Microsoft Word tushda kechgan umrlar ziyouz co doc



Download 1,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/146
Sana21.02.2022
Hajmi1,4 Mb.
#62833
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   146
Bog'liq
@Kutubxona Elektron-Tushda kechgan umrlar

www.ziyouz.com kutubxonasi 
33
қолдими! – Шундай деб пистолетини чиқарди. 
— Отманг, жон ака! — Ҳусан тиз чўкди. Қорда тошбақадек судралиб кедди-да, оёғини 
қучоқлади. — Тавба қилдим. Жон ака, тавба қилдим! Ака-а-а! 
Соат унинг бошини мўлжаллаб ўқ узди. Ҳусан чаккасидан тепки егандек ёнбоши билан 
қорга ағанади. Оғзи ланг очиқ қолган, ҳамон «ака-а-а!» деб чинқираётганга ўхшарди. 
— Ўртоқ капитан! — деди Соат қаддини ростлаб. — Халқ душманининг ўғли экан. Отаси 
эшон экан. Сибирга сургун қилинган. Жанг қилишни хоҳламай, атайлаб қочибди. Ўзи тан олди. 
...Ўз қўли билан биринчи марта одам ўлдиргани учунми, Ҳусан анчагача Соатнинг кўз 
ўнгидан кетмай қодди. Нуқул «ака-а-а» деб дод солаётганга ўхшайди. Баъзан кечалари «ака-а-а» 
деган чинқироқ овоздан уйғониб кетади... 
Ҳар нарсанинг бошланиши қийин бўларкан. Кейин-кейин Ўрганиб кетди. 
...Иши оғир эди. Урушда жасорат билан қўрқоқлик, фидойилик билан хоинлик кўпинча 
ёнма-ён юради. Фронтни бунақа маразлардан тозаламасанг, ёмон ярага ўхшаб, маддалаб 
кетади... 
Ўзбекча хат ўқийдиганлар йўқ ҳисоб эди. Соат кечалари Ухламай хат титкилаб чиқар, ўзбек 
аскарларининг гапига зимдан қулоқ солиб юрарди. Ўзбеклар уни кўрса, ўз жигаргўшасини 
топиб олгандек, яйраб кетади. Оғзига келганини қайтармай вайсайди. Соатнинг вазифаси хоин 
ва қўрқоқларни фош этиш... Факт эса етарли... 
— Хэх! Жанг қилиш ёқмай қолдими? Хотинингни соғиндингми!.. Ҳа-а, гап бу ёқда дегин! 
Немиснинг кучи кўп эканми? Яхши-и-и! Қани, марш «штрафной»га! Немиснинг кучини 
яқиндан кўрасан. Олдинга юрсанг, фашист отади, орқага чекинсанг, ўзимизникилар. Керак 
бўлса, ижтимоий келиб чиқишингни ҳам текшириб кўрамиз. Битта сен ўлганинг билан аскар 
камайиб қолармиди! Хотининг бир кун йиғлайди. Икки кун йиғлайди. Чўлоқми, маймоқми, 
топиб олади ўзига муносибини! 
Эҳ-ҳе! Беш йил урушда юриб нималарни кўрмади бу бош! 
...Яна бир воқеа ҳеч эсидан чиқмайди. Айтсанг биров ишонмайди. Битгаси немис билан 
картошка кавлаганини вайсаб юрганмиш, деган сигнал кедци. Борса, сийрак мўйловли қозоқ. 
Элликлардан ошган. Соат секин гапга содди: 
— Немис билан картошка қазидингми? 
Соддагина солдат экан. Устига-устак атрофида кўпдан бери на қозоқча, на ўзбекча 
гаплашадиган одам бўлмагани учунми, севиниб кетди. 
— Ўй-бай! —деди офицер билан гаплашаётгани ҳам эсидан чиқиб. — Немис-де, одам экан-
ғўй! 
— Қара-я! Немис одам эканми, қани бир бошдан айтиб бер-чи! 
...Солдат ҳаммасини гапириб берди. Олдинги линияга бир ҳафтача кухня келмабди. Нейтрал 
зонада картошка полизи бор экан. Кечаси Бондаренко иккаласини картошка кавлаб келишга 
юборишибди. Қуюқ туман экан. Картошка қазишаётганда ўн қадамча нарида немисча шивир-
шивирни эшитиб қолишибди. Немислар ҳам оч қолиб, иккитасини картошка кавлашга юборган 
экан. Бондаренко энди отмоқчи бўлганида немислардан биттаси «не штрлай, не штрлай», дебди. 
Русчани унча-мунча биларкан. Буни қарангки, гапдан-гап чиқиб, гурунглашиб қолишибди. 
Русчани биладиган бояги немис уруш жонига текканини, уйини, учта боласини соғинганини 
айтибди. Қозоқ ҳам саккизта боласи борлигини, колхозда «молши» бўлиб ишлашини айтибди. 
Бондаренко онасини соғиниб кетганини гапирибди. Кейин улар у ёққа — булар бу ёққа 
кетаверишибди. 
— Улар-де кетди. Биз-де кетдиқ! Жахси немис экан, шорт возми! - деди қозоқ илжайиб. 
— Қачон қочиб ўтадиган бўлдинг немис томонга? Солдат сийрак киприкларини 
пирпиратди. 
— Не дейсин? 


Тушда кечган умрлар (роман). Ўткир Ҳошимов 

Download 1,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   146




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish