324
бизнинг республикамизда ҳам кенг қамровли ва
тезкор суръатлар билан
ривожланиб
бораётган
иқтисодиёт
тармоқлари,
шу
жумладан
агромаҳсулотлар
етиштиришдан
истеъмолчига
етказгунча
бўлган
жараёнларни ўз ичига олган агрокластерлар фаолиятининг ҳуқуқий ва
меъёрий асосларини шакллантириш асосий вазифалардан ҳисобланади.
Шу жиҳатдан фикримизча, миллий иқтисодиёт тармоқларини кластерли
ёндашув асосида ривожлантириш учун дастлабки қонуний асос сифатида
Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш
бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида” ги ПФ-4947
сонли Фармони ва
ушбу фармонни амалга ошириш учун ишлаб чиқилган дастур, унинг
ижросини таъминлаш мақсадида қишлоқ хўжалиги ва саноат тармоқларининг
уйғунлашуви асосида кластерлар ташкил этиш, рағбатлантириш ва
давлат
томонидан қўллаб-қувватлашни кўзда тутувчи Президент фармонлари,
Вазирлар Маҳкамаси қарорлари асос бўлади. Шунингдек иқтисодиёт
тармоқлари ва ҳудудлар миқёсида агросаноат кластерларини фаолиятини
тартибга солишда ҳар бир ҳудуд кесимида кластер сиёсатини кўзда
тутувчи
“кластерларни ривожлантиришнинг мақсадли дастурлари” ва “ҳудуд
ижтимоий - иқтисодий ривожлантиришнинг стратегик дастурлари” асосида
юритиладиган “кластер сиёсати” асосий ҳужжат бўлиши лозим.
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда бизнинг фикримизча “кластер
сиёсати” деганда - кластерларни шакллантириш ва улар фаолятини самарали
ташкил этиш мақсадларида олдиндан белгилаб олинган натижаларга
эришишга қаратилган ҳаракат ва тадбирлар
жамланмаси сифатида
тушунишимиз мумкин.
Кластер сиёсатини амалга ошириш механизми асосан тўртта йўналишда
кластерлар инфратузилмаларини ривожлантириш, кластерлар фаолятининг
меъёрий-ҳуқуқий
базасини шакллантириш, ахборот-маслаҳат хизматлари
тизимини қўллаб-қувватлаш ва кластер иштирокчиларининг қўшма
лойиҳаларини амалга оширишига ёрдам кўрсатиш орқали юритилади.
Алоҳида олинган мамлакат ва унинг ҳудудларида кластер сиёсатини
амалга ошириш ваколатли давлат ва ҳудудий ҳокимият органлари томонидан
бажарилади. Бундай тадбирлар асосан махсус “концепциялар” ва
кластерларни ривожлантириш бўйича давлат томонидан қўллаб-қувватлаш
бўйича чора-тадбирлар воситасида амалга оширилади [2].
Клатерларни ривожлантириш “концепция” сини ишлаб чиқиш ва ушбу
концепция асосида кластер сиёсатини юритиш зарур.
Ушбу концепция асосида:
-
кластерларни ташкил этиш ва ривожлантиришнинг меъёрий ҳуқуқий
базасини шакллантириш;
-
кластерларни қўллаб-қувватлашнинг
услубий асослари, ахборот
консалтинг хизматларини кўрсатиш, кадрлар таъминоти ва уларни тайёрлаш
тизимини ривожлантириш;