11.3 Котлованлар ва траншеяларни кучайтириш усуллари
Харакатдаги корхоналар ва уларнинг цехлари ҳудудида бажарилаётган
ер ишлари котлованлар ва траншеялар деворларини маҳкамлаш ишлари
билан бирга қўшиб олиб борилади. Бундай чора-тадбирларни кўриш
зарурати
ер
ишлари
бажарилаётган
участка
ёнида
жойлашган
конструкциялар ва коммуникацияларнинг (бино ва иншоотлар пойдеворлари,
муҳандислик тармоқлари, темир йўллар ва ҳ.к.) барқарорлиги ва
ўзгармаслиги билан боғлиқ.
Қўлланаётган махкамалар ишлатилган материали бўйича қуйидагига
бўлинади: металл, темир-бетон ва комбинировалныйлара (аралаш) турларга
бўлинади.
Махкамаларни ўрнатишда ёғоч материалларнинг барча турлари – тахта,
хода, тўсин, шунингдек махсус вазифа бажарадиган материаллар (ёғоч,
шпунт ва ҳ.к.) қўлланади. Унча чуқур бўлмаган котлованлар ва траншеялар
деворларини маҳкамлашда тахталар қўлланади. Тахталардан яхлит ёки
тирқишли шчитлар ясалади ҳамда улар котлован ёки траншеяга ўрнатилади
ҳамда қашаклар (распоркалар) билан маҳкамланади.
Металл конструкцияларни ўрнатишда қозиқоёқлар шпунтларининг ҳар
хил турлари қўлланади. Z-симон, ясси ва тоғорасимон профилли шпунтлар
энг кўп қўлланади. Бу турдаги маҳкамловчиларнинг афзаллиги шундан
иборатки, улар катта юк кўтариш қобилиятига эга, улардан ҳар қандай ер
шароитида (шу жумладан ерости сувларининг сатҳи юқори бўлганда ҳам),
шунингдек ер анча баландликка кўтарилиб ишланганда ҳам фойдаланиш
мумкин.
Темир-бетон маҳкамловчилар тираб турувчи деворларнинг бир туридир.
Бундай маҳкамловчилар кўтарилаётган конструкция учун опалубка
вазифасини бажариши мумкин. Улар яхлит қуйма ва йиғма бўлади. Бу
маҳкамловчиларнинг қалинлиги ҳисоблаб аниқланади, ҳамда 0,3м дан 1,5 м
гача
оралиқда
ўзгариб
туради.
Комбинированланган
(аралаш)
маҳкамловчилар одатда металл ва темир-бетон, металл ва ёғоч
қўшилмасидан иборат бўлади. “Ердаги девор” усулида ер ости
иншоотларини қуришда уларнинг периметри бўйлаб кенглиги 80-100 см,
узунлиги 25-30 м гача бўлган траншеялар қазилади, улар бир пайтнинг ўзида
ёки ер чиқариб олинганидан кейин лойсимон (кўпроқ ҳолларда бентонит)
қоришма билан тўлдирилади. Бу қоришма траншея деворларининг
мустаҳкамлигини таъминлайди. Траншеяларга арматура каркаси ётқизилгач,
улар бетон қоришмаси билан тўлдирилади. Кўрсатиб ўтилган ишларни
бажариш учун махсус асбоб-ускуналар - траншеяларни қазиш, лойсимон
қоришма ва бетон қоришмасини тайёрлаш учун машина ва механизмлар
мажмуига эга бўлиш керак.
Сўнгги пайтларда қурилиш амалиётига котлованлар деворларининг
маҳкамловчиларини сифатида торкретлаш усули ишлатилади. Бу усул
котлованларнинг режавий ўлчамларини камайтириш имконини беради.
Торкретлаш бетон-шприц-машиналар ёрдамида бажарилади. Уларнинг
таркибий қисмларини танлаш ва дозалаш, сув, ҳаво ва ҳ.к. сарфини аниқлаш
ҳар қандай юзаларни торкретлаш пайтидагидек амалга оширилади. Бироқ
котлованлар деворларини бу усул билан маҳкамлашда, унга босим остида
пуркатилган торкрет қатлами нафақат котлованга фильтрация сувларининг
киришидан ҳимоя вазифасини ўтайди, балки, биринчи навбатда, ер
босимидан келадиган юкларни ўзига қабул қиладиган юк кўтарувчи
конструкция бажаради. Чунки бетон қоришмасининг юқори босим остида
ерга ташланишида дастлабки қатламнинг заррачалари юмшоқ ерга кириб
боради, ер мустаҳкам цементланади ҳамда торкретбетоннинг ер билан
маҳкам боғланиши таъминланади. Натижада сиқилишга юқори даражадаги
мустаҳкамликка эга бўлган ва сув ўтказмайдиган яхлит қуйма конструкция
ҳосил бўлади. У бир пайтнинг ўзида олинмайдиган опалубка вазифасини
ўтаб, пойдевор бетонлангандан кейин ҳам унинг танасида қолиб кетади.
Торкрет қатламининг қалинлиги ернинг қовушқоқлигига боғлиқ бўлиб,
одатда 15 мм дан ошмайди. Маҳкамловчининг юк кўтариш қобилиятини
ошириш учун, уни пайвандланган тўр билан арматуралаш мумкин. Чуқур
котлованлар ўрнатилганда тўр торкрет котлован деворига бетон билан одатда
токчасимон маҳкамланади. Торкретбетоннинг қалинлиги катта бўлган
ҳолларда у котлован ташқарисида анкерланиши мумкин, бу эса кашакларни
қўллаш заруратидан озод қилади.
Назорат саволлари.
1.
Турар-жой ва жамоат биноларини реконструкция қилишда ишларни
механизациялашнинг чекланганлиги қандай хусусиятлар билан
боғлиқ?
2.
Реконструкциялашда иш бажариш лойиҳаси (ИБЛ) қандай аҳамиятга
эга ва ким томонидан тасдиқланади?
3.
Реконструкция шароитида ИБЛ ни ишлаб чиқишда қандай
хусусиятларни ҳисобга олиш зарур?
4.
Реконструкция пайтида цех ишини тўхтатмай туриб ёки қисман
тўхтатган ҳолда олиб бориладиган цех ичидаги тайёргарлик ишларига
нималар киради?
5.
Ер ишлари қандай усулларда бажарилади?
6.
Ер ишлари қўл билан деворларини маҳкамлашнинг қандай усуллари
мавжуд?
7.
Котлован ва траншея деворларини маҳкамлашнинг қандай усуллари
мавжуд?
Do'stlaringiz bilan baham: |