А. Туркманов. “Бухгалтерия ҳисoби” фани бўйича ўқув-услубий мажмуа. – Тошкент: Иқтисодиёт, 2018 йил, 249 бет. Ғоя муаллифи: иқтисод фанлари доктори, профессор Б. Ю. Ходиев


 Пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот



Download 9,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet171/206
Sana04.06.2022
Hajmi9,94 Mb.
#636240
1   ...   167   168   169   170   171   172   173   174   ...   206
Bog'liq
УУМ Маъруза машғулоти- Бухгалтерия ҳисоби (барча-2017-18)

11.5. Пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот. 


173 
Пул оқими тўғрисида ҳисобот маълум бир ҳисобот даврида корхонанинг пул маблағлари 
ҳолатига операцион, инвестиция ва молиявий фаолияти таъсирини акс эттиради ва шу давр 
ичида пул маблағлари ўзгаришини кўрсатади. 
Пул оқими тўғрисидаги ҳисобот маълумотларидан фойдаланиш қуйидаги имкониятларни 
беради: 

корхонанинг пул маблағлари ва уларнинг эквивалентларини ишлаб топиш қобилиятини, 
шунингдек, шунга ўхшаган пул маблағларидан фойдаланишда корхона эҳтиёжини баҳолаш; 

корхонанинг соф активидаги ўзгаришларни, унинг (тўлов қобилияти ҳам қўшилган 
ҳолда) молиявий структурасини ва унинг ўзгарувчан вазият ва имкониятларига мослашиш 
мақсадида пул оқимларининг суммалари ва ўз вақтида тушишига таъсир этиш қобилиятини 
баҳолаш; 

турли корхоналарнинг операцион фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни таққослаш. Чунки бу 
хўжалик фаолиятининг бир хил муомала ва воқеалари учун бухгалтерия ҳисобининг турли 
усулларидан фойдаланиш оқибатларини бартараф этади. 
Пул оқими тўғрисидаги ҳисоботда ҳисобот даври ичида пул маблағлари оқими қуйидаги 
фаолиятлар бўйича таснифланади: 

операцион фаолияти; 

инвестицион фаолияти; 

молиявий фаолияти. 
Операцион фаолиятдан олинадиган пул маблағлари ҳажми корхона фаолияти 
самарасининг ҳал этувчи кўрсаткичи бўлиб ҳисобланади. Чунки у ташқи молиялаш 
манбаларисиз қайтариш, меҳнат унумдорлик даражасини сақлаш, дивидендлар тўлаш ва янги 
капитал қўйилмаларни амалга ошириш имкониятини беради. 
Операцион фаолиятидан бўлган пул маблағлари ҳаракати биринчи навбатда, даромад 
олиш бўйича асосий фаолият натижаси бўлиб ҳисобланади. 
Инвестицион фаолият – бу пул эквивалентига кирмайдиган узоқ муддатли активлар ва 
бошқа инвестицияларни сотиб олиш ва сотиш, қайтариладиган кредитларни бериш ва олиш. 
Буларга бино, асбоб - ускуна, номоддий ва бошқа активларни сотиш ва сотиб олиш, акция ёки 
бошқа қарз мажбуриятларини сотишдан тушган тушум ва бошқа корхоналарнинг акциялари ва 
қарз мажбуриятларини сотиб олиш, фьючерс, форвард, опцион ва своп - контрактлар бўйича 
тушумлар ва улар бўйича тўловлар киради. 
Фьючерс контракт (муддатли контракт) – бу маълум миқдорда молиявий 
инструментларни ёки белгиланган миқдордаги товарни эркин савдо биржасида келишилган 
нархда олди - сотди тўғрисидаги шартнома. 
Форвард контракти – бу товар ёки молиявий инструментларни келажакда жўнатиш ва 
ҳисоб - китоб қилиш бўйича олди – сотди тўғрисидаги битим. 
Опцион контракт (мукофотли битим) – бу маълум миқдордаги молиявий инструментлар 
ёки товарларни келишилган муддат ичида белгиланган миқдорда мукофот тўлаш эвазига қайд 
этилган нархда сотиб олиш ёки сотиш ҳуқуқи. 
Молиявий фаолият – бу шундай фаолият турики, унинг натижасида корхонанинг хусусий 
капитали ва қарзлари ҳажми ва структураси (тузилиши) да ўзгариш ҳосил бўлади. 

Download 9,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   167   168   169   170   171   172   173   174   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish