235
фермер хўжаликлари ташкил этиш масаласи бугунги кунгача тўлиқ ўз
ечимини топгани йўқ. Шу сабабли озуқа экинларининг элита ва суперэлита
навлари билан таъминлаш мақсадида худудий дон корхоналарининг
масъулиятини ошириш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан бири
ҳисобланади. Қарорга асосан ҳар бир туманда омухта ем, шрот ва шелуха
сотиш бирлашмалари ва уларнинг кўплаб шахобчалари ташкил этилган
бўлиб, бундан асосий мақсад шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер
хўжаликларига кучли озуқаларни етказиш тизимини соддалаштириш,
истеъмолчиларга
тенглик
асосида
кучли
озуқаларни
ортиқча
оварагарчиликсиз етказиб бериш кўзда тутилган.
Ветеринария ва чорвачилилик соҳасида давлат бошқаруви тизимини
тубдан
такомиллаштириш
чора-тадбирлари
тўғрисида
Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2019 йил 28 мартдаги ПҚ-5659-сонли
фармони қабул қилиниши долзарб бўлиб, мамлакатимизда чорва моллари ва
паррандалар бош сонини барқарор оширишни таъминлаш, ветеринария
назоратини кучайтириш ва ветеринария хизматлари сифатини ошириш,
ҳайвонларнинг соғлиғини ҳимоя қилишни самарали ташкил этиш, эпизоотик
осойишталик ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш
борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Шу билан бирга, чорва
молларининг наслини яхшилаш, озуқа базасини мустаҳкамлаш, наслчилик
йўналишидаги чорвачилик хўжаликлари фаолиятини ҳамда чорвачилик
маҳсулотларини
етиштиришда
йирик
тадбиркорлик
субъектлари
кўпайтирилишини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш бўйича комплекс
чора-тадбирларни амалга ошириш талаб этилмоқда.
Ўзбекистон
Республикаси
Ветеринария
ва
чорвачиликни
ривожлантириш давлат қўмитаси, унинг тизими ва ҳудудий ташкилотлари
фаолиятини молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш Ўзбекистон
Республикаси Давлат бюджети, бюджетдан ташқари жамғармалар ва
қонунчилик билан тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан амалга
оширилади. Тўртинчидан,илмий-тадқиқот ишлари, қўмита тизимидаги
ташкилотларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, соҳа кадрлари
малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш, шунингдек ходимларни
моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузурида
Ветеринария хизмати ва чорвачиликни ривожлантириш жамғармаси ташкил
этилди.
Ветеринария
хизмати
ва
чорвачиликни
ривожлантириш
жамғармасини шакллантириш манбалари этиб, Давлат чегараси ва
транспортда давлат ветеринария назорати бошқармасининг ҳамда
Ветеринария дори воситалари, озуқабоп қўшимчалар сифати ва муомаласи
назорати бўйича Давлат илмий марказининг хизматлар кўрсатишдан
тушадиган маблағларнинг 75 фоизи,чорвачилик фермер хўжаликларига
сотиладиган уруғлар, сунъий уруғлантириш хизматини кўрсатишдан
тушадиган маблағлар,қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар
Do'stlaringiz bilan baham: |