Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни



Download 0,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/76
Sana06.06.2022
Hajmi0,86 Mb.
#641712
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   76
Bog'liq
5.1-Ta’lim-jarayonini-boshqarishda-tizimli-tahlil-va-qaror-qabul-qilishning-zamonaviy-texnologiyalari

Морфологик услублар.
Морфологик ѐндашувнинг асосий ғояси – бу 
ажратиб қўйилган элементларни ѐки уларнинг хусусиятларини бир-бирига 
мослаб бир бутунлик ҳосил қилиш йўли билан муаммони ечиш мумкин 


бўлган вариантларини барчасини тизимли тартибда топиш ва кўриб чиқиш 
демакдир. 
Морфологик таҳлил услуби тизимлаштирилган кўринишда биринчи 
бор 1934 йили келиб чиқиши швейцариялик бўлган америкалик олим 
Ф.Цвикки томонидан тақдим қилинган. ТТ назариясида ушбу ѐндашув айнан 
шундай, яъни “Цвикки услуби” деб номланади. 
Бизга ушбу услубнинг асосий учта тури маълум. 
 
 
1. Тизимли ахборотли қамраб олиш услуби
тадқиқ қилинаѐтган 
соҳадаги билимлар таянч пунктларини ажратиб кўрсатишга ва айрим 
шаклланган фикрлаш тамойиллари ҳисобига билимлардаги бўшлиқларни 
тўлдириш учун фойдаланишга асосланган. Мисол тариқасида таъкидлаш 
мумкинки, битта кўриб чиқилаѐтган муаммо бўйича қатор фикрлар ѐки 
ғоялар (гипотезалар) келтирилади ва уларнинг ҳар бири бўйича тизимли 
равишда ахборот тўпланади. Ҳар бир илгари сурилган гипотезани кўриб 
чиқишда бўш қолган жойни зарур бўлган ахборот билан тўлдириш 
натижасида аста секинлик билан кўрилаѐтган муаммо бўйича керак бўлган 
ахборотлар тизими шакллана бошлайди. Барча тадқиқот ишларида бўлгани 
каби, охирида барча илгари сурилган гипотезалар ѐки уларнинг бир қисми ўз 
тасдиғини топиши мумкин. Шундай қилиб, ушбу услуб таҳлилчига етарли ва 
бирламчи маълумотга эга бўлмаган муаммони тадқиқ қилишга кўмаклашади. 
2. Рад этиш ва “барпо этиш” услуби
айрим тахминларни 
шакллантиришга ва уларни қарама-қарши бўлганларга алмаштиришга, 
кейинчалик бунинг оқибатида мос келмаган ҳолатларни таҳлил қилишга 
асосланади. Мисол тариқасида импорт қилинадиган писта ѐғига нархни 
шаклланишини кўриб чиқамиз. Агар ушбу маҳсулотнинг таннархи ишлаб 
чиқарувчи давлатда 25% ошса (хом ашѐнинг ошганлиги сабабли), экспорт 
қилувчи мамлактда божхона тўлови эса 10% кўтарилган бўлса, у ҳолда ички 
истеъмолчи бозорда писта ѐғи нархи 35-40% ошади. Ушбу маҳсулотнинг 
ижтимой аҳамиятлигини инобатга олган ҳолда таҳлилчилар ички бозорда 
нархни пасайтириш мақсадида божхона тўловини (импорт ставкасини) 
нолгача тушириш ғоясини илгари суришади, бу эса уларнинг фикрича 
нархларнинг 10% гача камайишга олиб келиши керак. Бироқ, ички бозордаги 
нархларни шаклланиш тенденциясини кузатиш тажрибаси бошқа эҳтимолий 
Цвикки услуби 
Тизимли ахборотли 
қамраб олиш 
услуби
“Морфологик қути” 
услуби
Рад этиш ва 
“барпо этиш" 
услуби


ҳолат юз бериши тўғрисида далолат бермоқда. Хусусан, маҳсулотга бўлган 
нархнинг шаклланиб бўлган ҳолатида божхона тўловини 10% камайиши 
уларнинг нархларни пропорционал пасайишига олиб келмайди, яъни нархлар 
4-6% га пасайиши мумкин холос. Ушбу мисолда тахмин сифатида божхона 
тўловини 10% га (яъни 0% гача камайтириш) пасайтиргандан кейин ички 
бозорда нархларнинг эҳтимолий пропорционал камайиши илгари чиқмоқда, 
юзага келган номутаносиблик бўлиб эса – нархларни бор йўғи 4-6% 
пасайиши бўлмоқда. 

Download 0,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish