326
ҳолатларнинг кластерларни ташкил этиш зарурати аниқ далиллар орқали
баён қилинади .
4. Мамлакатимиз ва унинг ҳудудларида мавжуд ишлаб чиқариш ва
иқтисодий салоҳиятини баҳолаш асосида кластерлар ташкил этиш
имкониятларини аниқлаш. Бунда:
- мамлакат ва маълум бир ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш
ҳолати, яъни иқтисодиётнинг тегишли кластер ташкил этиш мўлжалланган
тармоғидаги ишлаб чиқариш ва иқтисодий самарадорлиги, инвестициялар ва
инновацион ривожланиш ҳолати, маҳсулотларнинг рақобатбардошлик
даражаси, кадрлар ва илмий салоҳиятига баҳо берилади. Уларнинг кучли ва
заиф томонлари аниқланади. Таҳлил ва баҳолаш натижаларига таянилгани
ҳолда мамлакат ва алоҳида олинган кластер сиёсатининг асосий
йўналишлари белгиланади.
5. Мамлакат ва унинг ҳудудларига кластер сиёсатини амалга ошириш ва
ривожлантиришнинг асосий йўналишлари ишлаб чиқилади. Бунда;
- кластерлар ривожланишини ташкилий жиҳатдан ривожлантириш,
яьни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, кластерлар фаолиятини
мувофиқлаштирувчи махсус тузилмаларни ташкил этиш, кластер
иштирокчиларининг ўзаро муносабатлари, ҳудудий ва тармоқ кластерларни
ривожлантиришни
рағбатлантириш
бўйича
тадбирлар,
уларни
ривожлантириш бўйича зарурий шарт-шароитлар яратиш, кластер ва унинг
иштирокчилари учун солиқ ва бошқа имтиёзларни бериш ва улар фаолиятига
маъмурий аралашувларни чеклаш масалалари аниқ белгилаб қўйилади.
6. Кластер сиёсатини амалга ошириш механизмларини ишлаб чиқиш.
Бунда:
Асосан
кластер
инфратузулмаларини
шакллантириш
ва
ривожлантириш, ахборот маслаҳат йўналишларида қўллаб-қувватлаш,
кластер иштирокчиларининг биргаликдаги лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва
амалга ошириш механизмларини шакллантириш масалалари кўзда тутилади.
Инфратузулмалар марказ тизимида мувофиқлаштирилса ишлаб чиқариш ва
технологик, молиявий, ахборот эксперт консалтинг ва кадрлар таъминоти
йўналишларида шакллантирилади.
Республикамизда тадбиркорликни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш
агросаноат кластерини ташкил этишнинг шакллари, усуллари ва уларнинг
меъёрий ҳуқуқий асосларини замонавий бозор иқтисодиёти талабларига
мослаштириш зарур. Чунки кластерларни ташкил этишдан мақсад ҳам
тадбиркорлик тузилмаларини давлат томонидан қўллаб қувватлашни кўзда
тутади.
Кластерни ташкил этиш ва ривожлантиришни Давлат томонидан
қўллаб-қувватлаш тадбирларини ҳам шартли равишда учта йўналишга, яъни
ташкилий, қулай шарт-шароитларни таъминлаш ва солиқ ва молия-кредит
йўналишларида бўлишини таклиф этамиз. (1- расм)
Do'stlaringiz bilan baham: |