Болаларнинг оғзаки нутқини ўстириш



Download 213,17 Kb.
Pdf ko'rish
Sana21.02.2022
Hajmi213,17 Kb.
#63792
Bog'liq
bolalarning ogzaki nutqini ostirish



БОЛАЛАРНИНГ ОҒЗАКИ НУТҚИНИ ЎСТИРИШ 
ЎзПФИТИ аспиранти Ф.Б.Абдужабборова
ЖДПИ ўқитувчиси Д.Р.Юнусов 
 
Ички дунёси, маъанавий қиёфаси, хулқ-атвори, муомаласи, одоб-
ахлоқи, маданияти унинг тили орқали намоён бўлади. Чунки ҳар қандай 
кишининг маданиятлилиги, одоби, билим даражаси, фахм-фаросати, 
фикрлаш доирасининг кенглиги ёки торлиги, катта хаётга тайёр йёки тайёр 
эмаслигининг нутқида ўз аксини топади. Кимнинг тили бой бўлса, ким 
сўзларни адабий тил асосида тўғри, аниқ, равон, ифодали ва тушунарли 
талаффуз қилса, ўз она тилига чуқур ҳупмат ва эҳтиром билан қараса, у 
билимли саналиб, кишилар орасида обрў-эътибор қозонади. 
Орамизда сўз бойлиги кам, тили қашшоқ, сўзлари қовишмаган, ўз 
фикрини аниқ ифода этолмайдиган ёшлар ҳам учраб туради. Баъзи ёшлар 
орасидаги русча, айримлари эса кўпчилик тушунмайдиган сўзларни қўшиб 
одамлар орасида гапирадилар. Ёшликдан бадиий адабиётга меҳр қўйиш, уни 
ўқишга кўникма ҳосил қилиш ва кўп ўқиш ва ўз фикрларини керакли жойда 
тўғри айта билиши юксак маънавиятликни, бой, гўзал, таъсирчан тилга эга 
бўлишни таъминлайди. 
Киши дунёга мукаммал инсон бўлиб келмайди. У туғилибоқ эртак ёки 
достонлардаги қаҳрамонлардек ақлли, доно, билимдон бўлиб қолмайди. 
Инсон теварак атрофдаги нарса ва ҳодисаларга, одамлар орасида, табиатнинг 
гўзал қўйнида, ҳайвонот дунёси, парранда-ю ҳашоратлар, турли-туман воқеа-
ҳодисалар қуршовида, улар билан мулоқотда бўлади, ўсиб улғаяди ва камол 
топади. Яхшилардан ибрат олади, ёмонлардан нафратланади. Шунинг учун 
инсон яхшилик, эзгулик сари интилади. Бу интилишларни бола илк ва кичик 
ёшлигидан бошлаб ўзига ўзлаштиришга интилади. 
Мактабгача кичик ёшдаги болалар кўнгил очишни, эрмакни 
хохлайдилар. Чунки бу нарсалар улар хаёти давомида табиий восита бўлиб 
хизмат қилади. Мактабгача кичик ёшдаги болалар ҳамма нарсани ўйин ва 
сўзлар орқали ўзлаштирадилар. Тарбиячи болалар билан мулоқот қилганида 
уларга ўз она тилларининг ҳар томонини яъни нозик тарафларини ҳам 
ўргатиб боради. Чунки сўз орқали бола ҳаёти борасида мулоқот қилади, 
фикрлаш доираси кенгаяди ва тили равон, аниқ сўзлашга мослашиб боради. 
Мактабгача кичик ёшдаги болалар сўз, ибора ва гапларни қизиқиб 
ўрганадилар ҳамда осонгина эслаб қоладилар. Бу ёшдаги болаларнинг 
хотираси энди шаклланиб бораётган пайтда бундай машғулотлар уларнинг 
хаётига йўл очиб беради. Кичик ёшдаги болаларга тарбиячи сўзларни 
ўргатаётганида ўйинлар орқали мурожаат қилиш айни муддао ҳисобланади. 
Ўйин орқали бола ўзининг луғат бойлигини кенгайтириб тўплайди. Лекин 
кичик ёшдаги ҳамма болалар ҳам ўрганаётган сўзларнинг маъносини тўғри 
тушунмайдилар. Уларни тушунтириш ота-оналар билан тарбиячининг 
вазифасига киради. 


Мактабгача кичик ёшдаги болалар учун содда ва қизиқарли ўйинлар, 
тез айтишлар, эртаклар айтиб бериш ёки суратларга қараб эртак ўйлаб 
топиш, шеър ва ашулаларни ёд олиш ҳам катта самара беради. Тарбиячи ўз 
машғулотларини шундай ўтиш керак-ки, боланинг ўз тасаввур оламларида бу 
нарсаларни хаёлан ҳосил қилишлари керак. Кичик ёшдаги болалар учун 
чиқарилган эртак китоблар турли-туман рангли ва қизиқарли суратларга бой 
бўлиши даркор. Бундай китобларни кўрган ҳар қандай боланинг адабиётга 
қизиқиши ортади ҳамда талаб ҳам кучаяди. Болалар учун яратилган 
китобларда атрофимиздаги бизни ўраб турган яшил ва жумбоқли табиатни 
асраб-авайлашга, ҳаёвонот дунёсини билишга ва севишга, мурғак қалбларини 
меҳрга тўлдиради, онгларини ривожлантиради. Шулар асосида боланинг 
луғат бойлиги ортади ва нутқини ўстиради. 
Қизиқарли эртак ва ҳикоялар болага яхши таъсир қилади ва яхши-
ёмонни фарқлашга ўргатади. Ёд олинган кичик хажмдаги шеър ва қўшиқлар 
боланинг нутқини равон, аниқ ва содда қилиб ифода этишни шакллантиради. 
Тарбияи болаларда табиатга меҳр уйғотишда дарахтлар қушлар ёки бошқа 
нарсалар ҳақидаги кичик хажмдаги шеърларни ёд олдириши ва уларнинг 
мазмунини тушунтиришлари мақсадга мувофиқдир. Қушларнинг инсонларга 
фойда келтириши шу кичик шеър орқали ифодаланганини айтиш зарур. 
Шеърни ёки қўшиқни айтишдан олдин улар ҳақидаги рангли расмларни 
кўрсатиб ўтиш ва суҳбатлашиш шарт. Шундагина боланинг тасаввури, 
ҳаёлот олами кенгайиб боради. 
Мактабгача 
кичик 
ёшдаги 
болаларнинг 
оғзаки 
нутқини 
ривожлантириш ёки ўстиришда эртак, афсона, достонларнинг роли катта. 
Бундай асарларда сўзлар аниқ, сермазмун, тўғри, жумласи содда ва бола 
хотирасига қабу қила олишига мўлжалланган қилиб ёзилади. Тарбиячи нутқ 
ўстириш машғулотларида шундай адабиётлардан фойдаланишлари даркор. 
Ҳозирги чоп этилаётган деярли барча китоблар боланинг қандай ёшда 
эканлигини ҳисобга олган ҳолда тузилган ҳамда эртакнинг мазмунини 
тушунишга ёрдам бериш билан бирга нутқ маданиятининг таркиб топишида 
ҳам ўз таъсирини кўрсатади. 
Мактабгача кичик ёшдаги болаларнинг нутқини ўстириш юзасидан 
халқ томонидан яратилган мақоллар, топишмоқлар, тез айтишларни тарбиячи 
ўз машғулоти орқали болага етказади. Тарбиячининг ўзи ҳам қандай 
машғулот ўтишидан қатъий назар аниқ, равон, ифодали, содда ва бола 
тушунадиган оҳангда сўзлаши даркор. 
Ўйинлар орқали боланинг хотирасида яхши таъссурот қолдириш 
мумкин. Бундай машғулотларни ўтишда тарбиячининг билим ва маҳоратига 
ҳам боғлиқ. Ўйинни ҳам бошидан охиригача тарбиячи сўзларини тўғри ва 
равон қилиб сўзлайди. Бола ўзининг тилида эмас балки катталарга тақлид 
қилган ҳолда мулоқот қилишга ҳаракат қилади. Оғзаки нутқи ривожланган 
болакай ўз фикрини ҳам тўғри ифодалай олади. Нутқининг бой, сермазмун 
бўлишидаги асосий шартларидан бири айтилган сўзнинг тўғри талаффуз 
қилишидир. Агар болакай сўзлардаги баъзи харфларни айта олмаса бундай 
бола билан махсус мутахассис (логопед, дефектолог) шуғулланиши зарур. 


