Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни


Дельфи услуби бўйича экспертиза ўтказиш



Download 0,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/76
Sana06.06.2022
Hajmi0,86 Mb.
#641712
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   76
Bog'liq
5.1-Ta’lim-jarayonini-boshqarishda-tizimli-tahlil-va-qaror-qabul-qilishning-zamonaviy-texnologiyalari

Дельфи услуби бўйича экспертиза ўтказиш 
 
Услубнинг кучсиз томонлари:
- экспертнинг ташкилий гуруҳ олдида ожизлиги – ваколатларнинг жуда 
ҳам катталиги; 
Қарор қабул 
қилинган 
Қарор қабул 
қилинмаган 
Гурухни 
шакллантириш 
Муаммони кўриб 
чиқиш 
Жавоблар вариантини 
таҳлил қилиш 
Натижаларни 
умумлаштириш 
Натижаларни 
эълон қилиш 
Муаммони 
музокара қилиш 
Қарор қабул 
қилиш 


- кўпчиликнинг фикри тўғри бўлиши шарт эмас; 
- креатив қарор камчиликники, кўпроқ самарали бўлган қарорлар 
ташлаб юборилади; 
- таҳлил – вақтнинг кўп талаб қилиниши. Ҳар бир босқич учун камида 
бир кун талаб қилинади, демак, бу оператив таҳлил учун тўғри келмайди; 
- экспертлар конформизмининг ошиши, кўпчилик қаторига киришга 
интилиш; 
- ташкиллашган гуруҳ томонидан экспертларни манипуляция қилиш 
имконининг пайдо бўлиши. 
“Дельфи” услубини қўллашда учрайдиган муаммоларни ҳал қилиш 
йўллари: 
- ташкилий гуруҳни турли тузилмалардан, илмий ва ижтимоий 
мактаблардан танлаш; 
- айни муаммони бошқа гуруҳ орқали ўтказиш; 
- энг оригинал қарорларни қўшимча сифатида киритиш. 
Бу оператив эмас, балки стратегик режалаштиришнинг услубидир. 
“Дельфи” услуби қўлланилишини қуйидаги мисол ѐрдамида тасвирлаб 
бериш мумкин: денгиз нефть конлари билан шуғулланувчи компания қачон 
сув остида платформаларни текшириш учун ғаввозлар ўрнига роботлардан 
фойдаланиш мумкинлиги тўғрисида ахборот олишни ҳохламоқда. Ушбу 
услуб бўйича прогноз қилишга киришиш учун компания қатор экспертлар 
билан мулоқотга киришиши зарур. Бу каби мутахассислар саноатнинг ушбу 
тармоғининг турли соҳалари вакиллари бўлиб, ғаввозлардан, нефть билан 
шуғулланувчи компанияларнинг мухандис-техник ишчиларидан, кема 
капитанларидан, роботларни техник хизмати билан шуғулланувчилар ва 
уларнинг конструкторларидан ташкил топиши керак. Уларга компания 
олдида турган вазифа тушунтирилиб, ҳар бир мутахассисдан ғаввозлар қачон 
роботларга алмаштирилиши мумкинлиги сўралади. Биринчи жавоблар 
маълумотларни жуда ҳам катта фарқланиш билан бериши мумкин, масалан, 
2000 йилдан 2050 йилга. Бу жавоблар қайта ишланиб яна экспертларга 
қайтарилади. Бу сафар ҳар бир экспертдан ўзининг баҳосини бошқа 
экспертлар томонидан билдирилган фикрлар билан танишиш орқали кўриб 
чиқиш сўралади. Бу тадбирни бир неча бор қайтаргандан сўнг фикрлар 
яқинлашиши мумкин, хусусан, 80% жавобда 2005 йилдан 2015 йилгача 
муддат белгиланган бўлиши мумкин. Шу нарсанинг ўзи роботларни ишлаб 
чиқаришни ва амалга оширишни режалаштириш мақсадлари учун етарли 
ҳисобланади.
Умуман, “Дельфи” услуби индивидуал сўровлар натижаларини оддий 
статистик қайта ишлашга асосланган услублари билан солиштирганда сўзсиз 
устунликка эга. У индивидуал жавобларнинг барча йиғиндиси бўйича 
“тебранишни” (фарқлиликни) пасайтиришга кўмаклашади ҳамда гуруҳлар 
ичидаги “тебранишни” (яъни, субъектив фарқланишни) чеклайди. Шу 
ўринда, ўтказилаѐтган экспериментлар натижаларига кўра, малакаси кам 
бўлган экспертларнинг борлиги жавобларнинг оддий ўрталаштирилган 
натижаларига нисбатан гуруҳ баҳосига камроқ таъсир кўрсатади, чунки, 


уларга вазиятни тўғирлашга ўз гуруҳидан олинган янги жавоблар ѐрдам 
беради. 

Download 0,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish