11.2 Ишлатиладиган усуллар ва воситалар
Қурилиш конструкцияларининг ҳар бир элементи бўйича қисмларга
ажратиш ишлари қўлда, қўл машиналаридан фойдаланган ҳолда бажарилади.
Пардозлаш-декоратив ёғоч ва майда металл конструкциялар ҳам қўл
ёрдамида қисмларга ажратилади. Қўл машиналаридан фойдаланиб қисмларга
ажратиш усули анча меҳнат ва сарф-ҳаражатни талаб қилади. Бундан
ташқари бу усулда чиқадиган шовқин, чанг ва вибрация даражаси нисбатан
катта бўлиб, қисмларга ажратиш (демонтаж) ишларининг бошқа самаралироқ
турларидан
фойдаланиш
имкони
бўлмаган
ҳоллардагина
ундан
фойдаланишга тўғри келади. Қурилиш конструкциялари ва яхлит қуйма
массивларни бузиш усуллари бу ишларни бажаришда қўлланадиган
воситаларга қараб фарқланади.
Ярим механизациялашган усул
да пневматик ва электр қўл машиналари
қўлланади.
Механизациялашган усул
да махсус машиналар билан бирга тракторлар,
бульдозерлар, экскаваторларнинг зарб билан парчалаш таъсири қўлланади.
Бунда бу механизмлар шарсимон клин-болғалар, пневматик ва гидравлик
болғалар ҳамда автобетон бузгичлар ва қоя ушаткичлар, гидравлик понали ва
цилиндрли ушаткичлар каби турли ёндош осма асбоб-ускуналар билан
биргаликда қўлланади.
Бурғулаш-портлатиш
ва
гидравлик портлатиш
усулида бурғулаш
ускуналари қўлланади.
Бино конструкцияларини қисмларга ажратиш ва бузиш усулини
танлашда
бундан
чиққан
материаллардан
такроран
фойдаланиш
имкониятлари ҳам ҳисобга олинади. Конструкцияларни қисмларга ажратиш
ва бузишнинг у ёки бу усулининг танланиши ҳар бир муайян ҳолатда
техника-эксплуатация ҳисоблари асосланган бўлиши лозим.
Конструкцияларни бузиш жараёнларини ташкил
этиш схемаси
Тайёргарлик жараёни I босқич
Бузиш жараёни II босқич
Майда синиқларни чиқариб ташлаш жараёни III босқич
Қайта фойдаланиш жараёни IV босқич
Конструкцияларни қисмларга ажратиш бўйича ишларни бошлашдан
аввал, уларни олиб ташлашнинг барча элементлари алоҳида-алоҳида
қўрсатилган схемасига мувофиқ, бузиш жойлари аниқ белгилаб олиниши,
вақтинчалик конструкциялар ўрнатилиши керак.
Қисмларга ажратиш ишлари одатда юқоридан пастга қараб амалга
оширилади, бунда қуйидаги тартибга риоя қилинади: Биринчи навбатда
технологик
конструкциялар
(қувурўтказгичлар,
муҳандислик
коммуникациялари, мачталар, таянчлар, кўтармалар) ажратиб олинади.
Иккинчи навбатда конструкцияларнинг горизонтал тўсиқлари (томёпма) ва
вертикал тўсиқлари (дарвозалар, эшиклар, деразалар, витражлар, юк
кўтарувчи деворлар). Учинчи навбатда махсус конструкциялар (зинапоялар,
шахталар, рельс йўллари) қисмларга ажратилади. Тўртинчи ўринда
горизонтал юк кўтарувчи конструкциялар (фонарлар, томёпма ва ораёпмалар
плиталари, фермалар, тўсинлар, ригеллар, кран ости тўсинлари) ва вертикал
юк кўтарувчи конструкциялар (деворлар, колонналар, тиргаклар) бузиб
олинади. Ниҳоят, бешинчи ўринда охирида тонеллар, ертўлалар,
пойдеворларга гал келади.
Бир қаватли бинолар кетма-кетлик усулида ҳамда комплекс усулда
ажратилади. Кетма-кетлик усулида конструкциялар бутун бино бўйлаб
элементлар бўйича бузиб олинади. Комплекс усулда бино секциялар бўйича
узунасига қисмларга ажратилади ва бузилади. Кўп қаватли биноларни
босқичма-босқич алоҳида секциялар бўйича ёки бутун узунаси бўйлаб
қисмларга ажратиш лозим.
Элетр тармоғи ажратиб олинаётганда, аввал плафонлар, патронлар,
включателлар, розеткалар, шчитлар олинади, кейин проводка демонтажига
ўтилади.
Муҳандислик
ускунларининг
бошқа
барча
элементлари
(раковиналар, қўл ювгичлар, ванналар, унитазлар, марказий иситиш
тизимининг иситиш жиҳозлари) кейинчалик ишлатишга яроқлилигига кўра
навларга ажратилиши керак.
Томёпма одатда икки босқичда бузиб олинади. Аввал томёпма
қопламаси олиб ташланади, кейин томёпманинг асосий юк кўтарувчи
элементлари бузиб олинади. Иссиқлик изоляциясига эга бўлган рулонли
томёпма конструкцияси иссиқлик изоляцияси билан биргаликда олинади,
иссиқлик изоляциясига эга бўлмаган рулонли материаллардан қопланган
томёпмани яхлит асосдан темир куракча билан кўчириб олиш тавсия
этилади. Донали майда материаллардан ёпилган томёпма элементлар бўйича,
бу элементлар ўрнатилганидан тескари тартибда бузиб олинади. Бузиб
олишда эҳтиёткорликка риоя қилинса, 80-85% материалларни тежаб қолиш
имкони бўлади.
Эски биноларнинг оҳакли қоришмада терилган ғишт деворларини бузиб
олиш нисбатан осон, шунинг учун ажратиб олинган ғиштларнинг кўпи
такроран фойдаланиш учун яроқли бўлади, аммо бунда жуда кўп чанг
чиқиши ишни қийинлаштиради. Цемент-қум асосли қоришмаларда терилган
ғиштларни кўчириш анча қийин кечади, чунки бунда ғишт ва қоришма катта
бўлакларга синиб ажралиб кетади, ва ғиштни қоришма қотишмасидан
ажратиб олишнинг амалда деярли имконияти бўлмайди. Бундай ҳолларда
деворни бузишда қўл машиналаридан фойдаланиш тавсия этилади.
Ишлаб турган цехнинг танг ва тор шароитларида ғишт деворлар одатда
қаторма-қатор қўлда ёки ломлар, майда босқонлар, поналар ва киркалардан
фойдаланиб бузилади, бунда отбойка болғалари ёрдамида ярим
механизацияланган усул ҳам қўлланиши мумкин. Бинонинг ҳар бир
қаватидаги эски деворларни бузиш ишларини бошлашдан аввал, ушбу қават
остидаги ораёпмалар конструкциялари тўлиқ демонтаж қилиб бўлинган
ҳамда бинода девор бузаётганлар ҳавфсизлигини таъминлашга оид чора-
тадбирлар кўрилган бўлиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |