Microsoft Word tushda kechgan umrlar ziyouz co doc



Download 1,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet109/146
Sana21.02.2022
Hajmi1,4 Mb.
#62833
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   146
Bog'liq
@Kutubxona Elektron-Tushda kechgan umrlar

Июль ойининг охири 
Бу даргоҳга унча-мунча одам ўз ихтиёри билан келмаса керак. Бировни повуска билан 
чақириб оладилар. Бировни мелиса олиб келади. Албатта, нажот излаб ёки кўмак истаб 
келганлар ҳам учрайди. Аммо улар ҳам мана шу мармар зиналардан чиқиб бораётганида 
кўнглида мавҳум хавотир ҳиссини туйса ажабмас. 
Йўлакдан ўтиб борарканман, Маузер Соатовичнинг гапи эсимга тушди. Табиийки, бу ерда 
ҳам иккинчилар асосий шахслар бўлса керак. Йўқ, бу даргоҳда «у ёқдан» келганлар 
Иккинчиликка қаноат қилмай, бир йўла биринчи бўлиб қўя қолган экан. Ҳайҳотдек хона, 
девори ялтироқ, жигарранг панель билан қопланган. Ҳаммаёқ саришта. Озода, салқин. Каттакон 
«Т» ҳарфига ўхшаган столнинг нариги бошида у ўтирибди. «Т»нинг қоқ пешонасида. Бериги 
томонда — «Т»нинг қоқдумида мен ўтирибман. Ўзимни босишга ҳарчанд уринмай, ичимни 
кемираётган ноаниқ хавотир ҳисси елкамдан босиб турганга ўхшайверади. У қоғозларни 
шошилмай, айни пайтда эътибор ҳам бермай варақлашга тушди. Деворда машҳур «Инқилоб 
чавандози»нинг ярим белидан тушган каттакон сурати осиғлиқ. «Чавандоз» нимаси биландир 
Дон-Кихотга ўхшаб кетади. Боши кичкинагина, чўққисоқол, бўйни узун. Фақат бошига шапка 
кийган: айвони қийшиқроқ шапка. «Чавандоз»нинг шундоқ остида У ўтирибди. Худди 


Тушда кечган умрлар (роман). Ўткир Ҳошимов 
www.ziyouz.com kutubxonasi 
108
чавандознинг бели тагига осилиб тургандек. Ярашиқли кийинган. Бўйнида бўйинбоғ. Соқоли 
қиртишлаб олинган. Ниҳоятда маданиятли одам экани кўриниб турибди. 
— Сиз, гражданин Шоматов, — деди қоғоздан бош кўтариб. — Янглишиб бизга мурожаат 
қилибсиз. Отангиз Шоматов ишини суд кўриб ҳукм чиқарган. Ажрим хулосаси билан 
танишмисиз? 
— Танишман! 
— Ҳукмдан норози бўлсангиз СССР Олий Судига мурожаат қилишингиз мумкин. Бу — 
сизнинг гражданлик ҳуқуқингиз, — деди хайрихоҳ оҳангда. 
Қизиқ, айбланувчиларни сўроқ қилаётганда ҳам шунақа гаплашармикин? 
— Олий Судга мурожаат қилмайман, — дедим ишонч билан (Яхши! Ҳали кириб келган 
пайтимдаги ҳаяжон йўқолиб, кўнглимни алланечук хотиржамлик, ҳатто ўзимнинг ҳақлигимга 
ишонч ҳисси эгаллади). — Аризабозлик қилиб Москвага бормайман. Рухсатингиз билан сиздан 
баъзи нарсаларни сўрамоқчи эдим. 
Унинг кулранг кўзларида бир лаҳза истеҳзоли табассум пайдо бўлганини кўриб, қўшиб 
қўйдим: 
— Биламан! Бу даргоҳда саволни сиз берасиз. Шунга қарамай... 
— Шошиб турибман. — У соатига қараб қўйди. 
— Ўн етти кундан бери навбат кутаман, — дедим овозимни баландлатмасликка уриниб. — 
Кўп вақтингизни олмайман. Нариси билан ўн минут. 
У аллақандай «пешка» билан пачакилашиб ўтириш керакми-йўқми, деб иккиланди, бир зум 
ўйланиб қолди. 
— Яхши! — деди қатьий қилиб. — Фақат ўн минут! 
— Отамнинг терговида сиз ҳам қатнашганмисиз? 
— Эсимда йўқ. Икки йил ичида минглаб «ишлар»ни кўрдик. Мақсад? 
— Отам жиноятчи эканига шахсан сиз ишонасизми? Унинг кўзлари қисилиб, мулойим 
табассум ғойиб бўлди. 
— Саволингизга жавоб бермасам майлими, гражданин... Шоматов? 
— Айтинг-чи, ўртоқ прокурор! Республика Олий Советининг камида юз минг одам сайлаган 
депутатини, сайловчилар чақириб олмасдан туриб, шунчаки, бир кечада КПЗга тиқиб қўйиш 
мумкинми? 
Бу гўдакка қонун-қоидани ким ўргатди, дегандек кўзимга диққат билан тикилиб турди-да, 
дона-дона қилиб тушунтирди: 
— Мумкин! Депутатидан тортиб раҳбарларигача қўшиб ёзишни, порахўрликни касб қилиб 
олган республикада ҳамма нарса қилиш мумкин! 
Ажаб! Унинг қанча жаҳли чиқса, кулранг кўзлари қанча ёнса, мен ўзимни шунча хотиржам 
ҳис эта бошладим. 
— Ўзбекистон шунчалик айнаб кетган экан, — дедим киноя билан. — Марказга тола ўрнига 
вагонда ҳаво, самолётда дипломат тўла пул борган экан, нега у ёқдагилар индамабди? Нега 
«Бизга пул эмас, тола керак?» демабди? Нега бу ёқдан туриб пора узатганларни қамоққа 
тиқасизлар-у, у ёқдан туриб пора олган казо-казолар билан ишингиз йўқ? 
У шошилмай ўрнидан турди. Боши «инқилоб чавандози»нинг киндигига тақалиб қолгандек 
бўлди. 
Иккаламизнинг ҳозирги ҳолатимиз ғалати эди. Шошилиб кетаётганингизда оёғингиз остида 
аллақаёқдан сакраб тушган чигиртка пайдо бўлади. Босиб эзғилаб ташласамми, индамай ўтиб 
кетсамми, деб бир сония иккиланиб қоласиз. Чигиртка эса ўчакишгандек қилт этмай 
тураверади, сурбет! Шу топда У ҳам иккиланиб турарди. Мен — чигирткани боссамми-йўқми? 
Ўладиган ҳўкиз болтадан тоймайди, дейишади. Энди менга ҳаммаси барибир эди. Қўлидан 
келса отиб ташласин. Гапимни айтиб бўлмагунча қимир этмайман! 


Тушда кечган умрлар (роман). Ўткир Ҳошимов 

Download 1,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   146




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish