Д. Т. Абдукаримов


-жадвал  Вегетация даврининг давомийлигига қараб соя навларининг



Download 6,32 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/238
Sana05.06.2022
Hajmi6,32 Mb.
#638228
TuriЛекция
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   238
Bog'liq
Dala ekinlari selektsiyasi va urugchiligi

6-жадвал 
Вегетация даврининг давомийлигига қараб соя навларининг 
классификацияси 
Навлар 
(Н.И. Корсаков бўйича) 
униб чиқишдан пишганча 
даврининг давомийлиги, 
кун 
(Г.С.Посыпанов 
бўйича) фаол 
ҳарорат йиғиндиси 
0
С 
Ўта тезпишар 
80 ва ундан кам 
1700 ва ундан кам 
Жуда тезпишар
81–90 
1701–1900 
Тезпишар
91–110 
1901–2200 
Ўрта тезпишар
111–120 
2201–2300 
Ўртапишар
121–130 
2301–2400 
Ўрта кечпишар
131–150 
2401–2600 
Кечпишар
151–160 
2601–3000 
Жуда кечпишар
161–170 
3001–3500 
Ҳаддан ташқари кечпишар 
170 дан кўп
3500 дан кўп 
Бу кўрсатгич генетик боғланишли бўлиб ўта барқарордир.Соянинг 
вегетация даври олтита асосий фазага бўлинади: униб чиқиши, шохланиши, 
гуллаши, дуккакларни ҳосил бўлиши, доннинг тўлиши ва тўлиқ пишиши. 


56 
Охирги йилларда қатор мамлакатларнинг олимлари соянинг вегетатция 
даврини икки қуйи даврга бўладилар: вегетатив (В) ва генератив (Г) қуйи 
даври. Биринчи учталик баргининг пайдо бўлиши В
1
деб белгиланади, 
иккинчисининг пайдо бўлиши В
2
ва ҳоказо. Биринчи баргнинг бўгинидан 
гулларни пайдо бўлиши Г
1
иккинчи учинчи баргидан Г
2
,
Г
3
ва ҳоказо. 
Вегетация даврини бу хилдаги яққол бўлиниш айниқса селекция ишида жуда 
қулайдир.
Соянинг 
муҳим 
биологик 
хусусиятларидан 
бири–туганак 
бактерияларининг Rhizobium туркуми билан симбиозда яшаш қобилияти. 
Симбиоз учун қулай шароитда (pН сол 6,5–7 тупроқ намлиги оптимал, макро – 
микроэлиментлар билан етарли миқдорда таъминланганлиги, оптимал ҳарорат 
15–25 
0
С ризобийнинг махсус вирулент фаол ирқининг мавжудлиги) фаол 
симбиотик потенциали 25–30 минг бирликни ташкил килиб ҳар гектар ерда 
вегетация даврида ҳаводан олиб тўплаган азотнинг миқдори 200–250 кт гача 
етади.
Соя ўсимлиги ўз–ўзидан чангланувчи, 98 % гули клейстогам ѐпиқ, тўлиқ 
очилмайдиган. Табиий дурагайланиш 0,1–0,15 % айрим холларда 0,5 % гача 
етади. Гуллаш жараѐни чўзилиши билан бир вақтда, асосий поя ва шохларини 
ўсиши давом этади. Аввал асосий поянинг остки ѐки ўрта қисмида ягона 
гуллари пайдо бўлиб, 4–6 кундан кейин ўсимлик тўлиғича гуллайди. Ғунчани 
ўсишини бошланишида уруғчининг устунчаси парус томонига эгилган бўлиб, 
тумшуқчаси қуруқ, ўсишдан оркада қолган чангдонлар, уруғчининг 
тумшуқчасидан пастроқда қалин халқа шаклида жойлашган. Улар сариқ – яшил 
рангли. Ундан сўнг гулкоса тишлари қарама–қаршига тарқалиб орасидан 
гултожи барглари кўрина бошлайди. Тумшуқча юзаси ѐруғ шилимшик суюқлик 
билан қопланиб чанг доначаларини қабул қилишга тайѐр бўлади. Шу пайт 
гулни бичиш ва чанглатиш учун энг қулай (эрталаб соат 4–5 да бошланади). 
Агар ўтган кун қуруқ ва иссиқ бўлган бўлса чангдонларни ялпи ѐрилиши соат 
5–7 да агар совуқ ва намгарчилик бўлса – соат 9–10 ѐки ундан кечроқ 
бошланади. Бир гулнинг ичидаги чангдонлар бир неча минут мобайнида 
ѐрилади. Шунда бинафша рангли гултожилар пушти рангли тус олади, оқлари 
эса оч сариқ бўлади. Ўсимликдаги ҳамма чангдонларни ѐрилиши 2–3 соат 
давом этади.
Чанг доначалари уруғчининг тумшуқчасига тушганидан 10–20 минут 
ўтгандан кейин ўса бошлайди. Чанг доначаларини ўсиши бошлангандан 20–30 
минутдан сўнг гултожи очилиб, унинг япроқларининг таранглиги йўқолади. 
Куннинг ўрталарида чангдонларни ѐрилиши тўхталиб соат 17–18 да давом 
этади. Тунда соя гулламайди. Чангланган гулнинг гултожи барглари туннинг 
давомида очиқ ҳолда колиб, иккинчи кун сўлий бошлайди ва 1–2 кундан кейин 
тўқилади. Гултожининг сўлиши билан тугунча ўсиб яна 2–3 кундан кейин 
гулкосанинг ичида дуккак пайдо бўлади.
Соя ўсимлигининг хусусияти кўп гулларини тўкилишидир (14–90 %) ва 
дуккак ҳамда уруғини ташлаши (40 % гача). Бу эса ҳосилдорликни кескин 
камайишига олиб келади. Дуккакларни тўқилиши кучли қурғоқчилик шароити, 
айрим озиқа моддаларининг етишмаслиги ва ѐруғ кунлиликни ўта чўзилиши 


57 
ўзгариши натижасида рўй беради. Уруғини ташлаши (абортивностъ) ўстириш 
шароитига ва навнинг генотипига боғлиқ. Ҳар хил навларда бир хил шароитда 
бу кўрсатгич 15 % дан 34 % гача бўлади.

Download 6,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish