86
Боланинг юришга уриниши, турли нарсалар билан овуниши ва машғул
бўлиш имкониятлари кенгайиши, унинг катталарга бевосита тобелиги, уларга
боғлиқлиги нисбатан камайишига олиб келади. Бинобарин, унинг мустақил
ҳаракат қилиши учун зарур шарт-шароитлар яратилади.
Р.Я.Абрамович-Лехтманнинг тадқиқотларида ифодаланишича, бир
ёшли ва бир ёшу икки ойлик болада турли нарсалар билан ҳаракат
қилишнинг оддий тури жадал ривожланади. Бошқача айтганда, унда жисмлар
билан муайян ҳаракатни амалга оширишнинг нисбатан барқарор усуллари
шакллана боради. Шундай ҳаракатлар тобора
ортади ва мураккаблашади,
уларнинг моҳияти борган сари чуқурлашади, кўлами эса кенгаяди.
Д.Б.Элькониннинг фикрича, болаларда кенг кўламли ва кўп
миқдордаги предметларни таниш, идрок қилиш, уларнинг хусусиятларини
ўзлаштириш эҳтиёжининг ортиши катта ёшдаги одамлар билан мулоқотга
киришиш майли, туйғуси ва истагини
кучайтиради. Шундай бўлса-да, бу
муаммо бола шахсий ўйин фаолиятини ташкил қилишда ҳали катталарнинг
мададига ва ёрдамига муҳтожлигини кўрсатади.
Бир ёшли ва ундан сал ошган боланинг ҳар хил ҳаракатли ўйинларда
муваффақиятсизликка учраши кўзлаган
ишни бажаришидаги нохуш
кечинмалар унинг руҳий дунёсида дастлабки жазава (аффектив) туйғу ва
ҳисни вужудга келтиради. Шунингдек, ўз фаолиятида учрайдиган кўнгилсиз
воқеаларга шахсий муносабатини билдириш − акс эттиришнинг янги шакли
таъсирланиш (реакцияга киришиш)ни таркиб топтиради.
Аччиқланиш, жаҳл қўзғалиши, қаҳру ғазаб туйғуларининг хусусиятини
тадқиқ қилган Т.Е.Конникова маълумотларига биноан, бир ёшли болада
кўпинча безовталаниш, хатти-ҳаракатдаги “портлаш”, қаҳри қаттиқлик юзага
келади. Олиманинг фикрича, унинг психикасида пайдо бўлаётган хулқ
ҳосиласи тиришқоқликнинг ўзига хос кўринишидан иборат бўлиб, у ўзи
ёқтирган нарсани тезроқ қўлига олиш хоҳиши билан узвий боғлиқдир.
Одатда, аффектив ҳолатга берилишни ёки аффектив таъсирланишни
бола катталар билан мулоқотда психик жиҳатдан қониқмаслиги ҳосил
қилади. Психологик маълумотларга кўра, “портлаш”, “лов этиш” хусусиятига
эга бўлган аффект қуйидаги сабаблар билан вужудга келади: 1)
катталар
боланинг хоҳиш-истакларини тушунмаслиги, имо-ишораси ва юз-чеҳра
ҳаракатларига, пантомимикасига (юз билан тана ҳаракатлари қўшилиши)
эътиборсизлиги; 2) боланинг ихтиёрсиз хатти–ҳаракатига батамом қаршилик
кўрсатиши, шунингдек, унинг талабини бажармаслиги, қониқтирмаслиги; 3)
боладаги ўзгаришларга оид билимлардан бехабарлиги, бу ўзгаришларни
олдиндан сеза олмаслиги ва бошқалар.
Жазавага тушишнинг хусусияти ва даражаси боланинг яшаш шароити
ҳамда унга катталарнинг муносабатида ўз ифодасини топади ва маҳаллий
мезонлар ёрдами билан аниқланади. Н.А.Менчинская ўз кундаликларида бир
ярим ёшли ўғлининг ўжарлигини шундай таърифлайди: “Мумкин эмас!”
деган тақиқлашга жавобан Саша ўжарлик қилар, шўхлигини яна зўр бериб
давом эттиришга уринар эди; унинг ўжарона хоҳишини бошқа
объектга
тортиш билангина бартараф қилса бўлар эди: кўпинча тақиқлашга қарши
87
йиғлаб инжиқлик қилар, ҳатто, ўзини полга отар қўл ва оёқларини
тапиллатар, аммо бундай “жазава” унинг хулқида жуда кам содир бўлиб, уни
бундай шўхликларидан тез ва осон чалғитиш мумкин эди..”
Психологлардан
Л.С.Виготский,
П.П.Блонский
ва
уларнинг
шогирдлари олиб борган ишлардан кўринадики, болада пайдо бўлган
дастлабки сўз-ибора гўдаклик давридан илк болалик даврига ўтишнинг энг
муҳим жиҳати ва шарти ҳисобланади. Ҳаракат билан сўзнинг боғланиши
боланинг мустақиллиги ва мустақил фаолиятни амалга ошириши учун зарур
шароит яратади, унда интилишни жадаллаштиради.
Немис
психологлари
В.Штерн,
К.Бюлер
ва
бошқаларнинг
тадқиқотдарида баён қилинишича, бола қўллайдиган дастлабки сўзлар
иккита муҳим хусусиятга эгадир: биринчи хусусияти улар катталар
нутқидаги сўзлардан фонетик жиҳатдан кескин фарқланишидир; иккинчи
хусусияти эса ўзининг қамрови билан кўпмаъноли эканлигидир. Бошқача
айтганда, мазкур сўзлар, иборалар маълум предметни эмас, балки қатор
нарсаларнинг номини, ҳатто, гуруҳларини англатиши мумкин.
Юқоридаги мулоҳазаларнинг далили сифатида Т.Е.Конникова
тажрибасидан намуна келтирамиз. Олиманинг нуқтаи назарича, катталар
билан болалар мулоқотида ишлатиладиган сўзларнинг фарқлари
турли
манбага ва асосга боғлиқдир: а) болалар нутқида шундай сўзлар
қўлланадики, улар ҳеч қачон катта одамларда шундай маънони билдирмайди
(адига − балиқ мойи, ика − шарф, гили-гилига − қалам); б) кўпинча бола
нутқидаги сўзлар катталар сўзлашувининг маълум бўлагини эмас, балки
унинг ўзагини ташкил қилади, холос (“ис” − иссиқ”, “ди” − келди); в)
болалар катталар қўллайдиган сўзларни бузиб талаффуз қилсалар-да, лекин
предметнинг тимсолига асосланиб, уларнинг умумий фонетик ва ритмик
жиҳатларини сақлайдилар (“ти-ти” − соат, “па-па” − машина, “линг-линг” −
радио, телевизор); г) тақлидий сўзлар (“вов вов” − ит, “му-му” − сигир, “ба -
ба” − қўй кабилар).
Д.Б.Эльконин тажрибасида бир ёшу уч ойлик Галя учун “ака”
деган
тушунча (сунъий бўлса-да) ҳўл мевалар, конфет, қанд, золдир сингари
нарсаларни англатган. Т.Е.Конникова тажрибасида эса худди шу ёшдаги
Нонна “кх-кх” деганда мушук, соч, мўйнани атаган. Бу мисолларни
психологик нуқтаи назардан таҳлил қилсак, уларда умумпсихологик
қонуниятга ва
хоссага мос келувчи иккита хусусият ҳақиқатан мавжудлигига
ишонч ҳосил қиламиз, чунки бу воқелик методологик ҳамда феноменологик
аҳамият касб этади.
Жуда
кўп йирик психологлар
фикрига ва кузатишларимиз
натижаларига кўра, боланинг нутқи ихтиёрсиз бирданига вужудга келиш
хусусиятига эга бўлиб, катталарнинг мазмунли нутқи таъсирида “ночор
аҳволга тушиб” қолиб, ўз фаоллигини йўқотади. Ҳатто, зарур шарт-шароит
яратилган тақдирда ҳам бола ўзининг нутқ
бойлигидан унумли фойдалана
олмайди, чунки унда нутқнинг ички дастури мавжуд эмас, шу
боисдан
тасодифий хусусиятга эга.
88
Болада дастлабки фаол нутқнинг шаклланиши муаммоси билан
шуғулланган
Ф.И.Фрадкина
илмий-амалий
аҳамиятга
молик
кўп
маълумотлар тўплаган. Унинг тажрибасида табиий мулоқот пайтида бола
бирор сўзни бир кунда ўзлаштирган, бироқ сунъий шароитда эса 10−11
кун
давомида ўша сўз билдирган предметнинг тимсолини кўрсатиш имкониятига
эга бўлган. Ф.И.Фрадкинанинг маълумотига кўра боланинг нутқ бойлиги 10
Do'stlaringiz bilan baham: