Таянч сўз ва иборалар:
Ўрмон маҳсулдорлиги, ўрмон тўлиқлиги,
ўрмоннинг зичлиги, ўрмон таркиби, ўрмоннинг ёши, товарлилик, ўрмон
типи, дарахтзор, ярус, ўспирин дарахт, ўрмон ости ўсимликлари,
буталар, ризосфера.
27
Ўрмонни ер устки ўсимлик қоплами, буталар ўт-ўланлар, ярим буталар,
мох ва лишайниклардир. Улар дарахтларнинг ўсишига, ривожланишига ҳар
хил таъсир кўрсатади.
Ўрмоннинг белги ва аломатлари. Ўрмоннинг асосий белги ва
аломатлари қуйидагилардан иборат: келиб чиқиши, шакли, таркиби,
бонитети, тури, ёши, қалин - сийраклиги ва шох - шаббасининг
жойлашишидан иборат.
Ўрмонларнинг келиб чиқиши икки хил, яъни табиий ва сунъий бўлади.
Табиий ўрмонлар уруғидан ва вегетатив кўпайиш йўли билан пайдо бўлади.
Уруғидан ўсиб ривожланган ўрмонлар бўйининг баландлиги билан ажралиб
туради. Вегетатив кўпайиш жараёни деб, тўнкасидан - илдизидан ўсиб,
илдизини алоҳида экиб ўстиришга айтилади. Тўнкалардан чинор, эман, оқ
қайин, илдизларидан оқ акация, айлант, тераклар ва бошқа дарахт турлари
кўпаяди.
Дарахтларнинг шакли унинг тузулишидир. Шакли бўйича дарахтзорлар
оддий ва мураккаб турларга бўлинади. Оддий турдаги дарахтзорлар ўзининг
тузулиши битта ярусни ташкил қилади. Мураккаб ўрмонлар ҳар хил
дарахтлардан иборат бўлади.
Ўзбекистон ўрмонларининг асосий қисми уруғларидан, илдизларидан
ва тўнкаларидан табиий равишда пайдо бўлган.
Ўрмонлар таркиби деб, ҳар бир дарахт турининг умумий ўрмонни
ташкил қиладиган қисмига айтилади ва сон рақамлари билан таърифланади.
Масалан, бир хил таркибдаги ёнғоқзорлар 10 Ё формуласи билан, агарда кўп
таркибли бўлса, яъни иккинчи ярусда олча, дўлана дарахтлари бўлса, сонига
қараб, 5Ё, 2О, 3Д деб ёзилади.
Ўрмон тўлиқлиги дейилганда дарахтларнинг жойлашиш қалинлиги
тушунилади. Агар дарахт шох-шаббалари бир-бирига тегиб, аралашиб,
умуман қуёш тушмайдиган даражада бўлса, унинг тўлиқлиги 1,0 га тенг
ҳисобланади. Умуман, ўрмон тўлиқлиги 1,0 дан 0,1 гача камайиб боради ва
0,1-0,2 бўлса, бундай холатда ўрмонларни қайта тиклаш тавсия этилади.
Ўрмон қалинлиги аниқ майдондаги дарахтлар сони кўрсаткичидир.
Ўрмонлар жуда тўла жойлашган бўлса ҳам, баъзи бир ҳолатларда дарахтлар
сони унчалик кўп бўлмаслиги мумкин.
Бу рақамлар тарқоқ ўрмонзорларга тўлалик қалинликдан кўпроқ, жипс
жойлашган дарахтзорларда эса камроқ бўлишини кўрсатади. Айниқса,
дарахтлар ёш даврида уларнинг тўлалигидан қалинлик кўпроқ бўлади.
Қават (ярус) ни абсолют тўлиқлиги (полонтаси) ни шу қават (ярус) га
қарашла ўрмон маҳсулотини кўндаланг кесим юзаралини ўзаро қўшиш йўли
билан аниқланади:
Дарахтларни нисбий тўлиқлиги деганда маълум майдондаги
дарахтларни жойлашишига айтилади. Буни тўлиқлигини аниқлашда
дарахтларни кўндаланг кесим юзаларининг йиғиндисини 1 га дан олинган
қийматига айтилади.
28
Шунинг учун 1,0 тўлиқлик учун нормал шароитда ўсаётган ўрта
дарахтларни кўндаланг кесим юзалари ҳисобга олинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |