118
Чорвачилик – мамлакат қишлоқ хўжалигининг муҳим таркибий
қисмидир. Чорвачилик тармоқларининг мақсадга мувофиқ, самарали
жойлаштирилиши республикада меҳнат тақсимотининг ижобий ҳал
этилишига бевосита таъсир этади. Ҳудудларнинг табиий, иқтисодий
шароитларини
ҳамда
бозорталабларини
эътиборга
олган
ҳолда
чорвачиликнинг қорамолчилик, қўйчилик, балиқчилик, асаларичилик,
андатрачилик тармоқларининг жойлаштирилиши ва ривожлантирилиши
зарур. Чунки бутармоқларда озиқ-овқат ва қайта ишлаш саноати корхоналари
учун гўшт, сут, жун, тери, асал ва бошқа маҳсулотлар етиштирилади.
Республикада аҳоли жон бошига гўшт, сут етиштириш ва истеъмол
қилиш тиббий меъёрлар даражасидан паст. Бу инсон организми учун зарур
миқдор ва меъёрларни таъминлаб бера олмайди. Шунинг учун республика
ҳукумати мамлакатнинг чорвачиликни ривожлантиришга қаратилган йирик
дастурлар, қонунлар, қарорлар ва турли меъёрий хужжатлар қабул қилинган,
уларни амалиётга татбик этиш бўйича қатор чора-тадбирларни амалга
оширмоқда. Хусусан жорий йилнинг 3 март санасида чорвачилик
тармоқларини давлат томонидан янада қўллаб-қувватлашга доир қўшимча
чора-тадбирлар тўғрисида ПҚ-5017-сон қабул қилинди. Бундан асосий
мақсад ички истеъмол бозорида гўшт, сут, тухум ва бошқа чорвачилик
маҳсулотлари билан барқарор таъминлаш, чорвачилик, паррандачилик ва
балиқчилик озуқа базасини кенгайтириш, ички ва ташқи бозорларда
рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш бўйича илмий
асосланган усуллар ва интенсив технологияларни кенг жорий этиш демакдир.
Бизнингча,
қишлоқ
хўжалигида
инвестицияларни
самарали
жойлаштириш қуйидаги муҳим муаммоларнинг ҳал этилишига хизмат
қилади:
қишлоқ жойларда қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлайдиган
кичик ишлаб чиқариш корхоналари қурилиб, янги иш ўринлари ташкил
этилиши ва деҳқончилик маданиятини оширишга ҳисса қўшади;
қишлоқ хўжалигига инвестицияларни жалб этиш йўли билан замонавий
техника ва технологиялар парки кўпайиб, қишлоқ хўжалиги
маҳсулотларини қайта ишлаш ва тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқариш
имконияти янада кенгаяди;
хорижий инвестицияларни жалб этиш ҳисобига қурилган корхоналарда
импорт ўрнини қопловчи ва экспортга мўлжалланган маҳсулотлар
ишлаб чиқариш учун қулай имконият яратилади;
солиқ тўловчиларнинг сони кўпайиб, маҳаллий ва республика
бюджетининг даромади ошади;
қишлоқ жойларда янги корхоналар ташкил этилиши натижасида
инфратузилманинг қўшимча шахобчалари пайдо бўлишига туртки
бўлади;
Do'stlaringiz bilan baham: |