1 м а ъ р у з а: Кириш. Фаннинг мақсади ва вазифалари



Download 1,98 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/86
Sana08.06.2022
Hajmi1,98 Mb.
#645738
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   86
Bog'liq
маъруза БИСТР

 
Назорат учун саволлар 
1.Бузмасдан синаш услублари қачон қўлланилади? 
2. Пластик деформация усулида бетон мустаҳкамлиги қайси асбоблар 
ёрдамида аниқланади? 
3.Эластик сакраш нима? 
4. Маҳаллий бузилиш усулининг моҳияти нимада? 
Кашкаров болғачаси қайси усулда ишлайди? 
5.Ультратовуш асбоблари қандай физик тамойиллар асосида ишлайди? 
6.Бетондаги ультратовуш тезлиги қайси диапазонларда бўлади? 
11-МАЪРУЗА: Бино ва иншоотларнинг қурилиш 
конструкцияларини бузиш ва ажратиб олиш 
Маъруза режаси 
1.
Бино ва иншоотларнинг қурилиш конструкцияларини бузиш ва ажратиб 
олишга қўйиладиган талаблар.
2.
Ишлатиладиган усуллар ва воситалар.


3.
Котлованлар ва траншеяларни кучайтириш усуллари 
11.1
Бино ва иншоотларнинг қурилиш конструкцияларини бузиш ва 
ажратиб олишга қўйиладиган талаблар
.
Капитал таъмирлаш ва реконструкциянинг ўзига хос хусусияти шундан 
иборатки, бунда меҳнат сарфлилик янги қурилишга нисбатан ҳам кўпроқ 
бўлади. Бунинг сабаблари реконструкция пайтида қўшимча демонтаж 
ишлари мавжудлиги, деворлар ва пойдеворларни кучайтириш ва тиклаш 
жараёнларининг мураккаблиги, йиғма конструкцияларни монтаж қилиш 
шарт-шароитларининг чекланганлиги билан изоҳланади. 
Турар жой ва жамоат биноларини реконструкция қилишда ишларни 
механизациялаш катта ва мураккаб муаммони ташкил қилади, чунки меҳнат 
жараёнларининг айрим ўзига хос хусусиятлари турли техник воситалардан 
самарали фойдаланиш имкониятларини чеклаб қўяди. 
Бундай хусусиятлар қуйидагилардан иборат: 
-техник 
жараёнларнинг кўп 
операциялардан 
таркиб 
топиши, 
операцияларнинг турли-туманлиги, бажарилаётган операцияларнинг жой ва 
вақтда тарқоқлиги; 
-кетма-кет бажарилаётган операциялар ўртасида анча катта техник 
узилишларнинг мавжудлиги; 
-демонтаж қилиш, махкамаларни ўрнатиш, асбоб-ускуналар ва қурилиш 
конструкцияларини, уларнинг элементлари ва алоҳида деталларни монтаж 
қилиш билан боғлиқ ишлар нисбатининг катталиги. 
Кўрсатиб ўтилган хусусиятлар реконструкция пайтида қўл меҳнатидан 
фойдаланиш соҳалари анча кенг эканлиги билан боғлиқдир, чунки бу ўринда 
механизацияни жорий қилиш иқтисодий номутоносибдир, баъзида эса 
бунинг имкони ҳам йўқ. 
Саноат 
корхоналарига 
тегишли 
бино 
ва 
иншоотларни 
реконструкциясида қурилиш майдончасининг шарт-шароитлари ишлаб 
чиқариш жараёнларини механизациялаш даражасини акс эттиради, ҳамда 
қўлда бажариладиган ишлар ҳажмининг ортишига сабаб бўлади. 
Реконструкция пайтида монтаж-демонтаж ишлари, конструкцияларни 
массивлар бузиш қуйма бетон, қийин шароитларда мавжуд пойдеворларни 
кучайтириш 
ва 
янгиларини 
ўрнатиш, 
шунингдек 
ерости 
коммуникацияларини ўтказиш ҳамда пол остига бетон тайёрламаларни 
ўрнатиш ишлари анчагина меҳнат сарфини талаб қилади. 
Бинони қисмларга ажратиш жараёнида демонтаж қилиш, қисмларга 
ажратиш, қисман ёки тўлиқ бузиш ишлари амалга оширилади. 
Конструкцияларни демонтаж қилиш жараёнида айрим мустаҳкамловчи ва 
боғловчи элементлар қисман бузилади. 
Қурилиш конструкцияларини қисмларга ёки алоҳида элементларга 
ажратиш, кейинчалик уларни олиб кетиш мақсадида қисман бузиш билан 
боғлиқ бўлган жараёндир. Конструкцияларнинг демонтажи ва қисмларга 


ажратилиши алоҳида элемент бўйича ва йириклаштирилган блоклар бўйича 
амалга оширилиши мумкин. Бинолар конструкцияларининг демонтажи 
одатда 
уларни 
алмаштириш 
жараёнида 
бажарилади. 
Бунда 
алмаштирилаётган конструкцияларнинг демонтажи ва янгиларининг 
монтажи кўп ўринларда бир хил монтаж машиналари ёрдамида олиб 
бориладики, айнан мана шу демонтаж ва монтаж ишларининг 
механизациясини ягона комплекс жараён сифатида олиб қарашга имкон 
беради. 

Download 1,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish