Аграр тармоқ иқтисодий салоҳиятини оширишда институционал ислоҳотлар ва



Download 7,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet316/678
Sana08.06.2022
Hajmi7,69 Mb.
#643555
1   ...   312   313   314   315   316   317   318   319   ...   678
Bog'liq
TDAU Toplam 2021

 
318 
бирлашмалари) гуруҳи бўлиб, ўзарo чамбарчас бoғланган тармoқларнинг 
ягoна тexнoлoгик занжирини ташкил этувчи интеграцион тузилмалар 
ҳисобланади. Улар бир вақтнинг ўзида ҳам ўзаро ҳамкорликда фаолият олиб 
боришади, ҳам маълум даражада рақобатчилар саналади”. Портер кластерга 
хос бешта хусусиятни ажратиб кўрсатади:
1. Кластернинг ядросини ташкил этувчи хўжалик юритиш 
субъектларининг географик жиҳатдан бир ҳудудда тўпланиши. 
2. Бир-бирига ўхшаш иқтисодий фаолият турларида юқори рақобат 
муҳитининг мавжудлиги. 
3. Кластерга кирувчи фирмаларнинг горизонтал ва вертикал жиҳатдан 
кооперацияси (ўзаро ҳамкорлиги) натижасида ҳудудда тараққий этган 
инфратузилма шаклланиши. 
4. Консолидациялашган маркетинг стратегияси ва бренднинг юзага 
келиши (умумий ривожланиш стратегияси). 
5. Кластернинг тегишли соҳаларида инсон капиталининг “юқори 
сифати” шаклланиши [2]. 
Т.А.Зубованинг илмий тадқиқотларида интеграциялашган иқтисодий 
тизим сифатида агросаноат кластерларининг бошқалардан ажралиб 
турадиган қуйидаги хусусиятлари очиб берилган: ишлаб чиқаришнинг 
ҳудудий 
(географик) 
жиҳатдан 
туташ 
жойлашуви; 
кластер 
иштирокчиларининг бир ёки бир нечта маҳсулот ишлаб чиқаришга 
ихтисослашуви (бу меҳнат унумдорлигини ошишига, инновацияларни фаол 
жорий этишга, ахборот, тажриба ва билим билан тезкор алмашинувга олиб 
келади); кластер ичида рақобатни бошқариш мумкинлиги; бир кластер 
доирасида турли тармоққа мансуб корхоналар фаолият кўрсатиши эвазига 
“кўлам самараси”ни таъминлаш имконияти [3]. 
М.Юсуповга кўра “кластер деганда бирор турдаги маҳсулотни ишлаб 
чиқаришнинг технологик занжирида маълум ихтисослашув ва меҳнат 
тақсимотига эга ҳамда ягона мақсад йўлида уюшган корхоналар тизими 
тушунилади. Агросаноат мажмуасига нисбатан қўлланилганда эса, 
“агрокластер” қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш, 
сақлаш ва сотиш технологик тизимида ўзаро уюшган ҳолда фаолият олиб 
борувчи фермер ва деҳқон хўжаликлари, қайта ишлаш саноати корхоналари, 
сақлаш, логистика ва сотиш инфратузилмаларининг ягона мақсад йўлида 
бирлашган тузилмасини англатади” [4].
Ушбу назарий таърифларни умумлаштириб, бизнингча 
агрокластер
– 
географик жиҳатдан бир (туташ) ҳудудда қишлоқ хўжалиги 
маҳсулотларини ишлаб чиқариш, дастлабки ва чуқур қайта ишлаш, сотиш 
ҳамда ишлаб чиқаришга хизмат кўрсатиш технологик жараёнларини ягона 
занжирга бирлаштириш орқали қўшилган қиймати юқори маҳсулотлар 
ишлаб 
чиқариш, 
инновацияларни 
ривожлантириш 
ҳамда 
кластер 
иштирокчиларининг ички ва ташқи бозорларда рақобатбардошлигини 
оширишга йўналтирилган хўжалик юритиш субъектларининг ҳамкорликдаги 



Download 7,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   312   313   314   315   316   317   318   319   ...   678




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish