ǀ ISSUE 4
ǀ 2022
Scientific Journal Impact Factor (SJIF 2022=4.63) Passport: http://sjifactor.com/passport.php?id=22230 20 UZBEKISTAN | www.caajsr.uz умумий ҳисобланади. Ушбу вазифа ҳар бир ташкилот олдида биргаликдаги саъй
-
ҳаракатларнинг ҳар қандай ҳолатига нисбатан мавжуд.
Бу шартномавий муносабатларнинг ўзига хос хусусиятлари билан агентлик
харажатларининг юзага келиши сабабларини аниқлаб берувчи ушбу харажатлар
шакллари ўртасидаги ўзаро боғлиқликни очиб берувчи назарий ишланмаларнинг
муҳимлигини таъкидлайди.
Агент
-
принципал муносабатларини тадқиқ этишга бағишланган ишларнинг
кўпчилигида норматив жиҳатларга, яъни ноаниқлик ва кузатишнинг номукаммал
тизими шароитида агентнинг хатти
-
ҳаракатини принципалнинг фаровонлиги
нуқтаи назаридан мақбул хатти
-
ҳаракатга яқинлаштириш мақсадида шартномавий
муносабатларнинг таркибланишига эътибор қаратилади.
Ушбу тадқиқот нуқтаи назаридан агентлик муносабатлари назариясининг
ижобий жиҳати катта қизиқиш уйғотади. Томонлар ўзаро ҳамкорлигининг
норматив муаммолари ҳал этилган, акция ва облигациялардан фақат молиялаш
манбалари сифатида фойдаланиш мумкин деган тахминга асосланган ҳолда ҳар
бир томоннинг мотивлари ва менежерлар (агентлар) билан хусусий ёки қарз
капиталини тақдим этувчилар (принципаллар) ўртасидаги муносабатларни
тавсифловчи тенг шартномавий муносабатларни белгилаб берувчи бошқа
элементлар тадқиқ этилади.
Рональд Коуз ўзининг афсонавий «Фирманинг табиати» мақоласида
таъкидлашича, иқтисодчилар ўша вақтда фирманинг чегарасини белгилаб берувчи
аниқ назарияга эга эмас эди. Унинг фикрига кўра, фирманинг чегарасини эркин
бозор алмашувидан фарқли ўлароқ марказлашган тизим доирасида амалга
ошириладиган алмашув жараёнларининг йиғиндиси шакллантиради. Бунда,
фирманинг ичида эркин бозордан фойдаланиш харажатлари директив
бошқарувни
қўллашдаги
харажатлардан
юқори
бўлган
шартномавий
муносабатларгина ўрин тутиши керак.
9.
А.Алчиан ва Г.Демсец ўзларининг 1972 йилда ёзилган ишида
фирманинг
ичидаги фаолият марказлашган тарзда тартибга солинади деган фикрни шубҳа
остига олиб, шартномаларнинг эркин алмашиш воситалари сифатидаги ролини
таъкидлашди. Мазкур ишда биргаликда маҳсулот ишлаб чиқариш шароитида
кузатиш функциясига катта эътибор қаратилди. Майкл Йенсен (Mikhail Jensen) ва
Уильям Меклинг (William Meckling) каби муаллифларнинг анча кейинги
ишларида мазкур ёндашувнинг торлиги танқид қилиниб, шартномавий
муносабатлар фирманинг квинтэссенцияси эканлиги таъкидланди. Бунда нафақат
ходимлар билан, балки етказиб берувчилар, харидорлар, кредиторлар ва
иқтисодий агентларнинг бошқа гуруҳлари билан ҳам шартномавий муносабатлар