кўрсатгичларига боғлиқ. Растр тури частотаси, дюймдаги чизиқлар сони билан
аниқланади (linesper inch-Lpi) ва миниатура деб номланади.
Растр нуқтаси ўлчами ҳар бита элемент учун ҳисобланади ва шу
ячейкадаги тон интенсивлигига боғлиқ. Интенсивлик қанча юқори бўлса,
растр элементи шунчалик тўлиқ қопланади. Агар ячейкага обсолют қора ранг
тушса, растр нуқтаси ўлчами–растр элементи ўлчами билан мос тушади. Бу
ҳолатда 100% тўлдириш ҳақида гапирилади. Абсолют оқ
ранг учун эса
тўлдириш (қоплаш) қиймати 0% ни ташкил этади. Амалиётда элемент
тўлдирилганлиги 3 % дан 90% гача бўлиши мумкин.
Тон интенсивлигини 256 босқичли тақсимлаш қабул қилинган. Кўп
сонли градация эса инсон кўзи билан фарқланмайди. Кам сонлиси эса тасвир
кўринишини ёмонлаштиради. Ҳисоблаш қийин эмаски, тоннинг 256
босқичини намойиш этиш учун 256=16х16 та нуқтали растр ячейкасига эга
бўлиши етарли.
Тасвирни принтердан ёки полиграфик қурилмада
чоп этишда, растр
пиклатураси, талаб қилинувчи сифат, аппаратлар имконияти ва чоп этилувчи
махсулотлар кўрсаткичларидан келиб чиқиб чоп этилади. Лазер принтерлар
учун 65-100 Lpi, газеталар учун 65-85 Lpi, китоб журналлари учун – 85-133
Lpi, бадиий ва реклама ишлари учун -133-300 Lpi миниатура таклиф этилади.
Тасвир кўрсаткичлари ва файл ўлчами орасидаги боғлиқлик. Растрли
тасвир файллари ҳажми рухсат этилганлик ортиши билан ортиб боради.
Уй шароитида кўриш учун мўлжалланган оддий фототасвир (10х15см,
рухсат этилганлиги 200-300 dpi, рангларини рухсат этилганлиги 24 бит),
сиқиш режимидаги TIFF форматида 4 М байт ҳажмни
эгаллайди, юқори
рухсат этилганлик қобилиятига эга бўлган тасвир эса 45-50 М байт ҳажмни
эгаллайди. А4 форматидаги рангли тасвир 120-150 М байт ҳажмни эгаллайди.
Растрли тасвирларни масштаблаш. Растрли графиканинг асосий
камчиликларидан бири бу – тасвирни катталаштиришдаги пикселизациядир.
Фақат битта оригиналда маълум нуқталар сони бўлади, агар тасвир ўлчами
катталаштирилса растр элементлари сезилиб қолади, яъни тасвир хиралашади.
Пикселлаштиришга қарши жараён учун, оригинални масштаблаштиришда
сифатли визуаллаштириш учун етарли бўлган рухсат этилганлик билан,
олдиндан рақамлаштириш (оцифровка) қабул қилинган. Бошқа усул, берилган
чегарада пикселлаштириш эффектини
камайтириш имконини берувчи,
стохастик
растрларни
қўллашдан
иборат.
Айрим
ҳолларда
масштаблаштиришда интерполяция методи қўлланилади, бунда иллюстрация
(тасвир) ўлчами нуқталар ўлчамининг ўзгариши билан эмас, балки зарурий
оралиқ нуқталарни қўшиш билан амалга оширилади.
Растрли графика билан ишлашга мўлжалланган кўплаб
дастурлар
мавжуд. Бу дастурларнинг энг оддий синфига Paint график муҳаррири киради.
Растрли график муҳаррирлари асосан тайёр расмларни қайта ишлаш, уларнинг
сифатини ошириш ва ижодий ғояларни амалга ошириш учун мўлжалланган
дастурлардир. Бундай дастурларга Adobe Photoshop, Picture Publisher,
Photostyler ва бошқалар киради.
Do'stlaringiz bilan baham: