285
Калит сўзлар:
мультимедиа, сторителлинг, ҳикоя, видео, матн,
фотосурат, аудио, графика
.
Мультимедиавий сторителлинг ишлатилган дунёдаги биринчи лойиҳа бу
“The New York Times” нашрида 2012 йилда нашр этилган “Қор кўчкиси(Snow
Fall)” билан изоҳланади.
202
Ўз навбатида хорижий
медиа экспертлари уни
ахборотни тақдим этиш учун энг яхши мультимедиа формат, деб тан олгани
ҳам рост. Лойиҳа устида бутун бошли бир жамоа ҳамжиҳатликда бош
қотиришган, катта меҳнат сарф қилишган. Лойиҳанинг муваффақиятли
чиққанини эса хабар ҳафтада 4 миллиондан зиёд марта кўриб чиқилгани
билан изоҳлашимиз мумкин. Таъкидлаш жоизки, мультимедиавий
сторителлинг яхши ўрганилмаган, ҳозирги пайтда унинг пайдо бўлиши
тарихини очиб берувчи расмий манбалар ҳам афсуски, мавжуд эмас. Ўзбек
онлайн майдонида лонгрид жанрида яратилган
материалларни айтмаса,
айнан мультимедиали ҳикоялар борасида ҳеч қандай маълумотлар топмадик.
Тақиқотимизнинг илмийлик даражасини мана шу таъкидларимизнинг ўзи
исботлайди. Биз манбаларнинг камлигига қарамай, хориж веб-сайтларида
мультимедиавий сторителлингдан фойдаланиш
тажрибаларини иложи
борича ўрганишга ҳаракат қилдик.
Мультимедиавий сторителлингдан фойдаланиш тажрибалари ҳақида
гап кетар эган, бевосита объект сифатида Россиянинг “Коммерсантъ” веб-
сайтини мисол қилиб олишимиз мумкин. Юқорида айтиб ўтганимиздек,
сайтнинг энг муваффақиятли ва таъсирчан ишлардан бири сифатида “Земля
отчуждения. Чернобыль и его окрестности. 28 лет после аварии” таҳлилий
махсус лойиҳасидир. У 2014 йил воқеадан 28 йил ўтиб 26
апрелда чоп
этилган. Лойиҳа устида 14 киши иш олиб борган. Сурат жамланмасида 10
кунлик танлов асосида вертолётдан олинган архив расмларининг 12 таси жой
олган. Видеодан фойдаланилган. Чернобил(АЕС)дан 32 километр
202
Градюшко, А.А. Лонгрид как формат визуализации контента в современных интернет-сми / А.А.
Градюшко // Визуально-семантические средства современной медиаиндустрии: сб. науч. тр. – Минск: Изд-
во БГУ, 2017. – С. 45.
286
узоқликдаги қишлоқ аҳолиси билан видео интервьюлар ҳам мавжуд.
Лойиҳада келтирилган жараён компьютер ўйинига ўхшайди.
Умуман
олганда, ушбу махсус лойиҳа томошабинга иштирок этиш ва ҳиссиёт
туйғусини
берган.
Ва,
ўз
навбатида
лойиҳа
мультимедиавий
сторителлингнинг мукаммалашувини белгилаб берди, десак муболаға
бўлмайди.
Ҳозирги кунда дунё миқёсида ўзининг ажралмас ўрнига эга бўлган
хориж веб-сайтларида мультимедиали
материаллардан фойдаланиш
белгиларини келтиришимиз мумкин. Мисол учун 2013-2017 йиллар
оралиғида АҚШ ва Россия онлайн маконида ўзининг
мультимедиали
лойиҳалари билан кучли из қолдирган нашрлар: “The New York Times”,
“Сomplex”, “Guardian”, “Новая газета”, “Коммерсантъ”, “Газета.ру”.
Таъкидлаш жоизки, уларда чоп этилган мультимедиа лойиҳалари "Tilda
Publishing" жамоаси ва "The Ball" сайтининг дизайнерлик ишлари асосида энг
яхши таркибга киритилган.
203
Do'stlaringiz bilan baham: