Кичик маъруза: Ўткир юрак етишмовчилигида реанимация ва интенсив даволаш



Download 85 Kb.
bet1/5
Sana23.02.2022
Hajmi85 Kb.
#145896
  1   2   3   4   5
Bog'liq
2 5244530298233818192


Кичик маъруза: Ўткир юрак етишмовчилигида реанимация ва интенсив даволаш.
Организмнинг хаёт фаолияти ва тўқималарнинг озиқланиши учун хар доим кислород етарли даражада бўлиши лозим,бу фаолият қонни тўқималарда бир меъёрда оқиб келиши билан таъминланади. Бутун организм ва хужайраларига зарурий озуқа махсулотларини фақат қон орқалигина етказилади.
Юрак нормал холатда ишлаш пайтида ўзининг тож қон томирларини кислород ва глюкоза билан таъминлаб туради. Жисмоний зўриқиш пайдо бўлган тақдирда юрак мушакларини озуқа билан таъминлаш тож қон томирларининг қисман кенгайиши ёки Қ/Б ошиши хисобига бажарилади. Агар бу холат рўй берилмаса,юрак мушакларида кислород танқислиги ривожланиб, уларнинг хусусияти хам пасаяди. Натижада хар дақиқада юракнинг қонни чиқариб бериш хажми камаяди ва ўткир юрак етишмовчилиги ривожланади. Тахикардия пайтида юракнинг диастола босқичи пасаяди,шунга кўра, юрак мушакларига тушаётган қон миқдори хам камаяди. Мушакларнинг озиқланиши бузилади ва нихоят юракнинг қисқариши хам бузилади.
Юрак етишмовчилиги сабаблари дан бири юрак мушакларининг қисқариши ва озиқланишининг бузилишидир. Бу эса турли хил юрак пороклпри, гипертония касаллиги, бронхиал астма, сурункали зотилжам, ўпка эмфиземаси ва пневмосклероз каби касалликларнинг асорати сифатида ривожланади. Порокларнинг ривожлантириш турига кўра, юракнинг маълум бир қисмига ортиқча юк тушади ва унинг фаоляти ишдан чиқади. Масалан: гипертония касаллигида чап қоринча узоқ муддат хар бир систола пайтида мавжуд қаршиликка дуч келиши натижасида чап қоринча етишмовчилиги ривожланади. Бундан ташқари аорта клапонлари, икки табақали клапан етишмовчилиги холатлари хам юқоридаги жараёнга олиб келади.
Ўпка эмфиземаси, пневмосклероз, ўпкак артериясининг торайиши ва икки табақали клапан стенози кабилар ўнг қоринчанинг етишмовчилиги чиқади. Юак тож томирларининг атеросклерози туфайли уларнинг кенгайиши пасайиб, юрак мушакларининг озиқланиши бузилишига олиб келади. Бу холат жисмоний зўриқиш пайтида тез-тез намоён бўлади, стенокардия хуружи билан кечади.
Клиникаси. Юрак етишмовчилигининг хамма турларида дастлаб тахикардия пайдо бўлиб, томирнинг тўлиши пасаяди, чунки юракнинг хар бир қисқаришида аорта чиқариладиган қон миқдори камаяди, қон томирда қон оқиш тезлиги пастлиги туфайли тўқипмаларга келаётган кислород миқдори хам камаяди. Ривожланаётган гипоксия натижасида организмнинг тўқима ва хужайралари тинч холатда етарли даражадаги кислородни ололмайди ва минимал ишни хам бажаришга қобиляти етишмайди. Қон димланиши кичик қон айланиш доирасида кучлироқ бўлади.
Гемодинамик кўрсаткичлари бузилади: пулс 1 минда 150-200 марта уради, юракнинг юмшоқ, ипсимон тонлари бўғиқ бўлади, нафас олиш юзаки, тез бўлиб, ёрдамчи мушаклар хам қатнаша бошлайди. Бўйин веналари шишиб, кўкрак вена томирлари кенгаяди. Қўл ва оёқларда шишлар, юзларда эса салқишлар пайдо бўлади. Жигар катталашади, оғрийди, диспептик бузилишлар қусиш ва метиоризм ( кўпинча болаларда) ривожланади.
1) Чап қоринча ўткир етишмовчилиги
2) Ўнг қоринча ўткир етишмовчилиги.
Сабаблари: Миокардитлар, ич терлама, крупоз зотилжам, сурункали зотилжам миокард инфаркти, экссудатив перикардит, стенокардия, митрал қопқоқлар стенози.
а) Юрак мушакларини спорт мусобоқаларидан кучли толиқиши.
б) Ўпка эмфиземаси, ўпка артериясининг торайиши.
в) Пневмоторакс.

Download 85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish