Microsoft Word tushda kechgan umrlar ziyouz co doc



Download 1,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet110/146
Sana21.02.2022
Hajmi1,4 Mb.
#62833
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   146
Bog'liq
@Kutubxona Elektron-Tushda kechgan umrlar

www.ziyouz.com kutubxonasi 
109
— Агар шунча одамдан борингки мингтаси ноҳақ қамалган бўлса, — дедим дилимдагини 
айтиб олиш учун шошилиб. — Мингта одам бир йилдан ноҳақ «ўтирса» минг йил бўладими! 
Ўша минг йилни ким тўлайди? Сизми? Амбарцумянми? Ҳаммангизни йиғиштириб келганда 
ҳам умрингиз етмайди-ку! 
Унинг кулранг кўзларида бўриникига ўхшаш ўт ёниб кетди. Ҳа, мана, энди қайтдинг асл 
қиёфангга! Қурбонининг бўйнига ханжар ботираётган жаллоднинг кўзлари шунақа бўлса 
ажабмас! 
Қизиқ... У столни муштламади. Соқчи чақирмади. Сичқон боласига тикилган мушукдек 
секин лабини ялаб қўйди. 
— Сопляк! — деди истеҳзоли кулиб. — Мен сени қабул қилмаслигим мумкин эди. 
Афғонистонда хизмат қилганинг ҳурмати... 
— Афғонистонни қўя турайлик, ўртоқ прокурор! — дедим ҳорғин оҳангда. — «Икки 
юзинчи» юк фақат Афғонистондан эмас, мамлакат ичкарисидан ҳам ёғилиб келяпти. Уларнинг 
хунини ким тўлайди? Ўзбек халқини бутун мамлакатга бадном қилганлар эмасми? 
Стул суянчиғига тирсагимни таяб, ўрнимдан турдим. Оёқларимда мадор йўқлигини энди 
сездим. У бўлса, кўзларидан ўт сочиб қилт этмай турарди. 
— Охирги гап, — дедим курси суянчиғини чангаллаб. — Охирги савол: нега «ўзбек иши!» 
Нега «арман иши» эмас, нега «ўрис иши» эмас! Ўзбек нима гуноҳ қилди сизларга?! 
Эшик томон уч-тўрт қадам юрдим-да, қайтиб келдим. Иккиланиб киссамдан газета қогозига 
ўралган темиртакни олиб стол устига қўйдим. Бунга ҳам қаноат қилмай қоғоз қатини очдим. 
Ленин орденини кафтимнинг орқаси билан туртиб юборган эдим, силлиқ тахта устида сирғаниб, 
нари борди. 
— Амбарцумянга бериб қўйинг! — дедим унинг кўзига чақчайиб. — Онамнинг бор 
бисотини шилиб олган экан. Бобомдан қолган билагузуккача! Бундаям олтин моддаси бор 
дейишади. Ҳар қалай коллекциясига беш-ўн грамм тилла қўшилади! 
Мадорсиз оёқларимни аранг босиб, эшик томон юрарканман, вужудим бўм-бўш бўлиб 
қолган эди. Аниқ идрок қилиб турибман. Бошим ғувиллаётгани йўқ. Гарданим ҳам қотмаяпти. 
Фақат вужудим бўм-бўш. 
— Гражданин! — Эшик тутқичини ушлаган чоғим унинг ҳокимона буйруғи янгради. 
Тўхтадим. Қамоққа тиқмоқчими! Марҳамат! Нари борса, тўйим ўн йил кечикар! Менга 
барибир. 
Осойишта бурилиб қарадим. У ҳамон стол ортида «чавандоз»нинг белига осилганча турар 
эди. 
— Ким билан гаплашаётганингни биласанми? 
— Биламан! — дедим киприк қоқмай. 
— Псих! — У негадир кулимсиради. — Контузиядан кейин савдойи бўлиб қолган 
кўринасан. Сенинг тўғрингдаги ҳамма маълумотлар қўлимизда... Агар... — Унинг кулранг 
кўзларида яна бўриникидек совуқ ўт ёнди. — Агар тағин бир марта рўпара келсанг, шу ердан 
тўппа-тўғри жиннихонага жўнайсан! 

Download 1,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   146




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish