Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти



Download 1,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet99/183
Sana01.06.2022
Hajmi1,69 Mb.
#625393
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   183
Bog'liq
20-y-Yosh-fiziologiyasi-va-gigiena-oquv-qollanma-A.X.Ortiqov-S-2010y (1)

 
Мавзу – 10.
Таянч харакат аппаратининг ёш
хусусиятлари
 
 
Таянч-ҳаракатланиш аппаратига скелет ва скелет мускуллари киради. 
Скелет ва мускуллар таянч-ҳаракатланиш ва ҳимоя функцияларини ўтайди. 
Скелетдаги суяклар орқа мия, бош мия, юрак, ўпка ва бошқа органларни турли 
таъсирдан ҳимоя қилади. Организмдаги суякларни қоплаб турган скелет 
мускуллари фаол ҳаракат аъзоси бўлиб, мускуллар қисқарганда боўғимларда 
ҳаракат вужудга келади. 
Суяк системаси 
 
Скелет («қуритилган» деган маънони англатади) 206 дан ортиқ алоҳида 
суяклардан ташкил топган бўлиб, буларнинг 85 таси жуфт, 36 таси тоқ 
суяклардан иборат. 
Скелетдаги баъзи суяклар (мия қутиси, юз суяклари, қисман ўмров суяги 


130 
ва бошқалар) бевосита бириктирувчи тўқимадан ривожланади. Бундай ривож-
ланишда бириктирувчи тўқима ҳужайраларига оҳак тузлари сўрилиб, суяк 
ҳужайралари вужудга келади. 
Скелетдаги суякларнинг кўпчилиги тоғай тўқимасининг суяк тўқимасига 
айлана бориши билан ривожланади ва тоғай тўқимасининг ичида суякланиш 
нуқталари вужудга келади. Биринчи суякланиш нуқталари эмбрион ривож-
ланишининг 7-8-ҳафталарида вужудга кела бошлайди. 
Янги туғилган бола скелетида кўпчилик суякланиш нуқталари вужудга 
келган бўлиб, скелетда тоғай қисмлари кўп бўлади. Ҳаёт мобайнида суяклар 
ўсиб ривожлана боради. 
Ҳар бир суякнинг устини суяк усти пардаси қоплаб туради, бу парда 
болаларда жуда пишиқ бўлиб, ҳатто суяк синганда ҳам йиртилмайди. Суяк усти 
пардаси кўп миқдордаги қон томирлар, нервлар билан таъминлангандир. Улар 
суяк усти пардаси орқали суякнинг ички қисмига ўтади. Суяк шикастланганда 
ёки касалланганда суяк усти пардаси ҳужайралари ҳисобига суяк асли ҳолига 
келади. Суяк усти пардасига боғламлар ва мускуллар бирикади. Бу парда тагида 
суякнинг зич қавати бўлиб, унинг тагида ғовак қават жойлашган. Узун суяк-
ларнинг ички қисмида суякнинг бўйи баробар бўшлиқ бўлади. Янги туғилган ва 
гўдак болалар узун найсимон суякларининг бўшлиқ қисмида қизил илик бўлиб, 
ўсиш жараёнида унинг ўрнига сариқ илик ҳосил бўлади. Найсимон суякларнинг 
икки учида, баъзан ясси суякларда 15 ёшгача қизил илик сақланади. 
Суяклар шакли ва тузилишига кўра найсимон, ясси ва аралаш суякларга 
бўлинади. 
Найсимон суяклар қўл-оёқ скелети таркибига кириб, улар орасида узун-
лари елка, билак, тирсак, сон суяклари калталари қўл ва оёқ кафт ва бармоқ 
суяклари ҳисобланади. Ҳар бир найсимон суякнинг танаси (диафиз) ва икки учи 
(эпифиз) фарқ қилинади. Ясси суякларнинг шакли ҳар хил бўлиб, уларга 
калланинг қопловчи суяклари, курак ва чаноқ суяклари киради. Аралаш суяк-
лар эса турли шаклда бўлади. Суяклар юзасида нотекисликлар, дўмбоқ, тэшик-
лар ва эгатлар бўлиб, уларга умуртқалар, кафт усти ва товон суяклари киради. 
Мускуллар, пайлар, бойламлар бирикади ёки томирлар, нервлар ўтади. 

Download 1,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   183




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish