234
республикада ишлаб чиқарилаётган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ялпи
улушининг 50,5 фоизи ёки 126,2 трилион сўм миқдори
чорвачилик
махсулотлари хиссасига тўғри келади.
Жумладан, қорамоллар бош сонини ўзгариш динамикаси кўрсатишича,
2020 йил чорва бош сони 2010 йилга нисбатан қорамоллар бош сони 145,0
фоизга сигирлар 126,0 фоизга, қўй ва эчкилар 146,6 фоизга, отлар 135,8
фоизга ва паррандалар сони 238,8 фоизга ортган. Республика бўйича сўнгги
ўн йил мобайнидаги чорва моллари бош сони ўсиш тенденсиясини
кузатадиган бўлсак, ўсиш барча турдаги чорва моллари бўйича ҳам муттасил
юз берган. Айниқса паррандалар ва майда шохли моллар ўсиш
суръатлари
нисбатан юқорили кўзатилса, отлар сони ўсиши ўрганилаётган йилларда
нисбатан пастроқ суръатларда юз берганлигини кўриш мумкин.
Республика бўйича барча тоифадаги хўжаликларида чорва моллари бош
сонининг ўзгариши (минг бош)
Кузатилган
йиллар
Қорамоллар
Қўй ва
эчкилар
Отлар
Паррандалар
Жами
ш.ж.
сигирлар
2010
9094,0
3764,0
15341,0
187,0
37733,0
2015
11641,3
4173,5
18599,8
218,4
61349,2
2017
12165,3
4214,3
19749,2
221,9
65754,9
2020
13188,7
4744,3
22498,6
254,0
90131,6
2010 йилда
2020 йилга
Нисбатан(%)
145,0
126,0
146,6
135,8
238,8
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18
мартдаги
“Чорвачилик тармоғини янада ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш чора-
тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-4243 –сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2019 йил 28 мартдаги “Ветеринария ва чорвачилилик
соҳасида давлат бошқаруви тизимини
тубдан такомиллаштириш чора-
тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5659-сонли фармони шунингдек, 2012-2020
йилларда чорвачиликни ривожлантиришга мўлжалланган
Дастурларнинг
қабул қилиниши чорвачилик сохасини ривожланишини таъминламоқда.
Президентимиз томонларидан сохани ривожи учун қабул қилинган
иккита муҳим қарор ва ушбу қарорлар билан чорвачилик соҳасига берилган
имтиёзлар эвазига, тежалган маблағлар наслчилик ишларини яхшилашга,
янги технологияларни олиб киришга замин яратиб, чорва мол бош сонлари ва
чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни қўпайишига олиб келди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-308, ПФ-842, ПФ-5659 –
сонли фармонлари ва ПҚ-4243-сонли қарорига асосан чорва моллари озуқа
базасини мустаҳкамлаш мақсадида озуқа экинлар майдонини ошириш, лалми
ва яйлов ерларини доимий ёки узоқ
муддатга ижарага бериш,озуқа экинлар
уруғчилигини ташкил этиш, кучли озуқалар етказиб бериш тизими белгилаб
берди.Ушбу қарорга асосан ҳар бир туманда уруғчилик билан шуғулланувчи