113
ишлаб чиқариш кучларини рационал жойлаштириш ва хом-ашё базаси
билан боғлиқ масалаларни лойиҳа ташаббускорлари билан бирга ишлаб
чиқиш;
корхоналарни узлуксиз равишда электр энергияси ва табиий газ билан
таминлаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш;
технологик асбоб-ускуналарни замонавийлаштириш мақсадида
халқаро кўргазма-савдоларда иштирок этиш, тежамкор технологияларни
танлаш ва молиялаштириш манбаларини аниқлаш;
ўрта ва кичик бизнес субъектларининг ишлаб чиқариш ва экспорт
салоҳияти, маркетинг ва маҳсулотларни сотишга бағишланган ўқув
машғулотлари, семинарлар ва кўргазмаларни ташкил этишни йўлга қўйиш.
Дехқон ва фермер хўжаликларини узоқ муддатли молиялаштиришда
Ўзбекистан фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши
ҳузуридаги Жамғармадан фойдаланишнинг самарали механизмини ишлаб
чиқиш жоиз. Қишлоқ хўжалигига жалб этилаётган хорижий инвестициялар
ва кредитларнинг хамда давлатнинг марказлашган инвестициялари, асосан,
давлат инвестиция дастури асосида амалга оширилаётганлиги ва бевосита
хусусий инвестицияларни жалб қилишга эътибор қаратилмаётганлиги ҳам
мазкур йўналишдаги илмий ечимларни кучайтириш талаб этилади.
Агар иқтисодиётга хорижий инвестицияларни жалб этишга давлат
томонидан иқтисодий қўллаб-қувватлашни такомиллаштириш ва шарт-
шароитлар яратиш борасида муайян тадбирлар амалиётга жорий қилинаётган
бир даврда қишлоқ хўжалиги тармоғининг назардан четда қолиши капитал
сиғими қониқарсиз даражада турган тармоқ иқтисодиётини янада аянчли
аҳволга тушиб қолишга яқинлаштираверади.
Ҳудудий инвестиция сиёсатини минтақаларнинг иқтисодий, ижтимоий
ва технологик ривожланиш даражаларини бир-бирига яқинлаштириш,
ресурслардан оқилона фойдаланиш, ҳудудий меҳнат, минерал ресурслардан
самарали фойдаланиш ҳамда кескин урбанизациялаштиришнинг олдини
олган ҳолда амалга ошириш лозим. Ҳудудларнинг инвестиция салоҳиятини
аниқлаш, инвестиция лойиҳалари ва фойдаланиш мумкин бўлган инвестиция
имкониятлари ҳақида маълумотлар базасини яратиш зарур.
Шунга асосланиб, қишлоқ хўжалиги тармоғида эркин иқтисодий
худуднинг ишлаб чиқариш-экспорт йўналишида ташкил этилиши мақсадга
мувофиқ. Қишлоқ хўжалигида инвестиция фаолиятини ривожлантириш
мақсадида тармоққа жалб этилувчи хорижий инвестициялар учун қўшимча
шарт-шароитлар яратиб бериш, жумладан, тармоқнинг инвестицион
қулайлигини ошириш ва унга жалб этиладиган хусусий хорижий
инвестицияларнинг қонуний химоясини давлат томонидан тўла маънода
кафолатлаш масаласини хал этиш лозим.
Инвестиция сиёсати ва инвестиция дастурларини мамлакатни узоқ
муддатли ривожлантириш прогнозлари билан узвий боғлиқликда ишлаб
чиқиш лозим. Инвестицияларни йўналтиришнинг яна бир устувор
Do'stlaringiz bilan baham: |