3.3. Гўдаклик даврининг психологик хусусиятлари
Гўдак ва мулоқот
Гўдакнинг
ҳаётий
фаолияти
ва
тақдири
уни
қуршаган,
парваришлайдиган катта ёшдагиларга бевосита боғлиқ бўлиб, унинг барча
эҳтиёж ва талаблари фақат шулар томонидан қондирилади. Психологик
иборалар билан айтсак, катталар боланинг фазодаги ўрнини узлуксиз
ўзгартириши, алмаштириши натижасида унда кўриш, эшитиш, тери туюш,
ҳароратни сезиш, таъм билиш каби сезгилар ривожланади (такомиллашади).
Катталар томонидан гўдак учун яратган объектив ва субъектив шарт-
шароитлар унинг ўсишини белгиловчи муҳим туртки вазифасини ўтайди.
Атроф-муҳитнинг хусусият ва хоссаларини катталар гўдакнинг психик
дунёсига сингдирадилар. Шиқилдоқлар шакли, ранги ҳар хил ўйинчоқлар ва
ҳоказоларни боланинг дикқатига ҳавола қилиш унда жисмлар тўғрисида
74
тасаввур образларини яратади, гўдакнинг ҳиссий билиш органлари эса
уларни акс эттиради. Ўзаро мулоқот жараёнида, жисмларни ушлашга
ўргатиш, машқлар натижасида гўдак “таниш” жисмларга талпинадиган,
уларга қўл чўзадиган бўла бошлайди, унда ранг ва шаклни фарқлаш
имконияти туғилади.
Таъсир
ўтказишнинг кейинги мураккаброқ босқичида бола катталар
ёрдами билан ўтириш, ўринда думалаш, тик туриш, овқатланиш
қуролларидан тўғри фойдаланишни, узлуксиз ва мазмунли ҳаракатларни
амалга оширишни ўрганади. Шунинг учун акс эттириш қайси
босқичдалигидан қатъи назар, бевосита йўл билан амалга ошади. Умуман,
гўдаклик даврининг дастлабки босқичида олам, барча ашёлар, жисмлар
тўғрисидаги маълумотлар, тасаввурлар, тимсоллар ва ҳоказолар боланинг
катталар билан ҳамкорликдаги фаолияти маҳсули сифатида маънавий
бойликка айланиб, унинг бош мия ярим шарлари пўстлоғи остида ўз
изларини қолдиради. Мазкур даврнинг аксарият босқичларида гўдакда билим
ва тажрибаларни эгаллаш, уқув, кўникма ва малакаларни мустақил
ўзлаштириш имкони бўлмайди.
Гўдаклик даврининг хусусиятларини ўрганган Л.С.Виготский
“Гўдаклик даври” номли асарида боланинг воқеликка муносабати дастлаб
ижтимоий муносабатдек туюлишини, ана шу жиҳатдан уни ижтимоий
жонзот дейиш мумкинлигини уқтирди.
Д.Б.Элькониннинг фикрича, катта ёшдаги одамлар гўдакни қуршаган
воқеликнинг марказий сиймоси, муҳим таркибий қисми ҳисобланиб, унинг
ҳар қандай эҳтиёжини қондириш билан боғлиқ муаммолар учун таянч
нуқтаси вазифасини бажарадилар. Гўдак табиий-биологик жиҳатдан онадан
ажралган бўлса ҳам, аслида у билан ижтимоий боғлиқлигича қолади.
Гўдакнинг бир ёшгача давридаги психологик хусусиятларини ўрганиш
бўйича қатор тадқиқотлар мавжуд. Шулар орасида Н.Л.Фигурин,
М.П.Денисова, М.Ю.Кистяковская, А.Валлон, Д.Б.Эльконин, Е.А.Аркин,
С.Фаянс, Ш.Бюлер, Ф.И.Фрадкиналарнинг асарлари алоҳида аҳамиятга
моликдир.
С.Фаянс тажрибасида гўдакка чиройли ва жозибадор ўйинчоқлар 9 см
масофадан кўрсатилганда у бутун вужуди билан уларга интилган,
кейинчалик оралиқ 60 см бўлганида боланинг интилиши, қўл чўзиши,
сустлашган, ва ниҳоят, улар 100 см дан кўрсатилганда болада интилиши,
чўзилиши, ихтиёрсиз ҳаракати мутлақо сўнган. У ўйинчоқ билан бир қаторда
турган катта кишига ҳам ана шундай бефарқ қараган. Масофа қанчалик
қисқарса, боланинг унга интилиши, қизиқиши шунчалик кучайиб боришини
кузатиш мумкин.
75
Юқоридаги тажриба материаллари асосида, шундай хулоса чиқариш
мумкин: катталар гўдак қатнашаётган фаолиятни жонлантирадилар. Гўдакни
қуршаб турган жисмлар борган сари унинг нигоҳини ўзига тортиб, мафтун
қилиб, қўзғатувчи вазифасини бажариб, боланинг қидириш, мўлжал олиш,
чамалаш фаолиятини кучайтиришга хизмат қилади.
Тадқиқотчи А.В.Ярмоленко ярим ёшлик гўдакларда жозибали
нарсаларнинг ўзаро қиёсий таснифини тадқиқ қилган. Муаллиф олган
маълумотларга қараганда, гўдак беҳисоб жисмлар орасида инсонни (катта
ёшли одамларни) тобора аниқроқ, равшанроқ ажрата бошлаган. Шу билан
бирга ҳаракатсиз кўрув қўзғатувчисига диққатни тўплаш 26 секунддан 37
секундгача, ҳаракат қилмаётган одамга боланинг тикилиши 34 секунддан 111
секундгача, ҳаракатдаги кўрув қўзғатувчисига қараши, 41 секунддан 78
секундгача, ҳаракатдаги инсонга эътибор бериши 49 секунддан 186
секундгача ортган. Тажрибада гўдакнинг ҳаракатланаётган одамга диққатни
тўплаб туриши тўрт маротаба ортгани аниқланган.
Бизнингча, гўдак жонсиз нарсаларга қараганда одамга диққатини
барқарорроқ қаратиши унинг катталарга муносабати ўзгарганидан эмас,
балки улар билан алоқага киришганда суст рецептор ўрнини фаолроқ
рецептор эгаллаганидандир. Гўдакда фазовий тасаввурнинг бойишида
жисмларни идрок қилишдаги фарқлашнинг такомиллашуви муҳим восита
ҳисобланади. Ҳаёт тажрибаси ортиб бориши, машқлар натижасида
жисмларнинг аломат ва белгиларини фарқлаш уқуви пайдо бўлади.
Француз психологи Анри Валлон гўдакда ижтимоий таъсирланиш
ортиб боришини атрофлича тадқиқ қилган олимдир. Унинг таъкидлашича,
ярим ёшли болада бошқа одамлардан фарқли равишда жавоб реакцияси
(таъсири) ўзининг юқори босқичига кўтарилади. Бола олти ойлигида бошқа
кишиларнинг имо-ишорасиз таъсирига жавоб бериши (таъсирланиши) 50
фоизни ташкил қилади, етти ойлигида эса айнан шу реакция 20 фоизга
камаяди, аммо имо-ишора орқали мулоқот 41 фоизга ортади; етти-саккиз
ойликда бошқа кишиларга талпиниш, табассум қилиш биринчи ярим
йилликдагидан тўрт марта кўпдир.
76
М.Ю.Кистяковская бир ёшгача болаларда катталар билан мулоқотга
киришишнинг мураккаблашиб боришини ўрганиб, болалар психологияси
фани учун энг зарур материаллар тўплаган ва уларни атрофлича изоҳлаган.
Do'stlaringiz bilan baham: |