319
бирлашмаси, деган фикрдамиз.
Ўзбекистон
Республикасида
амалга
оширилаётган
иқтисодий
ислоҳотларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва қайта
ишлашнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш,
жумладан кластер ёндошуви асосида тизим самарадорлигини оширишнинг
аҳамияти ортиб бормоқда.
Бироқ, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини
етиштириш ва чуқур қайта ишлаш занжирини замонавий усуллар орқали
ривожлантириш, бу тизимда агросаноат кластерларини ташкил этишнинг
бозор тамойилларига мос келувчи ташкилий-иқтисодий механизмларини
такомиллаштириш бўйича ҳал этилиши лозим бўлган масалалар мавжуд
бўлиб, мазкур йўналишда тадқиқотлар олиб бориш муҳим ҳисобланади.
Шунга кўра,
2019 йил 11 декабрдаги ПҚ-4549-сонли “Мева-сабзавот ва
узумчилик тармоғини янада ривожлантириш, соҳада қўшилган қиймат
занжирини яратишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори
да
“
мева-сабзавот ва узум маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт
қилишда кластер ва кооперация тизимини ривожлантиришнинг янги
механизмларини жорий этиш
” вазифалари қўйилган
[5]
.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2019 йил 23 октябрдаги ПФ-
5853-сонли Фармони билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ
хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган
Стратегияси”да белгилаб берилганидек “қўшилган қиймат занжирининг
ривожланиши қишлоқ хўжалиги рақобатдошлигини таъминлашнинг муҳим
омили ҳисобланади. Маҳсулотларни даладан якуний истеъмолчигача етказиб
бериш, яъни йиғиш, ташиш, сақлаш, қайта ишлаш, қадоқлаш ва
сертификатлаш харажатларининг юқорилиги қишлоқ хўжалиги ишлаб
чиқарувчилари томонидан олинадиган фойдани камайтиради.
Озиқ-овқат ишлаб чиқариш занжирида интеграцион алоқаларнинг
етарли тараққий этмаганлиги юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар
ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш имконини чекламоқда” [6].
Сўнги йилларда мева-сабзавот ва узумчилик соҳасида қулай агробизнес
муҳитини шакллантириш ҳамда юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар
ишлаб чиқаришни ривожлантириш мақсадида фермер ва деҳқон
хўжаликларининг қайта ишлаш саноати корхоналари (шу жумладан
кластерлар) билан ўзаро ҳамкорлигини таъминлашга асосланган “агросаноат
кластерлари”ни шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўзбeкистoн
Рeспубликаси Прeзидeнтининг 2020 йил 24 январдаги Oлий Мажлис ва
Ўзбекистон
халқига Мурoжаатнoмасида мeва-сабзавoт, шoличилик,
чoрвачилик, ипакчилик каби бoшқа тармoқларда ҳам бугунги кун талабига
жавoб бeрадиган кластeрларни ташкил этиш ишларини давoм эттирилишини
ва бу йил 2 миллиард АҚШ дoллари миқдoрида, кeйинги 5-7 йилда eса 3-4
барoбар кўп миқдoрда мeва-сабзавoт маҳсулoтларини экспoрт қилиш учун
маҳсулoт етиштиришни кeскин кўпайтириш чoраларини кўриш зарурлиги
таъкидлаб ўтилгaн [7].
Do'stlaringiz bilan baham: |