Назорат учун саволлар
1.
Молиявий ҳисобот бўйича тартибга солувчи қонуний ва меъёрий ҳужжатларни айтиб
беринг?
176
2.
Молиявий ҳисоботни тузишга тайёргарлик кўриш тартиби?
3.
Молиявий ҳисоботдан фойдаланувчилар кимлар?
4.
Бухгалтерия балансини тузиш ишлари?
5.
Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот қандай тузилдади?
6.
Пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот қандай тузилади?
7.
Хусусий капитал тўғрисидаги ҳисобот қандай тузилади?
8.
Молиявий ҳисоботга тушунтиришлар, иловалар ва изоҳлар қандай ёзилади?
9.
Ҳисобот йилининг соф зарари ҳисоб-китобларнинг аналитик ҳисобини юритиш қандай
юритилади?
10.
Солиқ ва статистик ҳисоботлар таркиби ва тақдим этиш тизим?
11.
Бюджет ташкилотларининг молиявий ҳисоботи қандай топширилади?
12.
Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари молиявий ҳисоботи қандай топширилади ?
12-Мавзу. Бошқарув ҳисобини ташкил этиш
12.1.Бошқарув ҳисобининг предмети ва усуллари.
12.2.Бошқарув ҳисобини ташкил қилишнинг автоном ва интеграллашган усуллари.
12.3.Бошқарув ва молиявий ҳисобларининг счётларида хўжалик муомалаларини қайд
қилиш.
12.4.Харажатларни ҳисобга олиш ва маҳсулотнинг таннархини калькуляция қилиш
тизимини туркумлаш.
12.5.Маҳсулотнинг таннархини калькуляция қилишнинг оддий, буюртмали, меъёрий ва
жараёнли усуллари.
12.6.Стандарт-кост (Standart costs) тизими бўйича маҳсулотнинг таннархини калькуляция
қилиш.
12.7.Директ-костинг тизими бўйича сарфланган харажатларни ҳисобга олиш ва
маҳсулотнинг таннархини калькуляция қилиш.
Таянч иборалр:
маҳсулот ишлаб чиқариш, мураккаблиги, тугалланмаган ишлаб чиқариш,
харажат, харажатлар маркази, смета, бевосита ва билвосита материал харажатлар,
таннарх, стандарт-кост, директ костинг, хақиқий ва норматив усул, асосий ва ёрдамчи
ишлаб чиқариш
12.1.Бошқарув ҳисобининг функциялари. Бошқарув ҳисобида ахборотлар тизими.
«Бошқарув ҳисоби» фанининг предмети харажатлар ва маҳсулот таннархи
калькуляцияси, жавобгарлик марказлари бўйича бошқарув ҳисобини ташкил этиш,
бюджетлаштириш, истиқболда корхона тараўқиётини белгиловчи лойиҳалар таҳлили,
сегментлар бўйича ҳисобот тузиш, самарали трансферт баҳоларини шакллантиришнинг
назарий-услубий ҳамда ташкилий асосларини юритиш ҳисобланади.
Бошқарув ҳисоби
-
бу бозор муносабатлари зарурияти билан пайдо бўлган ва унинг
турли бўғинларидаги таркибий тузилмаларининг фаолиятлари юзасидан тактик ва стратегик
бошқарув қарорларини қабул қилиш учун харажатлар ва даромадлар тўғрисидаги
ахборотни тақдим этувчидир.
Бошқарув ҳисобида ҳужжатлаштириш ва инвентаризация, баҳолаш ва калькуляция,
счётлар ва иккиёқлама ёзув, балансда умумлаштириш ва ҳисобот каби молиявий ҳисоб
усулларининг барча элементларидан фойдаланилади. Бундан ташқари, унда иқтисодий
таҳлил, иқтисодий -математик ва статистик усуллар ҳам кенг қўлланилади.
177
Do'stlaringiz bilan baham: |