108
ГЛОБАЛЛАШУВ ШАРОИТИДА ТРАНСЧЕГАРАВИЙ СУВ
РЕСУРСЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ САМАРАДОРЛИГИ
М.У. Мирзаев
- ТДАУ ассистенти
Мамлакат иқтисодиётини барқарорлаштириш ҳамда
ривожлантириш
эркин, ҳуқуқий, ижтимоий ҳимояланган бозор иқтисодиётини барпо этиш
орқали эришиш йўли танланган. Унинг асосий мақсадларидан бири
аҳолининг фаровон ҳаёт кечиришини таъминлашдир. Бунинг учун
Республика ҳудудидаги
барча ресурслардан жумладан, қишлоқ хўжалик сув
ресурсларидан йил мобайнида тўлиқ ва самарали фойдаланиш ниҳоятда
долзарб муаммо ҳисобланади. Чунки аҳоли истеъмол этаётган озиқ-овқат
маҳсулотларининг 97 фоизига яқини шу ер ва сув ресурсларидан
фойдаланиш натижасида ишлаб чиқилади. Сув ресурслари табиат ресурслари
орасида ўзига хос ўрни ва аҳамиятига кўра беқиёсдир.
Юртимизда қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг келажаги ер ва
сув ресурслари бўйича имкониятларимиз чекланганини ҳисобга олиб, бу
борада ягона тўғри йўл қишлоқ хўжалигини
интенсив асосда
ривожлантириш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини тубдан яхшилаш, селекция
ишларини чуқурлаштириш, юксак самарали замонавий агротехнологияларни
жорий этиш ва сувдан оқилона фойдаланиш, энг муҳими деҳқон ва
фермерларнинг дарди билан яшашдан иборат.
Қишлоқ хўжалигида қўлга киритилаётган улкан ютуқлар ҳукуматимиз
томонидан республикамизнинг ўзига хос хусусиятларини ҳамда тўпланган
бой тажрибаларни шунингдек жаҳон амалиётининг илғор тажрибаларини
ҳисобга олган ҳолда амалга оширилаётган пухта ўйланган
изчил чора-
тадбирлар натижасидир. Айниқса 2017-2021 йилларда Ўзбекистон
Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича
Ҳаракатлар стратегияси мамлакат тараққиётнинг юқори поғонасига
кўтарилиш йўлини белгилаб берди. Бу борада Ҳаракатлар стратегиясида
қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва жадал ривожлантиришнинг
ўзига хос оқилона йўналишлари белгилаб берилган бўлиб,
жумладан
таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштириш ва қишлоқ хўжалиги ишлаб
чиқаришини изчил ривожлантириш, мамлакат озиқ-овқат
хавфсизлигини
янада мустаҳкамлаш, экологик тоза маҳсулотлар ишлаб чиқаришни
кенгайтириш, аграр секторнинг экспорт салоҳиятини сезиларли даражада
ошириш; пахта ва бошоқли дон экиладиган майдонларни қисқартириш,
бўшаган ерларда картошка,
сабзавот, озуқа ва ёғ олинадиган экинларни
экиш, шунингдек, янги интенсив боғ ва
узумзорларни жойлаштириш
ҳисобига экин майдонларини янада оптималлаштириш; фермер хўжаликлари,
энг аввало, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш билан бир
қаторда, қайта ишлаш, таййорлаш, сақлаш, қурилиш
ишлари ва хизматлар
кўрсатиш билан шуғулланаётган кўп тармоқли фермер фермер