Қўл скелети.
Қўл скелетига елка камарининг суяклари (курак ва ўмров
суяклари), эркин қўл суяклари (елка суяги, билак ва тирсак суяклари, панжа
суяклари) киради. Юқориги камар ва қўл суяклари ембрионнинг уч
ҳафталигидан бошлаб ҳосил бўла бошлайди. ўмров суяги онтогенезда кам
ўзгаради. Янги туғилган болада ўмров суяги фақат тўш учининг озгина қисми
торайли, қолган қисми суякли бўлади. Тўш учида суякланиш ядроси 16-18 ёшда
ҳосил бўлади. Курак суяги 21-25 ёшда, тирсак суяги 21-24 ёшда, кафт усти
суяклари 19-13 ёшда, кафт суяклари 12 ёшда, бармоқ фалангаси суяклари 9-11
ёшда суякланиб бўлади. Елка камари ва қўл суякларининг суякланиши
эркакларга қараганда аёлларда 2 йил олдин тугайди.
Оёқ скелети.
Оёқ скелетига чаноқ камари суяклари (номсиз суяклар) ва
оёқнинг эркин суяклари (сон, болдир ва панжа суяклари) киради. Чаноқ
камарига иккита чаноқ суяги киради. Чаноқ суяги ёнбош суяги, қуймич суяги
ва қов суягидан иборат. Булар суякланиш натижасида 16-18 ёшда битта чаноқ
суягига бирлашади. Ёнбош, қуймич ва қов суяклари қуймич косаси соҳасида
ўзаро бирлашади. Қуймич косасига сон суягининг юмалоқ бошчаси бирикиб,
тос-сон бўғимини ҳосил қилади. Чаноқ суяклари бир-бири билан қов
бирикмасини ҳосил қилади. Думғаза эса думғаза-ёнбош бўғими, шунингдек,
бойламларни бирлаштириб, чаноқ ҳосил қилади. Катта ва кичик чаноқ фарқ
қилинади. Аёллар чаноғи шакли ва катталиги жиҳатидан эркакларникидан фарқ
қилади. Аёллар чаноғи сербарроқ ва калтароқ, суяклари юпқа ва силлиқ бўлади.
Кичик чаноқ аёлларда кенгроқ,эркакларда торроқ. Чаноқнинг кириш тешиги
аёлларда каттароқ бўлади.
Янги туғилган чақалоқ боланинг чаноғи варонкасимон бўлиб, кичик
чаноқ яхши ривожланмаган, чаноқ суяги тоғай қатлами билан туташиб, учта
алоҳида суяклардан ташкил топган бўлади. Уч ёшгача чаноқ суяклари жадал
ўсади. Уч ёшда унинг орқа қисми пастга тушиб, олдинги қисми кўтарилади,
натижада чаноқ горизонтал ҳолатда бўлади. 7-8 ёшда қов ва қуймич суяклари
туташади, 14-16 ёшда чаноқнинг 3 та суяги қуймич косасида ўсиб, бир бутун
чаноқ суягини ҳосил қилади. 20-25 ёшда чаноқ суяклари бир-бири билан
туташади. Ана шу даврда жисмоний меҳнат ва жисмоний тарбияда буни
эътиборга олиш керак. Узоқ вақт нотўғри ўтириш ёки тик туриш, оғир юк
ташиш, яхши овқатланмаслик ва бошқа ноқулай шароит натижасида чаноқ
суяклари нотўғри бирикади, ўсишдан орқада қолади.
Оёқнинг эркин суякларидан сон, катта ва кичик болдир суяклари
эркакларда 20-24 ёшда, оёқ кафт суяклари 17-21 ёшда, аёлларда 11-19 ёшда, оёқ
панжаси фалангалари эркакларда 15-21 ёшда, аёлларда 13-17 ёшда бутунлай
суякланиб бўлади. Оёқ панжасининг таги гумбаз шаклида тузилган бўлиб, у тик
юриш туфайли ҳосил бўлган. Одам тик турганда оғирлиги оёқ панжаси
гумбазининг четларига тушади. Оёқ панжасининг гумбази унинг бойларн
аппарати ва мускуллари билан мустаҳкамланган. Оёқ панжаси гумбаз шаклида
бўлганидан одам юрганда тана тўрткиларини энгиллаштиради, нерв
системасини силкинишдан сақлайди.
134
Do'stlaringiz bilan baham: |