Масалан ш, р, ж, ё, ч, з, ғ, с, қ ҳарфларни тўғри талаффуз эта олмаслик. 
Тарбияи бундай ҳолларга бефарқ қарамаслиги керак. Аксинча тарбиячи 
машғулот давомида оғзаки нутқида камчилиги учрайдиган болаларнинг 
хатосини бартараф этиш ва ота-онаси билан бирга яқиндан ёндашиб ишлаши 
зарур. 
Тарбиячи машғулотдан ташқари муомала қилганида ҳам ўз сўзларига 
катта эътибор қаратган ҳолда гаплашиши керак. Машғулотлардан ташқари 
сайр вақтида, дидактик ўйинлар ўйнаётган пайтда бола билан якка тартибда 
ишлашга тўғри келади. Сўзларни бўғинларга бўлиб ёки товушнинг баланд-
пастлигига, агар парранда ёки ҳайвонларнинг номларини айтишга қийналса 
уларнинг овозларига тақлид қилиш, такрор-такрор машқ бажартиришга 
эътибор қаратиб иш олиб боради ва яхши самара беради. 
Тарбиячи эртак ёки ҳикоя ўқиётганида асарнинг бадиийлигини ҳам 
инобатга олиш даркор. Чунки Ўзбекистон халқи кўп миллатли халқ 
ҳисобланади ва турли халқ вакилларининг болалари мактабгача таълим 
муассасаларида (мактаб, коллеж, лицей ва олийгоҳларда) тарбияланадилар, 
билим оладилар. Бошқа миллат болаларининг ҳам давлат тили бўлган ўзбек 
тилини эгаллашларига ҳаракат қилиши, тилимизга мухаббат уйғотиши зарур. 
Нутқни ривожлантириш учун тарбиячи тез айтишларни турли хил 
овоз баландликларида, турли суръатларда талаффузқилишни талаб этилади, 
сўроқ гапларни сўроқ оҳангида, жарангдор сўзларини (ундов) жарангли 
оҳангда айтиши керак. Тарбиячи машғулотида жарангли ва жарангсиз 
сўзларнинг фарқини тушутириши, қайси, қаерда, қандай ишлатилиши ҳақида 
ҳам айтади. Болалар ҳам ўз овозларини ўзгартириб ёки ўхшатиб талаффуз 
қиладилар. 
Ўйин 
ва 
машғулотда 
болалар 
товушларини 
қандай 
чиқараётганига эътибор қаратиши зарур. Ўйин (миллий ўйинларга аҳамият 
бериш) жараёнида болаларнинг шахси такомиллашиб кишилар билан 
муомала, ўқув ва меҳнат жараёнида тайёрланиш каби турли хил 
руҳийҳолатларни шакллантиради. Мактабгача таълим муассасаларида 
тарбияланаётганлар орасидаги кўпгина болалар оддий ўййинлар майл 
бўладилар. Бунинг сабаби: биринчидан, ўйин ўтказиш усул ва методларининг 
яхши ишланмаганлиги бўлса, иккинчидан, ўйин болалар хаёти билан 
етарлича боғланмаган. Асосан ўйин жараёнининг биринчи босқичида ўйин 
билан таништирилади, иккинчи босқичида эса танлаб, саралаб, ажаратиб 
олувчи ўйин бўлади. Тарбиячи ўйинни бу хилда олиб бориши болаларнинг 
ҳар томонлама етук ривожланишига ёрдам беради. Ҳар бир ўйин бола 
хаётига яқин бўлса, уларнинг хаётдан лавхалар ифодалашга қаратилган 
бўлса, ўйинчоқлар эса улар хаётида учраб турадиган нарса, бйюмларни 
кўрсатса ва ўйинчоқлар билан ўйнаш натижасида болала қизиқиши ортадаи. 
Акс ҳолда ўйиндан кузатилган мақсадга эришиш қийин. Бунда тарбиячи 
болага янги предметнинг номи ва моҳиятини тушунтириши лозим. Шу ўйин 
ёки ўйинчоқни ўйнаш усуллари билан болани таништириш зарур 
ҳисобланади. Тарбиячи ўйин машғулотларини ўтказишда дастурда (“Учинчи 
минг йилликнинг боласи” таянч дастури) берилганидек ўргатиб, 
мустаҳкамлаб бориши шарт. Ўйинни ролларга бўлиб бажариш, бир-бирлари 


билан диалог асосида суҳбатлашиб, ўйинчоқлари билан мулоқотда бўлиб, 
ўзларига яқин бўлган одамларнинг исмларини айтиб, буюмларнинг қандай 
ишлатилиши ҳақида гапириб бажаришса, оғзаки нутқлари ривожланиб луғат 
бойликларини кўпайтирадилар. Болалар сўзларини бир-бирига мослаштириб 
тузадилар, ўз ўрнида қандай қўллашни ўрганадилар. Бунда фикрлаш ҳис 
қилиш идрок ҳам бирга ривожланиб боради. 
Тарбияи болаларни сурталарга қараб сўз бирикмалари ва гап тузишга 
ўргатиши муҳим аҳамиятга эга. Тарбиячи бунга ҳам маъсулдир ҳамда 
олдимизга қўйилган мақсадга шундагина эришишимиз мумкин. Тарбиячи 
олдинги нутқ ўстириш машғулотлари бўйича берилган материалларни янги 
ўтиладиган машғулотлар бошида такрорлаб олиши керак. Болаларда 
шундагина олган билимларини мустаҳкамлаб олиб, кўникма ҳосил 
қиладилар. 
Мактабгача кичик ёшдаги болалар нутқини ўқтиришда сўзларни 
тўғри талаффуз этиш, янги сўзлар билан боланинг луғатини бойитиб, 
кенгайтиришга алоҳида эътибор берадилар. Бу болаларни сўз бирикмалари ва 
гап тузишда муҳим аҳамиятга эга. Чунки болалар у ёки бу нарса, воқеа-
ҳодисалар ҳақидаги ўз фикрларини гап орқали билдирадилар. Тарбиячи 
машғулот давомида болаларда ўтилганлар юзасидан ҳосил бўлган савлларга 
жавоб берадилар, фикр алмашадилар, тушунмаган жойларига тушунтириш 
киритиб изоҳ берадилар. Шундагина боланинг нутқидаги камчиликларнинг 
олди олинади. 
Болалар ҳар куни ўз хаётларида турли ҳодиса ва воқеа, нарсаларга 
дуч келадилар. Тарбиячи ёки ота-она бу ҳақида фарзандларига тўғри 
тушунча ва маслаҳатлар бериши, уларнинг номларини, нима учун кераклиги 
ёки нмага ишлатилиши ҳақида албатта тўлиқ тушунча бериши шарт. Бу 
боланинг оғзаки нутқидаги камчиликларни чиқармасликка, хатоларини 
тузатишга имкон беради, болалар янги билим ва тасаввурларга эга 
бўладилар, ҳодисалар ва буюмларнинг номлари, сифат ва хусусиятларни 
ўрганадилар. 
Мактабгача кичик ёшдаги болалар луғатини бойитиш, нутқининг 
равон, силлиқ ва таъсирчанлигини таъминлашда болалар адабиёти устида 
ишлаш жуда яхши натижа беради. Тарбиячи бирор бир ҳикоя ёки эртакни 
ўқишда унинг мазмунини, боланинг ёшига мослигини, сўзларнинг 
соддалигига ва боланинг онгига қандай таъсир қилишини инобатга олмоғи 
шарт. Бунда ўқитилаётган эртакдаги айрим сўз ва иборалар билан ишлаш, 
бир тмондан, эртакнинг мазмунини осон ҳамда тўлиқ ўзлаштиришга ёрдам 
берса, иккинчи томондан болалар луғатини бойитиш, ундаги ҳодисаларни 
англаш кўникмаларини тарбиялайди, сўз ва гапларни ўзида ўзлаштиришга 
имкон яратади.

Download 213,17 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish