Ўрмончилик ” фанидан ўҚув-услубий мажмуа



Download 2,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/160
Sana06.06.2022
Hajmi2,59 Mb.
#640754
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   160
Bog'liq
Мажмуа Ўрмончилик

Иқлим омиллари.
Ҳарорат, ёруғлик, намлик (ёғингарчилик, ҳаво 
намлиги), ҳаво таркиби, шамол асосий иқлим омилларидан ҳисобланади. 
Эдафик (тупроқ)
омиллари. Тупроқнинг механикавий таркиби, 
физикавий хоссалари, намлиги, кимёвий таркиби, ҳарорати. 
Рельеф (ернинг устки тузилиши
) омиллари. Ернинг денгиз сатҳидан 
баландлиги, экспозицияси, қияликларнинг тиклиги. 
Биотик омилларга
ҳайвонлар, ўсимликлар микроорганизмлар киради.
Антропоген омиллар
- инсоннинг муҳит шароитини ўзгартириб 
ўсимликларга кўрсатиладиган таъсирдир. 
Ўрмон биоценози.
Муайян ташқи муҳит шароитида ўсимликлар, ҳайвонлар, айрим 
замбуруғлар ва микроорганизмларнинг биргаликда яшашига 
биогеоценоз
дейилади.


32 
Шундай қилиб 
биогеоценоз
(лотинча «биос»-ҳаёт, «ценоз»-умумий) 
дейилганда бир хил мухитга мослашиб олган бир жойнинг ўзида бирга 
яшайдиган барча организмлар тушунилади. Биоценознинг катта кичиклиги 
ҳар хил бўлиши мумкин. Бунга оддий лишайник дўнглигидан тортиб то 
ўрмон, дашт, чўл ва шунга ўхшаш йирик ланшафтларни мисол қилиб 
кўрсатиш мумкин. Кичик ўлчамдаги биоценозлар (дарахт танаси ёки 
баргидаги, ботқоқликдаги мохлардан иборат дўнгликлар, чумолилар уяси ва 
бошқалар) учун 
микрожамоа биоценотик гуруҳлар
каби атамалар 
ишлатилади. 
Биоценоз ҳам хилма-хил тузилмага эга. Одатда у тур, фазо ва экологик 
тузилмаларга бўлиб ўрганилади. Биоценознинг тур тузилмаси дейилганда 
биоценозадаги турларнинг хилма-хиллиги, миқдори, уларнинг фенологик 
ҳолати ва хоказолар эътиборга олинади. 
Биоценознинг энг муҳим ҳусусиятларидан бири унинг турлар 
таркибидир. Айни бир биоценоз учун ҳос бўлган ўсимлик ва хайвон 
турларининг умумий сони деярли доимий бўлиб, ҳар хил турдаги 
биоценозлар у кескин ўзгариб туради. 
Нам тропик ўрмонлардаги биоценозлар турларга бой ҳисобланса, 
қурғоқчилик ва совуқ вилоятлардаги биоценозларда турлар кам учрайди. 
Майдон бирлигига тўғри келадиган турлар сони биоценознинг турларга 
тўйинганлиги деб аталади. У ҳам турли биоценозларда турлар таркиби каби 
ўзгириб туради. 
Ҳар қандай биоценоз маълум таркибдаги хукумронлик қилувчи ҳаёт 
шаклларига эга бўлади. Масалан, ўрмон биоценозларида фанерофитлар 
хукумронлик қилса, ўт ўсимликлардан ташкил топган биоценозларда 
гемикриптофитлар, арид (қурғоқчилик ) вилоятларда эса хамефитлар ва 
терофитлар хукумронлик қилади. 
Биоценоз 
одатда 
фитоценоз, 
зооценоз, 
микоценоз 
ва 
микробиоценозлардан ташкил топади. Биоценоз ва у билан боғланган 
биотопнинг чегаралари биринчи навбатда ўсимлик қоплами ўзгариши билан 
аниқланади. Шунинг учун ҳам биз қуйида биоценознинг муҳим таркибий 
қисми ҳисобланган фитоценоз ва унинг баъзи бир ҳусусиятлари ҳақида 
тўхталиб ўтамиз. 
Фитоценоз ёки ўсимликлар жамоаси дейилганда Ер юзининг бир 
хилдаги муайян участкаларда қавм (гуруҳ) бўлиб яшаётган тубан ва юксак 
ўсимликлар йиғиндиси тушунилади. Улар ўзаро бир-бирлари билан ҳамда 
яшаш шароитлари билан алоқада бўлиб, натижада ўзига хос махсус муҳитни 
ҳосил қилади. 
Ҳар қандай ўсимлик жамоаси (фитоценоз) ҳам турлари таркиби, турлар 
ўртасидаги ўзаро миқдор ва сифат муносабатлари, қаватлик (ярус) 
горизонтал тузилиш, ташқи қиёфаси, даврийлиги, ҳаёт шаклларининг хилма-
хиллиги, яшаш жойларининг характери ва шунга ўхшаш бир неча 
ҳусусиятлари билан тавсифланади ва бир-биридан фарқланади. Фитоценозни 
ҳосил қилишда ўсимликлар орасида сон жихатдан кўпчиликни ташкил 


33 
этувчи ёки кўзга яққол ташланувчи тур ажратилади ва бу тур одатда 
хукмрон 
(ёки 
доминант
) тур дейилади. 
Демак, доминантлар ёки хукмрон бўлиб ҳисобланган турлар миқдор 
жиҳатдан кўп учрайди ва бошқа турлар орасида яққол кўриниб туради. Улар 
асосан органик масса тўпловчи ҳамда фитоценознинг фонини ва характерини 
белгилайди. Доминант турларга мисол қилиб қарағайзор ўрмонларидаги 
оддий қарағайни қорақарағайзорлардаги қорақарағайни, Ўрта Осиё 
тоғларининг арчазорларида ўсувчи арчанинг бир неча турларини, саксовулли 
чўлларда эса саксовул ва бошқаларни кўрсатиш мумкин. Жамоада ҳар қандай 
доминант турлар биоценозга таъсир этавермайди. Улар орасида 
эдифактор
турлар ажралиб, жамоанинг махсус муҳитини хосил қилади. Улар жамоанинг 
қурувчилари бўлиб, фитоценознинг ҳусусиятларини белгилаб беради. 
Масалан, Ўзбекистондаги қумли чўлларда дарахт кўринишидаги тур - оқ 
саксовулдир. 

Download 2,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish