2
Конституция 1949 йил 23 майда кучга кирди. Конституция асосий фуқаролик,
эркинлик ва сиёсий ҳуқуқларни мустаҳкамлади, Ғарбий Германияни
демократик федератив давлат деб эълон қилди. 1949 йил 14
августда
парламентнинг қуйи палатаси – бундестагга сайлов ўтказилди. 1949 йил 7
сентябрда мамлакат президенти Теодор Хейс (ёки Хойс) ва биринчи канцлер
Конрад Аденауэр сайланди. 1951 йилда ГФР ҳудудида оккупация тартиби
бекор қилинди.
Шарқий оккупацион ҳудудда 1946
йилда Германия Коммунистик
партияси (ГКП) Германия социал-демократик патияси (ГСДП) билан бирлашиб
Германия бирлашган социалистик партиясини (ГБСП) ташкил этди. Унинг
ташаббуси билан миллий фронт тузилиб, ҳудуддаги барча сиёсий кучлар унга
бирлаштирилди. Миллий фронтнинг раҳбар органи сифатида Немис миллий
кенгаши (парламентга ўхшаш такилот) 1949 йил 7
октябрда Германия
Демократик Республикаси тузилганлигини эълон қилди. Вильгельм Пик ГДР
президенти ва Отто Гротеволь биринчи бош вазир этиб сайланди. Шундай
қилиб, 1949 йилда Германиянинг ҳудудий парчаланиши содир бўлиб, ташкилий
жиҳатдан расмийлашди.
ГФР 1949–1990 йилларда
ГФРда христиан-демократлар ҳукмронлиги даври (1949–1969 йй.)да
“немис иқтисодий мўъжизаси” юз берди. Урушда вайрон бўлган Германия
иқтисодиёти тикланди. Профессор Людвиг Эрхард (1963–1966 йй.да федерал
канцлер) урушдан кейинги Германия иқтисодий ислоҳотларининг асосчиси
бўлди. Айни шу раҳбар бошчилигида “немис иқтисодий мўъжизаси”
содир
бўлди. Жумладан, у:
• Жами ички капитал маблағни саноатга сарфлади;
• “Маршалл режаси” бўйича АҚШдан салкам 3 млрд доллар пул олди;
• Немисларнинг бутун истеъдоди ва куч-ғайратини охиригача ишга солди
(50-йилларда ГФРда Ғарбий Европадаги энг узун иш ҳафтаси мавжуд
эди);
• 1956 йилгача ГФР деярли ҳарбий харажат қилмади;
• Давлат протекционистик сиёсат юритди ва ҳоказо
3
.
Ўн йилдан сал кўпроқ вақт ичида ГФР Ғарбнинг илғор
давлатига
айланди. 1950–1975 йилларда газ ишлаб чиқариш 60 млн м
3
дан 19,7 млрд
метр
3
га, пўлат 14 млн тоннадан 54 млн тоннага, автомобиль 306 мингдан 4 млн
донага ўсди
4
.
50-йилларнинг ўрталарига келиб олтин заҳиралари бўйича АҚШдан
кейин дунёда иккинчи ўринга чиқиб олди. 1955 йилда ГФР НАТОга аъзо бўлди.
Энди ГФР олдида ташқи сиёсат соҳасидаги муаммоларни ҳал этиш
вазифаси турарди. Шарқий Европа мамлакатларининг тан олмаслиги (1955
3
Абдураззоқова М. XX асрнинг иккинчи ярмида жаҳон тарихи (маърузалар тўплами). Тошкент: Ўзбекистон
миллий энциклопедияси, 2000. Б. 89.
4
Лафасов М. Жаҳон тарихи (1918-2012) АК ва КҲК учун дарслик. Тошкент. 2016. Б. 220.
3
йилда эълон қилинган “Халштейн доктринаси”) ГФР дипломатиясини боши
берк кўчага киритиб қўйган эди. Бу ГФРни Шарқий Европадаги жуда катта
бозордан маҳрум қиларди. Социал-демократлар парламентда ташқи сиёсатни
ўзгартириш ташаббускори бўлишди.
1969 йилда ГСДП–ЭДП коалицияси Вилли
Бранд бошчилигида янги
ҳукумат тузиб, “янги ташқи сиёсат” бошлади: Шарқий Европада урушдан
кейинги янги чегаралар тан олинди. 1970 йилда СССР, Польша, Чехословакия
ва ГДР билан 1972 йил декабрда давлатлараро муносабатлар ўрнатилди, икки
немис давлати БМТга қабул қилинди.
1982 йилда яна христиан-демократлар ҳокимият тепасига келди, уларнинг
раҳбари Гельмут Коль ГФР канцлери этиб тайинланди. Г.Коль бирлашган
Германиянинг биринчи канцлери ҳам бўлди.
Do'stlaringiz bilan baham: