АСОСИЙ ҚИСМ
Мазкур соддалаштириш тўлиқ ўзини оқлайди, чунки оппортунистик хатти
-
ҳаракатнинг қуйида кўриб чиқилган бошқа омиллари туфайли юзага келадиган
трансакция харажатлари агентлик харажатлари деб номланадиган ягона гуруҳга
киритилиши ва шунга кўра ушбу модель доирасига жойлаштирилиши мумкин.
Шунинг учун М.Йенсен ва У.Меклинг модели агентлик харажатларининг умумий
CENTRAL ASIAN ACADEMIC JOURNAL
OF SCIENTIFIC RESEARCH
ISSN: 2181-2489
VOLUME 2
ǀ
ISSUE 4
ǀ
2022
Scientific Journal Impact Factor (SJIF 2022=4.63)
Passport:
http://sjifactor.com/passport.php?id=22230
16
UZBEKISTAN |
www.caajsr.uz
миқдорини миқдорий жиҳатдан талқин қилиш имконини беради.
Мамлакатимизда тўқимачилик тармоғини ривожланиши бўйича Хакимов
З.А.
[9],
Турсунов Б.О. [5,6,7],
Зарова, Е. В.
[8]
ва бошқалар илмий изланишлар
олиб борган.
Тадқиқот қуйидаги учта назариянинг элементларидан фойдаланишга
асосланади: мулк ҳуқуқлари назарияси, агентлик муносабатлари назарияси ва
корпоратив молия назарияси. Юқорида таъкидланганидек, дастлабки икки
назария неоинституционализмнинг таркибий
қисмлари ҳисобланади.
Мазкур тадқиқотда нафақат юқоридаги назариялар ўртасидаги ўзаро
боғлиқлик
аниқ белгиланади, балки фирманинг табиати, мулк ва назоратнинг
тақсимланиши, бизнеснинг ижтимоий жавобгарлиги, фирманинг мақсадли
функцияси, капиталнинг мақбул таркиби, кредит муносабатларининг мазмуни ва
ташкилотлар назарияси каби муаммолар ҳам таҳлил қилинади. Ушбу
тадқиқотнинг мавзуси контекстида қуйидаги масалалар таҳлили алоҳида қизиқиш
уйғотади:
1.
Нима
учун тадбиркор ёки аралаш капитал таркибига (ҳам қарз, ҳам
акциядорларнинг томонга жалб этилган маблағлари) эга бўлган фирмадаги
менежер компания бизнесининг қиймати бир ягона мулкдор мавжуд бўлганида
эга бўлиши мумкин бўлган қийматдан кам бўладиган
лойиҳалар портфелини
танлайди ва нима учун мазкур натижа фирманинг маҳсулотлар ёки ишлаб
чиқариш
омилларининг монополистик ёхуд рақобат бозорида операция
қилаётган
-
қилмаётганлигига боғлиқ эмас?
2.
Нима учун фирма қийматини кўпайтиришнинг имконсизлиги бизнеснинг
самаралилигига бевосита таъсир кўрсатади?
3.
Нима учун акцияларни эмиссия қилиш менежмент фаолияти фирманинг
қийматини
кўпайтириш мақсадларига тўғридан
-
тўғри мос келмаслигига қарамай,
капитални жалб қилишнинг адекват усули ҳисобланади?
4.
Нима учун компания фаолиятини қарз ҳисобидан молиялаш ушбу
молиялаш турининг ўз капиталини жалб қилишга қараганда устунликларини
ҳосил қилувчи солиқ имтиёзлари жорий этилгунга қадар қўлланилди
?
5.
Имтиёзли акцияларни чиқариш қандай маънога эга?
6.
Нима учун компанияларнинг мустақил аудиторлар томонидан
тасдиқланган бухгалтерия ҳисоботлари мазкур тартиботни мустаҳкамловчи
қонунчилик нормалари мавжуд бўлмаган ҳолларда
акциядорлар ва кредиторларга
ихтиёрий асосда тақдим этиларди?
7.
Нима учун кредиторлар қарздор компаниялар фаолиятининг эркинлигига
чекловлар қўйишга интилади ва нима учун қарздор компаниялар бундай
CENTRAL ASIAN ACADEMIC JOURNAL
OF SCIENTIFIC RESEARCH
ISSN: 2181-2489
VOLUME 2
Do'stlaringiz bilan baham: |