Название публикации:
«АЛЛАКСАНЛИ ЭКСПЕРИМЕНТАЛ ҚАНДЛИ
ДИАБЕТНИ БОШҚА КИМЁВИЙ МОДЕЛЛАРДАН АФЗАЛЛИКЛАРИ»
Тадқиқотнинг мақсади.
Хозирги кунда долзарб ва кенг таркалган
қандли диабетни
патогенези ва даволаш чораларини ишлаб чикишда , лаборатор хайвонларда экспрементал
кандли диабетни чакиришни кулай ва сифатли моделларини ўрганиш ва тадбиқ қилиш.
Материал ва усуллар
. Бугунги кунга келиб экспериментал қандли диабетнинг бир
нечта моделлари ишлаб чиқилди [20, 21, 33, 38],
1. Жаррохлик модели. Ошқозон ости безининг тўлиқ (умумий) ёки қисман (субтотал) олиб
ташланиши орқали чақириш.
2. Кимёвий модел. Аллоксан, стрептозотоцин, дитизон ва бошқалар киритилиши орқали
чақирилади.
3. Иммун модел.Хайвонларга инсулинга қарши антитела киритиш орқали чақирилади.
4.. Генетик модел. Ирсий кандли деабет билан тугилган сичқон ёки бошқа хайвонларда
ўрганиш.
5. Метагипофизар модел. Узоқ муддат давомида аденогипофиз гормонлари , АКТГ ва
Соматотроп гармон хайвон организмига киритиш орқали чақирилади.
6. Метастатик метод. Хайвонларга узоқ муддат давомида диабетга олиб келадиган
глюкокортикоидларни киритиш орқали чақирилади
.
Натижалар.
Маколада республикамизда тадбиқ килиниб келаётган мавжуд усуллар
чет эл мамлакатлари билан солиштирилди ва қуллаш учун таклиф этилди. 50 йилдан кўпроқ
вақт давомида, экспериментал диабетнинг ягона модели жаррохлик йўли орқали
чақириладиган диабет эди.
Каламушларда органни бутунлай олиб ташлаш диабетни бир неча соатдан кейин
ривожланишига олиб келади. 97-98% ошқозон ости бези олиб ташланганда
қандли диабет фақат 2 хафта ичида ривожланади, бу эса диабет ривожланаётган
касалликларнинг патогенези хақида жуда кўп маълумот олиш имконини берди.
Шу билан бирга, ошқозон ости безини жаррохлик йўли билан олиб ташлаш
усулини қўллашни мураккаблаштирадиган бир қатор сабаблар мавжудлиги янги
моделларни излашга олиб келди . Маълумки, панкреатектомия жаррохлик
махорати ва етарли техник ускуналарни юқори даражада талаб қилади.
Операция хайвонларнинг шикастланишига ва ўлимнинг юқори фоизига олиб
келади. Қандли диабетнинг операциясиз моделлари пайдо бўлиши билан ушбу
усулдан фойдаланиш кескин камайди. Кимёвий метод бу пайтга келиб арзон , тез
ва сифатлилиги билан озини оқлаб бўлди. Адабиётлардаги маълумотларга кўра,
1996 йилдан 2006 йилгача фармакология сохасида нашр этилган, 69% холларда
касалликнинг турли жихатларини ўрганиш учун кимёвий моддалар сифатида
стрептозотоцин ва аллоксан 31% холатларида ишлатилган[20].
Do'stlaringiz bilan baham: |