А. Туркманов. “Бухгалтерия ҳисoби” фани бўйича ўқув-услубий мажмуа. – Тошкент: Иқтисодиёт, 2018 йил, 249 бет. Ғоя муаллифи: иқтисод фанлари доктори, профессор Б. Ю. Ходиев


 Солиқ ва статистик ҳисоботлар таркиби



Download 9,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet174/206
Sana04.06.2022
Hajmi9,94 Mb.
#636240
1   ...   170   171   172   173   174   175   176   177   ...   206
Bog'liq
УУМ Маъруза машғулоти- Бухгалтерия ҳисоби (барча-2017-18)

11.7. Солиқ ва статистик ҳисоботлар таркиби. 
 
Ўзбекистон Республикасининг "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Қонуни ва бухгалтерия 
ҳисобининг 1-сонли "Ҳисоб сиёсати ва молиявий ҳисобот" миллий стандартига мувофиқ ишлаб 
чиқилган.
Чораклик ва йиллик молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари тўғрисидаги 
Низомда бухгалтерия ҳисоби субъектлари томонидан молиявий ҳисоботларни тақдим қилиш 
муддатлари белгиланган.
Ўзбекистон Республикасининг "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ 
молиявий ҳисобот қуйидагиларга тақдим этилади: 
- мулкдорларга (давлат мулкини бошқаришга ваколатли бўлган органларига; таъсис 
ҳужжатларига мувофиқ муассисларга (иштирокчиларга)); 
- солиқ органларига; 
- давлат статистика органларига; 
- қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа органларга. 
Кичик ва ўрта корхоналар, микрофирмлар ҳисоботни фақат жойлардаги давлат статистика 
органлари ва солиқ органларига тақдим этадилар.
Чораклик ва йиллик молиявий ҳисоботни тақдим этиш муддатлари.
1. Вазирликлар, идоралар, уюшмалар, корпорациялар, концернлар ва давлат мулкини 
бошқарувчи бошқа органлар учун умумлаштирилган чораклик ва йиллик ҳисоботларни тақдим 
этишнинг қуйидаги муддатлари белгиланади:
- чораклик ҳисоботлар учун ҳисобот чораги тугагандан сўнг 40 (қирқ) кун мобайнида; 
- йиллик ҳисоботлар учун ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 мартидан кечиктирмай. 
2. Хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналар ва чет эл фирмаларининг 
ваколатхоналари учун йиллик молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддати ҳисобот йилидан 
кейинги йилнинг 25 мартидан кечиктирмай белгиланади.
3. Юридик шахс мақомига эга бўлган бюджет ташкилотлари молиявий натижалар 
тўғрисидаги ҳисоботни молия органларига йилда бир марта ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 
15 мартидан кечиктирмай тақдим этадилар.
4. Хўжалик юритувчи субъектлар (мазкур Низомнинг 1-3 бандларида кўрсатилган 
субъектлардан ташқари) чораклик ва йиллик молиявий ҳисоботларни қуйидаги муддатларда 
тақдим этадилар:
- чораклик молиявий ҳисоботлар учун ҳисобот даври тугагандан кейинги ойнинг 25-
кунига қадар;
- йиллик молиявий ҳисоботлар учун ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 февралидан 
кечиктирмай.
Кичик корхоналар ва микрофирмалар фақат йиллик молиявий ҳисоботни ҳисобот йилидан 
кейинги йилнинг 15 февралидан кечиктирмай тақдим этадилар. 

Download 9,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   170   171   172   173   174   175   176   177   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish