Toshkent davlat pedagogika universiteti tabiiy fanlar fakulteti


Foydalanilgan adabiyotlar



Download 4,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/183
Sana01.06.2022
Hajmi4,66 Mb.
#624787
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   183
Bog'liq
50996 ТДПУ-ТЎПЛАМ -14.04.2020 (7)

Foydalanilgan adabiyotlar 
1.
 
Oliy ta’lim muassasalari talabalarining malaka amaliyotini o’tash 
tartibi to’g’risida. Nizom. 2018 yil.
 
2. A.Zikiryaev, P.Mirhamidova, T.Norboboeva, S.Fayzullaev. Biologiyadan 
amaliy mashg’ulotlar. “Fan va texnologiyalar” nashriyoti Toshkent – 2008. 
3. A.Nizomov. O’quv dala malaka amaliyoti. “Fan va texnologiyalar” 
nashriyoti Toshkent – 2016 
ГЕОГРАФИЯ ТАЪЛИМИ СИФАТИНИ ОШИРИШДА 
ВИДЕОДАРСЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШНИНГ САМАРАДОРЛИГИ 
Алимкулов Н.Р., Абдуллаева Д.Н. (ТДПУ) 
 
Бугунги кунда умумий ўрта таълим тизимини комплекс ўрганиш бўйича 
ўтказилган таҳлил натижалари асосида берилган хулосаларга кўра умумий ўрта 
таълим тизимида ўқитилаётган кўпгина фанларни ўқитиш жараёнида назария ва 
амалиёт яхлитлиги етарлича таъминланмаганлигини кўриш мумкин. Дарс 
жараёнларида ўқитувчилар томонидан анъанавий ўқитиш услубларидан 
фойдаланилганда айрим ўқувчилар мавзуни тўлалигича, чуқурроқ ўзлаштирса, 
айрим ўқувчилар эса мавзуларни талаб даражасида ўзлаштира олмаётганликлари 
маълум бўлди. Чунки ўқитувчи томонидан фанга доир мақбул вариантдаги


36 
маълумотларни танлаб олиш учун кўплаб вақт мобайнида адабиётларни кўриб 
чиқиш ва ўрганиш зарур бўлади. 
Замонавий таълим ўқитувчидан ҳар қандай ахборот коммуникацион 
технологияларидан самарали ва ўринли фойдаланишни тақозо этади. Зеро, 
замонавий ўқувчилар - бу юқори технологияларнинг фарзандлари, фақатгина 
дарслик билан чегаранган дарслар улар учун қизиқарсиз ва тушунарсиз бўлиб 
қолиши мумкин. Хўш, бундай вазиятда ўқитувчи нима қилиши керак? Бундай 
вазиятда ўқитувчи ўзгарувчан воқеликка мослашишни, рақамли технологиялар ва 
уларнинг маҳсулотларини ўқув жараёнида ишлатишни ўрганиши керак. Ҳозирги 
пайтда интернет тармоғида география фанидан турли мавзулар бўйича тайёрланган 
видео дарсларни олишимиз мумкин. Ушбу видеодарслар мавзулар кесимида 
тайёрланган бўлиб, дарснинг маълум қисмида фойдаланишга мўлжалланган. Аммо 
улар ўқувчилар учун қуйидаги бир нечта ижобий имкониятларни яратади. 
-компьютер технологияларидан фойдаланилганда ўқувчилар география 
фанидан катта миқдордаги топшириқларни тез бажаришга улгурадилар, вақтни 
тежай оладилар; 
-ўқитувчи ва ўқувчиларнинг компьютер олдида мустақил иш шаклида 
машғулотлар бажариш имкониятини беради; 
-ўқувчилар мавзуларни мустақил ўзлаштиришларига ёрдам беради; 
-видеодарс ўқувчиларнинг география фанидаги мавзуларнинг мазмун 
моҳиятига диққатини жалб этади; 
-дарс жараёнида ўқувчиларга тушунарсиз бўлиб қолган маълумотлар 
видеодарсларни қайта кўриш орқали чуқурроқ ўзлаштирилади ва бошқалар. 
Бизга маълумки умумтаълим мактаблари география дарсликларидаги 
маълумотлар синфлар кесимида кенгайиб, мураккаблашиб боради. Дарс жараёнида 
ўқувчиларнинг мавзуларни тинглаш, хотирада сақлаб қолиш имкониятлари эса ҳар 
хил. Шундай ўқувчилар борки берилган маълумотларни бир неча марта 
такрорлангандагина ўзлаштира оладилар. Бундай мураккабликни олдини олиш учун 
маълумотларни такроран ўрганиш ва такроран эшитишга эҳтиёж туғилади. Амалда 
бунинг имкони деярли йўқ. Бу каби муаммонларни замонавий ахборот 
технологиялари, жумладан мавзулар бўйича яратилган видеодарслардан 
фойдаланиб ҳал қилиш мумкин. Яъни ўқитувчи ушбу видеодарсларни ўқувчиларга 
тарқатади ва ўқувчилар дарсдан ташқари бўш вақтларида ўз шахсий компьютерлари 
орқали видеодарсларни такроран кўп марта кўриб, мустахкамлаб олади.
Инсон физионономияси янги мавзуга доир маълумотларни эшитиб, сўнг уни 
таҳлил қилиш билан машғул бўлади. Айрим ўқувчилар таҳлил қилинган вақт 
давомида ўқитувчи томонидан берилаётган маълумотларни сустроқ эътибор билан 
ўтказиб юборади. Натижада янги мавзуни ўқувчилар томонидан тўлиқ 
ўзлаштирилиш самарадорлиги пастроқ бўлади. Видеодарсни қайта кўриш орқали 
эса янги мавзуни янада яхшироқ мустахкамлай оладилар. 
География дарсларида видеодарслардан фойдаланишнинг яна бир ижобий 
хусусияти, бу ўқувчилар томонидан мавзуларни ўзлаштириш жараёнининг ўсишига 
ёрдам беришидир. Видеодарсларни томоша қилиб, ўқувчилар ўқув жараёнида янада 
фаолроқ иштирок этадилар ва уларга мавзулар бўйича берилган интерфаол 


37 
топшириқларни бажаришлари осонлашади. Дарс жараёнларида видеодарслардан 
фойдаланилганда янги маълумотни қабул қилиш жараёни нафақат география фанига 
қизиқувчи ўқувчилар орасида, балки фанга қизиқиши камроқ бўлган ўқувчилар 
орасида ҳам кучаяди. Видеодарсни томоша қилиш дарслик билан ўтиришдан ва 
шунчаки матнни ўқишдан кўра қизиқарлироқ. Зеро шахс манбани ўқиганда – 10%, 
маълумотни, эшитганида – 20%, жараённи кўрганда – 30%, жараённи кўриб, улар 
тўғрисида маълумот эшитганда – 50% ҳажмдаги маълумотларни ёдда сақлаб қолади.
Ўқитувчи видеодарсдан фойдаланар экан, ушбу видеодарснинг тайёр версиясига 
мослашиши ёки шу каби видеодарсни ўзи яратиши мақсадга мувофиқ бўлади. 
Видеодарсларнинг яна бир ўзига хос хусусияти, ўқувчи дарсда иштирок эта 
олмаганида мавзуни мустақил равишда кўриб чиқиш имконияти яратилади. 
Ўқитувчи ва ўқувчи ўтказиб юборилган мавзу бўйича бўшлиқни тўлдириш учун 
қулай вақтни излашга ҳожат йўқ, яъни ўқувчи видеодарс орқали истаган вақтда 
мавзуни мустақил равишда кўриб чиқиши ва ўзлаштириши мумкин, бу жараёнда 
қийинчиликлар ёки саволлар юзага келганда уларни ўқитувчи билан муҳокама 
қилиши мумкин бўлади. 
Бугунги кунда география фанидан бир қанча мавзулар бўйича видеодарслар 
ятарилган бўлиб, улардан география дарсларида самарали фойдаланилмоқда. Зеро 
замонавий таълим шароитида ўқувчиларнинг мустақил ишлаш ва ўрганиш 
фаолиятини ошириш, уларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантириш илғор 
инновацион педагогик технологиялардан ҳамда янги авлод электрон видео 
дарсларидан фойдаланишни тақозо этмоқда.
Умуман, видео дарслар дарснинг бир қисмидагина фойдаланилишига 
қарамасдан, ўқувчилар маълумотларни рақамли воситалар орқали олади, уни идрок 
қилишни ўрганади ва амалда қўллай оладилар. Хулоса сифатида айтиш мумкинки, 
видео дарс - бу ўқувчиларни фанга ва мавзуга қизиқишларини кучайтирадиган 
замонавий усулдир. XXI аср - ахборот коммуникацион технологиялар асрида 
дарсларни, мустақил ишларни видеодарслардан фойдаланган ҳолда ташкил этиш 
география таълими самарадорлигини оширибгина қолмай, юртимизга маънан етук, 
география фанидан билим, кўникма ва малакаларга эга, кучли ақлий салоҳиятли 
фарзандаларни етказиб беришимизга замин яратилади. 

Download 4,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   183




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish