Векторли графикада тасвирлар вектор деб номланувчи эгри ва тўғри
чизиқлар ёрдамида ҳосил қилинади. Бундан ташқари бу векторнинг ранги ва
жойлашишини ифодаловчи кўрсаткичлардан фойдаланилади. Векторли
графика элементлари билан ишлашда, бу элемент шаклини ифодаловчи тўғри
ва эгри чизиқлар кўрсаткичлари ўзгартирилади. Фойдаланувчилар
элементларнинг ўлчамларини, шакли ва рангини ўзгартиришлари мумкин,
лекин бу унинг сифатига таъсир қилмайди. Векторли графика,
растрли
графикадан фарқли равишда, рухсат этилганликка боғлиқ эмас ва турли хил
чиқариш қурилмалари орқали сифатини йўқотмаган ҳолда намойиш этиш
мумкин.
Векторли графикада тасвир элементлари берилган рангдаги ва
тўлдирилганликдаги математик эгри чизиқлар билан ҳосил қилинади. Бундай
ифодалаш растрли ифодалашга қараганда нисбатан кам ҳажмни эгаллайди.
Векторли графиканинг яна битта авфзаллиги тасвир қўринишини ихтиёрий
томонга ва ихтиёрий ўлчамда, сифатли ўзгартириш мумкинлигидир.
Объектларни катталаштириш ёки кичкиналаштириш – математик
формулаларнинг мос коэффицентларини ўзгартириш
асосида амалга
оширилади. Векторли графика кўп миқдордаги ранглар иштирок этган
тасвирларда ва кичик обектлар таъсвирланганда самарали бўлмайди, масалан,
фототасвирларда.
Агар растрли графикада элементи нуқта бўлса, векторли графикада-
чизиқлар ҳисобланади. Чизиқлар математик тарзда битта объект деб олинади,
шунинг учун векторли графика куралсида ҳосил қилинувчи объетларни
тасвирлаш учун нисбатан кам маълумот талаб қилинади, яъни битта объект
учун математик формулани сақлаш етарли.
Барча график обектлар каби чизиқ ҳам ўз ҳсусиятларига эга: шакл (тўлиқ
чизиқ, узук-узук пунктир чизиқ) ёпиқ чизиқ юзаси ёки ёпиқ чизиқ
томонидан
эгаллаган соха, бошқа объектлар (текст, графика, расм) билан ёки белгиланган
ранг билан тўлдирилган бўлишии мумкин. Ёпиқ бўлмаган чизиқларнинг
учлари иккита нуқта билан чегараланади ва тугун деб номланади.
Тугунларнинг кўрсаткичлари чизиқ охирларининг шаклий тузилишига ва
бошқа объектлар билан мос келиш хусусиятига таъсир кўрсатади. Векторли
графиканинг қолган барча объектлари чизиқлардан иборат бўлади. Векторли
графиканинг назарий асоси – турли тенгламалар кўринишидаги математик
моделлар хисобланади. Векторли графиканинг турли элементларини ҳосил
қилишни тўлиқроқ қараб чиқамиз.
Нуқта- бу иккита х ва у сонлари орқали текисликда ҳосил қилинувчи
объект, х ва у сонлари нуқтанинг координата бошига нисбатан жойлашишини
белгилайди.
Векторли графика, бугунги кунда, мураккаб объектларни қайта
ишлаш, сақлаш, қабул қилишнинг энг кенг тарқалган
усули ва куралси,
ҳисобланади. Компьютер графикаси, шу қаторда векторли графика,
лойихалаш сохасида оддий микросхемаларни лойихалашдан то самолётларни
қуришгача,
кенг
қўланилмоқда.
Автоматлаштирилган
лойихалаш
системаларидан кенг миқёсда пайдаланыушы яна бир соҳа бу-архитектурадир.
Лойихачилар компьютер графикасидан архитектура ва дизайн учун
фойдаланишади, қўниш (ўтириш)
жойларини лойихалаш, биноларни
режалаштириш, мураккаб идора қурилмаларини лойихалаш, йирик
қурилишлар-стадионлар,
спорт заллари, баланд биноларни лойихалашда
қўлланилади.
Бугунги кунда тиббиёт сохасида ҳам компьютер графикасидан кенг
фойдаланилмоқда. Булар қаторига суякларни автоматик лойихалаш, медицина
воситалари, спорт-жихозлари ва тренажерларида фойдаланишни ўрганишни
айтиш мумкин. Компьютер графикаси ёрдамидан, одам аъзолари ва одам
танасининг ташқи кўринишини хирургик амалиётда ўрганиш учун, тиббиёт
тадқиқотларида ва мутахасисларни тайёрлашда фойдаланилмоқда.
Векторли графика билан ишлаш учун мўлжалланган дастурларларга
Corel Draw,
Adobe Illustrator, Macromedia Freehand дастурларларини,
шунингдек растрли тасвирларни векторли тасвирларга алмаштириб берувчи
Adobe Streamline, Corel Trace дастурларларини мисол қилиб кўрсатиш
мумкин.
4. Фрактал графика
Фрактал графика - бу тасвирни чизиш ёки жиҳозлаш эмас,
балки уни
матиматик ҳисоблашларга асосланган дастурлар асосида қуришдир. Фрактал
графика одатда ўйин дастурларини яратишда кўпроқ қўлланилади. Фрактал
графикада тасвирлар тенгламалар ёрдамида қурилади. Бунда тенглама
коэффициентларини ўзгартириш ёрдамида ҳар хил расмларни олиш мумкин.