232
тежаш” имкониятларини йўққа чиқаради. Иккинчидан, аҳоли уй
хўжаликларида мавжуд чорва молларининг зотини яхшилаш имконияти жуда
заифлашади. Аҳоли қўлида мавжуд чорва молларини зотлисига алмаштириш
имкони паст. Қишлоқ жойларда ташкил этилган қорамолларни суъий
уруғлантириш хизматининг кўп йиллик фаолияти, аҳоли уй хўжалигидаги
чорва молларининг зотини яхшилаш борасидаги натижаси жуда пастлигини
кўрсатади.
“Кўламдорлик
самараси”дан,
“кўламдорликдан
тежаш”
имкониятларидан фойдаланиш фойдаланиш ва аҳоли қўлидаги чорва
молларини зотини яхшилаш учун йирик (камида 350-450 бошли)
қорамолчилик комплекларининг ривожланиши билан боғлиқ. Ҳар бир
вилоятда мавжуд имкониятларни ўрганган ҳолда камида 10-15 та йирик
қорамолчилик фермаларини ташкил этиш мақсадга мувофиқ. Бизнинг
фикримизча улар хусусий, давлат-хусусий шерикчилиги, асосида ёки бошқа
қонун билан тақиқланмаган шаклларда ташкил этилиши мумкин. Ана ўша
йирик фермаларни тўлиқ, шароитга мослашган зотли қорамоллар билан
таъминлаш жуда муҳим. Бу жараён давлат томонидан махсус дастур асосида
қўллаб-қувватлаши ҳам қорамолчиликни истиқболда ривожлантиришнинг
бир йўли ҳисобланади. Ушбу йирик фермалар биргалашиб, зотли бузоқларни
эркин сотиш майдончаларини ташкил этиш талаб қилинади. Шу йўл билан
яқин 5-10 йилда аҳоли уй хўжалигидаги қаромолларнинг зотини деярли
ўзгартириш имкони туғилади.
Қорамолчиликни ривожлантиришнинг жуда муҳим омили унинг ем-
хашак базасини талаб даражасида ривожлантириш ҳисоланади. Бу масала
ҳам жуда муҳим бўлиб, ечими ҳам мураккаб муаммолардан саналади. Чунки
қорамолларнинг ем-хашак базаси мавжуд ер ресурслари майдони билан, ем
хашак учун ажратиладиган ер майдонлари миқдори билан боғлиқ. Ҳозирда
қишлоқ хўжалигида ер майдонларининг катта қисми фермер хўжаликлари
ҳиссасига тўғри келади. Ўз навбатида донли экинлар етиштириш билан ҳам
фермер хўжаликлари шуғулланишади. Дон асосан аҳоли истеъмоли учун
ишлатилади. Башоқли дон сомони чорва учун жуда сифатсиз озуқа бўлсада,
унга талаб юқори. Аммо сомонни йиғиб олиш ва ундан фойдаланиш
даржасини юқори деб бўлмайди. Бизнинг фикримизча ушбу масаланинг
ижобий ечимларидан бири юртимизда чорвачилик тармоғи, жумладан,
қорамолчилик учун ем хашак етиштирувчи, тайёрловчи алоҳида
ихтисослашган хўжалик субъектлари шаклантиришдир. Чорвачиликнинг ем
хашак таъминотини яхшилаш учун ем хашак етиштирувчи ихтисослашган
субъектларни шакллантиришга алоҳида эътибор қаратиш талаб қилинади.
Албатта фақатгина ем хашак етиштирувчи алоҳида ихтисослашган
тадбиркорлик субъектлари шакланиши бу масалани ҳал қилади деган
фикрдан узоқмиз. Башоқли дон етиштирувчи фермер хўжаликлари ўзлари
ҳам бу фаолиятни йўлга қўйиши мумкин. Гап ем хашак етиштиришда махсус
жиҳоз ва техникаларга эга бўлган, соҳани яхши ўзлаштирган ходимларнинг
Do'stlaringiz bilan baham: |