130
Тайёр маҳсулот деб - корхонадаги барча ишлов операцияларидан ўтиб бўлган, тайёр ҳолга
келтирилган белгиланган давлат стандарти ва техникавий шартларнинг
барча талабларига
жавоб берадиган ҳамда техника назорати бўлими томонидан қабул қилинган ёки
буюртмачиларга топширилган маҳсулотга айтилади. Унинг таркибига буюртмачи корхоналар
учун бажарилган иш, хизматлар ҳамда ушбу корхонага қарашли ишлаб чиқаришдан ташқари
хўжаликлар учун бажарилган иш ва хизматлар ҳам киради.
Тайёр маҳсулотни ҳисобга олиш шу маҳсулотнинг ишлаб чиқаришдан олиниши, унинг
ҳаракати, сотилиши ва харидорлар билан олиб бориладиган ҳисоб-китобларни акс эттиради.
Омбордаги маҳсулот деганда, ишлаб чиқаришнинг барча ишлов операцияларидан ўтиб,
техника назорати бўлими томонидан омборга бенуқсон деб қабул қилинган ва асосан сотишга
мўлжалланган товар маҳсулоти тушунилади.
Жўнатилган мол (товар)лар деб, харидорларга ёки истеъмолчиларга жўнатилган,
лекин
унинг учун харидорлар томонидан ҳали пули тўланмаган йўлдаги маҳсулотга айтилади.
Тайёр маҳсулотларнинг қуйидаги турлари мавжуд:
"Омбордаги тайёр маҳсулотлар";
"Кўргазмадаги тайёр маҳсулотлар";
"Комиссияга берилган тайёр маҳсулотлар".
Маҳсулот (иш, хизмат) одатда маълум бир қийматда баҳоланади ва сотилади.
Баҳо – қийматнинг пулдаги ифодасидир. Унинг асосини у ёки бу маҳсулотни тайёрлаш
билан боғлиқ ижтимоий зарурий меҳнат ташкил қилади.
Тайёр маҳсулот (иш, хизмат) нинг сотиш қийматини белгилашда «Товар-моддий
заҳиралар» номли 4-сон БҲМСдан фойдаланилади. 4-сонли БҲМСнинг 7-бандига биноан тайёр
маҳсулотлар энг кам баҳода баҳоланиши керак: таннархда ёки соф сотилиш қийматида.
Ҳисобот даври охирида маҳсулотнинг ҳақиқий ишлаб чиқариш таннархини аниқлаш
мумкин. Лекин маҳсулотларнинг ишлаб чиқарилиши ҳар куни содир бўлади, шу сабабдан
жорий ҳисобда маҳсулотни шартли баҳода баҳолаш керак. Тайёр маҳсулотларнинг
оператив
ҳисоби ишлаб чиқариш режа таннархида ёки шартнома баҳосида ёхуд чакана баҳода
юритилади.
Тайёр маҳсулот ҳаракати ҳисобини тўғри ташкил қилиш корхона томонидан ишлаб
чиқиладиган буюм турлари номининг рўйхати - номенклатурасидан
фойдаланиш катта
аҳамиятга эга. Уни тузиш асосида тайёр маҳсулотни туркумлаш, яъни ушбу корхонада ишлаб
чиқариладиган бир маҳсулот турини бошқа маҳсулотдан ажратиб турувчи маълум белгилари
ётади. Номенклатура рўйхатини тузишда асос қилиб қуйидаги белгилар олинади: модел, фасон,
артикул, марка ва ҳоказо. Ҳар бир маҳсулот турига номенклатура рақами бириктирилади ва у
ҳар хил сонлардан иборат бўлади. Маҳсулот номенклатурасидан (рўйхатдан)
корхонанинг
қуйидаги хизматларида фойдаланилади:
диспетчерлик хизмат тури маҳсулот ишлаб чиқариш графигининг бажарилишини
назорат қилади;
цехлар ишлаб чиқарилган маҳсулот ассортиментини қилишда, омборга тайёр
маҳсулотни топширишда юк хати ғзиш учун фойдаланади;
маркетинг бўлими - жўнатиш бўлими шартномаларини
бажариш имкониятларини
назорат қилиш учун;
бухгалтерия - тайёр маҳсулотнинг аналитик ҳисобини юритишда умумий маълумотлар
ва ҳисоботлар тузиш учун фойдаланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: