Microsoft Word tushda kechgan umrlar ziyouz co doc



Download 1,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/146
Sana21.02.2022
Hajmi1,4 Mb.
#62833
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   146
Bog'liq
@Kutubxona Elektron-Tushda kechgan umrlar

www.ziyouz.com kutubxonasi 
15
қолган методлар! Мендан сўрамайсанми? Айтиб бермайманми, бир чеккадан! Энг жўнидан энг 
антиқасигача! 
Дўхтирлар нима учун қон олганда тўртинчи бармоқни тешади? Биласанми шуни? 
Билмайсан! Нега деганда тўртинчи бармоқнинг нерв толалари нозик бўлмайди. Энг ёмон 
оғрийдигани қайси бармоқ? Биласанми? Билмайсан. Бош бармоқ, нодон. Бош бармоқ! 
Маҳбуснинг бош бармоғини эшик тирқишига тиқасан-да, секи-ин, ҳафсала билан қисаверасан. 
Дод демагунча! Кейин қўйиб юборасан. Ундан кейин қайтадан бошлайсан. Майли, тирноғи 
кўчиб, майдаланиб кетсин! Суяги қисирлаб синаётганини ўзи эшитсин! Шикоят қиладими? 
Кимга? Ўзига ўзи тан жароҳати етказган, деб протокол тузиб қўясан. Гуноҳи янаям оғирлашади. 
Тамом! 
Буниси энг оддий усул. Йўғ-э, бундан ҳам осони бор. Жўнгина. Маҳбуснинг бирон жойи 
тирналмайдиям. Прокурорга шикоят ҳам қилолмайди. Қирқ саккизинчи йилда бир 
адабиётшунос олим қўлга олинган эди. Қиззиғарнинг иккита китоби чиқибди-ю, ўртоқ Сталин 
ҳақида бир оғиз сўз йўқ. Нуқул Навоий... Нуқул Бобур... Пошшолар. Вазирлар. Бобур деган 
пошшо ёзганмиш: «Жамолинг ишқида, ёрим, бир ойдирки, бедорман!» Қаранг-а, Ҳиндистонни 
босиб олган золим пошшонинг гаплари ихтиро эмиш! Пошшойинг-ку, ўлиб кетган! Сен-чи? 
Профессор деган унвони бор аҳмоқ. Ёлғон-яшиқ шиғирларни мақташинг шартми? Ўтмишни 
идеаллаштириш эмасми бу! Кўрайлик-чи, ўша Бобур деганингни ёзганлари ростми-ёлғонми? 
Қани, бурчакка тур! Бир ой эмас, ақалли уч кун ухламай кўр-чи! 
Чироқни кўзига тўғрилаб, саволингни бераверасан. Оч қўйиш, сув бермаслик шарт эмас. 
Сувниям ичади. Мискадаги ювиндиниям вақтида бериб турасан. Фақат ухлатмайсан. Шеригинг 
билан алмашиб турасан, холос. Бир кеча-кундуз мижжа қоқмай тик оёқда турсин-чи, ҳоли нима 
кечаркин? Тагидан арра солинган терақдек гуп этиб ағдарилади. Сувга ҳам қарамай қўяди, 
иблис! Икки кўзи қизариб, милки осилиб кетади. Йиқилдими, бошидан сув қуйиб, уйғотасан-да, 
тағин сўроқ қилаверасан. Керак бўлса, гугурт чўпидан «тиргович» ясаб, милкига тиқиб қўясан. 
Икки кечада сулайиб қолади. Яхши! Бизнинг шошадиган жойимиз йўқ. Ҳушингга келтириб, 
ҳаммасини қайтадан бошлайверамиз. Ўртоқ Ленин топиб айтган: «Интеллигентлар бориб 
турган вайсақи бўлади». Профессор дегани шу бўлса, хэх! Бўйи бир қарич. Лилипутнинг 
ўзгинаси. Аммо чидамли экан, унсур! Оёқлари ипдек, пуф десанг учиб кетадиган ҳоли бор-ку, 
миқ этмайди, эшшак! 
Начора, бошқа усулни қўллашга тўғри келди. Иккита каллакесар ётган камерага тиқиб 
қўйган эди, бир соат ўтмасдан эшикни муштлаб дод солиб қолди-ку! Боласи тушмагурлар-ей! 
Парашадаги нажасни ейсан деб бошини пақирга тиқишибди. Ўша заҳоти ўз қўли билан ёзиб 
берди: «Мен профессор фалончи пистончиев Совет жамиятига ичдан зарба беришни 
режалаштирган яширин ташкилот аъзосиман. Шунинг учун ўтмишни улуғлаганман. Мен 
Ўзбекистон мустақил бўлишини хохлаганман. Англия разведкасининг агенти бўлганимни тан 
оламан. Туркияга қочиб ўтиб, ундан Лондонга бормоқчи эдим... Гуноҳимни тўлиқ бўйнимга 
оламан». 
Албатта, баъзи муҳим нуқталарни эслатиб туришга тўғри келди. Қизиғи бу эмас. Қизиғи 
шундаки, тўрт кун уйқусизликка чидаган одам нажас ейишдан ор қилибдилар. Хэх! Бу киши 
Ўзбекистон мустақил бўлишини хохлаб қоптилар! Пантуркист! Шпион! Сени деб тўрт кун уйга 
боролмадим. Кетдинг энди қия бўлиб! Йигирма беш йилга! Музлаб ётган ўрмонда қарағай 
кессанг, эсҳушингни йиғиб оласан. Ўйлаб туриб тутақиб кетасан-да, чорт возьми! Анави сўтак 
терговчига қўйиб берса, бир ҳафтада ҳал бўладиган терговни йиллаб чўзади. Тувакка 
ўгқазмайсанми Шоматовнинг хотинини! Сайрамайдими булбулигўё бўлиб! Тўғри, «горшок» 
операцияси хотинлардан кўра эркак кишида яхши эффект беради. Лекин бу усулни хотин 
кишига ҳам бемалол қўлласа бўлаверади. Бунисиям оддий метод. Яқинда қулоғига чалинди: 
интернационалист жангчилар асирга тушиб қолса, афғонлар ҳам ишлатаётганмиш бу усулни. 


Тушда кечган умрлар (роман). Ўткир Ҳошимов 

Download 1,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   146




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish