий йўналишлар бўйича литологик кесим)
кесим;
3.
лойиҳадан ва меъёрий талаблардан чекиниш ҳоллари ва қайд
этилган нуқсонлар кўрсатилган мавжуд пойдеворнинг ўлчамли
чизмаси;
4.
қурилиш участкасидаги замин грунтининг физик-механик хоссалари
ҳақидаги маълумотлар;
5.
кўрилаётган худуднинг гидрометеорологик ҳолати.
Do'stlaringiz bilan baham: