Қишлоқ ХЎжалиги корхоналарини таркибий қайта тузиш агентлиги


 БОБ. СУТНИ ҚАЙТА ИШЛАШДАГИ САНИТАРИЯ-



Download 1,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/43
Sana03.06.2022
Hajmi1,58 Mb.
#632694
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   43
Bog'liq
cut va sut makhs.kull. ohirg 0

 
6 БОБ. СУТНИ ҚАЙТА ИШЛАШДАГИ САНИТАРИЯ-
ГИГИЕНИК ТАЛАБЛАР 
 
Сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш жараёнини ташкил этишнинг 
белгиловчи хужжатлардан бири Ўзбекистон Республикасининг бош давлат 
санитария врачи Б.И. Ниёзматов томонидан 2009 йил 28 декабрда тасдиқланган 
“Сут ва сут маҳсулотларини ишлаб чиқариш санитария қоидалари ва 
меъёрлари” СанПиН № 0281-09 ҳисобланади. Ушбу қоида ва меъёрлар 
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат санитария назорати тўғрисида”ги, 
“Фуқаролар 
соғлиғини 
мухофазалаш 
тўғрисида”ги, 
“Истеъмолчилар 
хуқуқларини 
химоялаш 
тўғрисида”ги, 
“Маҳсулот 
ва 
хизматларни 
сертификациялаш тўғрисида”ги ва “Озиқ-овқат маҳсулотларини сифати ва 
хавфсизлиги тўғрисида”ги қонунлари асосида ишлаб чиқилган бўлиб сут ва сут 
маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва лаборатория назоратига бўлган гигиеник 
талабларни белгилайди ва медик-биологик талаблар ва сифатни санитария 
меъёрларига мос келувчи маҳсулот ишлаб чиқаришни таъминлайди.
Ушбу қоида ва меъёрларда сутни қайта ишлаш корхоналарини худуди
ишлаб чиқариш ва ёрдамчи хоналари, маиший хоналари, корхонани сув билан 
таъминлаш ва оқова сувларни чиқариб юбориш (канализация) тизимлари, 
ишлаб чиқариш хоналарини ёритиш, иситиш, шамоллатиш ва хавони 
мўътадиллаш тизимлари, атроф мухитни санитария мухофазасига бўлган 
талаблар, технологик жихозлар, аппаратлар, инвентар, идиш ва тарага, 
технологик жараёнларга ва ивитқилар ишлаб чиқаришга қўйиладиган 
санитария талаблари ёритилган. Ушбу хужжатда, шунингдек лаборатория 
назоратини ташкил этиш, сут ва сут маҳсулотларини жўнатиш, меҳнат 
гигиенаси, ишчиларни шахсий гигиенаси, корхонада дезинсекция ва 
дератизация тадбирларини ўтказиш талаблари, корхона раҳбарларини 
мажбуриятлари, ушбу қоидаларни бажаришдаги мажбуриятлар ва давлат 
санитария-эидемиологик назорати ҳам ёритилган.
Сут саноати корхоналарини қуриш ушбу қоида ва иеъёрлар талабларига 
жавоб берувчи намунавий лойихалар, шунингдек такрорий фойдаланиш 
лойихалари ва якка лойихалар бўйича амалга оширилиши лозим. 
Давлат санитария-эпидемиологик хизмат муассасалари ва органлари билан 
келишган ҳолда сут саноати корхоналарини нон, қандолат, макарон 
маҳсулотлари, алкогол ва алкоголсиз ичимликлар ишлаб чиқариш корхоналари 
билан бирлаштириш мумкин. Аммо сут саноати корхоналарини гўшт ва 
балиқни қайта ишлаш корхоналари билан бирлаштиришга йўл қўйилмайди.
Сут саноати корхоналарини қуриш учун майдонларни танлаш ва ажратиш 
давлат санитария эидемиологик назорати органларини мажбурий иштирокида 
амалга оширилади. Корхона худуди ўраб олинган бўлиши, оқова сувларини 
чиқариб юбориш учун оғишга эга бўлиши керак. Корхона худуди завод олди, 


81 
ишлаб чиқариш ва хўжалик-омборхона каби функционал зоналарга аниқ 
бўлинган бўлиши керак.
Ишлаб чиқариш цехлари маиший хоналардан алохида жойлашган 
биноларда жойлаштирилиши керак. Ишлаб чиқариш цехларини жойлашиши 
технологик жараёнларни оқимини таъминлаши, технологик коммуникациялар 
(сут қувурлари) эса энг қисқа бўлиши лозим.
Маиший хоналар алохида жойлашган биноларда, асосий ишлаб чиқариш 
корпусига ёнига тақаб қурилиши ёки уни ичида жойлаштирилиши мумкин.
Сут саноати корхоналари ишлаб чиқариш цехлари ишчилари учун маиший 
хоналар санропусник типи бўйича жихозланиши лозим.
Корхона ичимлик сифатига эга бўлган сув билан етарли миқдорда 
таъминланиши керак. 
Сут саноати корхоналари ишлаб чиқариш ва маиший оқова сувларни 
алохида тўплаш ва чиқариб юбориш учун канализация тизимлари билан 
таъминланган бўлиши керак.
Ишлаб чиқариш хоналарида табиий ёритишдан фойдаланиш энг маъқбул 
хисобланади. Табиий ёруғлик етарли бўлмаганида люминесцент ёритгичлари 
асосидаги сунъий ёритиш қўлланилиши лозим. Иш шароитлари оғир бўлган 
хоналарда ёки доимий иши ўринлари бўлмаган хоналарда чўғланиш 
ёритгичларидан фойдаланиш зрур бўлади. Сунъий ёритиш барча цехлар ва 
хоналарда умумий бўлиши, ишлаб чиқариш хоналарида заруриятга қараб 
махаллий ёки комбинациялашган ёритиш ишлатилади.
Сутни қайта ишлаш корхоналарида аэрозол ва газларни атмосферага 
чиқарилиши хисобига атроф мухитни ифлосланиши олдини олувчи, оқова 
сувларга сепаратор шилимшиқлари, ёғ ва оқсил чиқитлари мавжуд бўлган 
ювиш сувлари тушиши олдини олувчи тадбирлар назарда тутилган бўлиши 
керак.
Технологик жихозлар, ааратура, идиш, тара ва инвентарлар озиқ-овқат 
маҳсулотлари билан контактда бўлишига рухсат этилган материаллардан 
тайёрланган бўлиши керак.
Жихоз, аппаратура, инвентарь, сут қувурлари диққат билан ювилиши ва 
дезинфекцияланиши лозим. Ювиш ва дезинфекциялашдан сўнг 6 соат давомида 
фойдаланилмаган 
жихоз ишни 
бошлашдан олдин 
иккинчи 
марта 
дезинфекцияланади. Сут ва сут маҳсулотларини сақлаш идишлари ҳар бир 
бўшатилишидан кейин санитар ишловдан ўтказилиши лозим. 
Сут ва сут маҳсулотларини қабул қилиш, қайта ишлаш ва сақлаш 
жараёнлари пухта тозалик ва уларни ифлосланиш ва бузилишдан, шунингдек 
уларга бегона предмет ва моддаларни тушишидан сақлаш шароитларида 
амалга оширилиши лозим. Сут маҳсулотлари амалдаги меъёрий хужжатга аниқ 
мувофиқликда ишлаб чиқарилиши лозим.
Лаборатория ва ишлаб чиқариш ивитқиларини тайёрлаш “Сут саноати 
корхоналарида сут қатиқ маҳсулотлари учун ивитқилар тайёрлаш ва 
фойдаланиш бўйича йўриқнома”га мувофиқ амалга оширилиши лозим. 


82 
Микробиологик лабораторияда лаборатория ивитқисини тайёрлаш ва тоза 
культуралар билан ишлаш учун бўлим ёки бокс ажратилган бўлиши керак.

Download 1,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish