107
тарбияни ҳам кучайтиришнинг долзарб масалаларини тартиб рақами қўйиб
ѐзиб чиқишлари мумкин.
Ўқитувчи белгиланган вақт тугаганини эълон қилиши билан улар
ўзаро фикрлашиш ѐки ѐзишни тўхтатишади. Сўнг мунозара ѐки фикр
алмашиш бошланади.
Бунда ўқитувчи аввало биринчи бўлиб тайѐрмиз, деб қўл кўтарган
гуруҳга навбат беради. Бешта гуруҳ ҳам бирданига тайѐр бўлишса, қуръа
ташлаш усули қўлланилади ва шу асосда навбат билан жавоблар тингланади.
Ҳар бир гуруҳ учун 10-12 дақиқа вақт ажратилади.
Масалан, учинчи гуруҳ биринчи бўлиб жавоб бериши аниқ бўлди.
Гуруҳ сардори гуруҳ аъзолари томонидан тайѐрланган ватман қоғозини
доскага олиб чиқади ва осиб қўяди. Гуруҳ аъзолари ўзлари ѐзиб чиққан
тушунчаларни изоҳлай бошлайдилар. Ўқитувчи жавоб бериш учун қўл
кўтарган ҳар бир тингловчини эътиборга олади ва
унинг фикрини тинглай
бошлайди. Тингловчининг фикри хато бўлса, ўқитувчи буни ўз ўрнида
жавоб берувчигагина эмас, балки барча гуруҳ аъзоларига эслатади ва ким
тўғри жавоб билан фикрни тўлдиришини сўрайди. Шу тариқа тингловчилар
ўз фикрларини эркин баѐн қила бошлайдилар. Ўқитувчи уларнинг
мунозарада қанчалик иштирок этишини, неча марта тўғри жавоб берганини
назардан қочирмаслик учун ҳар бир тўғри
жавоб эгасини яшил карточка
билан, қисман тўғри жавоб эгасини қизил карточка билан рағбатлантириб
боради.
Белгиланган вақт ниҳоясига етгач, кейинги гуруҳга навбат берилади ва
худди шу тариқа уларнинг фикрлари ҳам тинглаб борилади.
Мунозарага якун ясаш, фикрларни якунига етказиш ва
кичик
гуруҳларни баҳолаш учун 9-10 дақиқа ажратилади.
Амалий машғулотнинг бу қисмида аввало ўқитувчи барча фикрларга
якун ясайди. Чунки, ўқитувчи мазкур дарс жараѐнида
бошидан охиригача
мунозарани ташкил этган бошловчи сифатидагина намоѐн бўлади.
Тингловчилар эса мавзуни мустақил равишда ўзлаштириб, ўз фикр ва
мулоҳазаларини баѐн қиладилар. Бошловчи нотўғри жавобларнинг
нотўғрилигини
эътироф
этади-ю,
лекин
уни
тўғрилашни
яна
тингловчиларнингўзига топширади.
Мунозарага якун ясаш қисмидагина мавзунинг қай даражада
ўрганилганлигини, қайси керакли фикрлар баѐн
этилди-ю, қайси фикрлар
эътибордан четда қолганлигини изоҳлаб ўтади, тингловчиларнинг
фикрларини тўлдиради ва уларнинг мавзу юзасидан олган тушунча ва
тасаввурларини янада бойитади.
Сўнг тингловчилар олган рағбат карточкалари ҳисоблаб чиқилади...
Қизил карточкалилар яшил карточкалилар билан бир хил баҳоланишлари
учун уларнинг ҳажми кўпроқ бўлиши лозим. Карточкалар ҳажмига қараб
кичик гуруҳлар баҳоланадилар
108
Қизил ва яшил карточкаларнинг умумий ҳисобига кўра ғолиб гуруҳ
аниқланади. Шу тариқа кичик гуруҳлараро мусобақа тарзидаги дарс якунига
етказилади.
Амалий машғулотнинг бу тарзда ташкил этилиши орқали кичик
гуруҳдаги ҳар бир тингловчининг ўз фикрини эркин намоѐн қилиши учун
имкониятяратилади,шунингдек, улар ўртасида эркин баҳс-мунозара ва ўзини
ўзи баҳолаш йўлга қўйилади. Бундан ташқари тингловчиларнинг танланган
мазкур мавзу бўйича янада кенгроқ маълумот олишларига замин
ҳозирланади.
Do'stlaringiz bilan baham: