Toshkent davlat pedagogika universiteti tabiiy fanlar fakulteti



Download 4,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet175/183
Sana01.06.2022
Hajmi4,66 Mb.
#624787
1   ...   171   172   173   174   175   176   177   178   ...   183
Bog'liq
50996 ТДПУ-ТЎПЛАМ -14.04.2020 (7)

 
Список литературы: 
1.
Бродский 
А.К. 
Введение 
в 
проблемы 
биоразнообразия. 
Иллюстрированный справочник. – СПб.: Издательство С. – 
Петербургского университета, 2002.- 6-8 с. 
2.
Григорьева Г.Е. Экологическая культура, важный элемент современного 
общества // Молодой ученый. – 2011. - №4.Т.1. – С. 122-124. 
3.
 
http://ecology.cbs-tag.ru/index.php/polzovatelyu/ekologicheskie-
problemy?layout=edit&id=128 
 
 


295 
“ЗАФАРНОМА” АСАРИДА КЕЛТИРИЛГАН ҚАШҚАДАРЁ 
ВИЛОЯТИ ҲУДУДИДАГИ ЖОЙ НОМЛАРИ 
Эшбоев Б.Т. (Қарши ДУ), Холбоева М.Э. (Қарши шаҳар 39-мактаб)
Қашқадарё вилояти ҳудудида шаҳарсозлик ва у билан бир сатҳда пайдо 
бўлган ойконимлар милоддан аввалги VIII-VII асрларда шаклланган. Ўзига 
хос тарзда бу даврларга мансуб номларнинг аксаряти сақланмаган ёки ўз 
шакл-шамоилини яъни морфологиясини буткул ўзгартирган. 
Қашқадарё вилояти ҳудудида ҳам маҳаллий аҳоли ўзи яшайдиган 
ҳудудлар ва атроф табиат объектларига ном қўя бошлашган. Шу тариқа 
вилоятнинг энг қадимги топонимлари шаклланган. “Қадимшунослик 
изланишлари Қашқа воҳасидаги қадимий ҳаёт изларининг шажараси ибтидоий 
замонларга бориб тақалишини Нахшаб, Қаландартепа, Захоки Морон қалъаси, 
Бўрижарсой, Узунқир ва бошқа обидалар мисолида намоён этади” [2, б.21]. 
Бошқа ҳудудлар каби Қашқадарё вилояти тарихий номлари кучли 
деформацияга учраган. Вилоят ҳудудидаги энг қадимги топонимлар деярли ўз 
ҳолича сақланмаган. 
Бугунги кунга қадар Қашқадарё вилояти топонимларининг ўрганилиш 
тарихига бағишланган бирорта тадқиқот иши мавжуд эмас. Аммо, бир қанча 
тарихий асарларда, жумладан Наршахийнинг “Бухоро тарихи”, аноним асар 
бўлган “Ҳудуд ул-олам”, З.М.Бобурнинг “Бобурнома”, Шарафуддин Али 
Яздий ва Низомиддин Шомийнинг “Зафарнома”, Ҳофиз Таниш ал-
Бухорийнинг “Абдулланома”, Мирзо Улуғбекнинг “Тўрт улус тарихи”, 
Абулғозийнинг 
“Шажарайи 
турк”, 
Ҳ.Вамберининг 
“Бухоро 
ёҳуд 
Мовороуннаҳр тарихи”, Абу Тоҳирхўжанинг “Самария” ва бошқа шу каби 
асарларида вилоят топонимларининг айримлари ҳақида фикр юритилган, 
баъзан этимологик талқини келтирилган, изоҳлар берилган. 
Шарофуддин Али Яздийнинг “Зафарнома” асари нафақат Амир Темур 
ва Темурийлар салтанати ижтимоий-сиёсий ҳаёти, ҳарбий юришларини баён 
этган асар сифатида, балки, Амир Темур ва Темурийларнинг Қашқадарё 
заминидаги кўплаб тарихий воқеалардаги иштироки, Темурбекнинг Кеш ва 
Қарши шаҳарлари ва унинг атрофига ташрифлари, туғилган юртига, она 
ватанига, киндик қони тўкилган жойига кўплаб маротаба ташрифини баён 
этиш асносида жуда кўплаб географик номларнинг ҳам тилга олинишига 
сабабчи бўлган. Асарда XIV аср ва XV асрнинг бошларига тегишли бўлган бой 
географик маълумотлар келтирилган бўлиб, шу давр оралиғига оид Қашқадарё 
заминидаги географик жой номлари ҳақида маълумот берувчи ҳеч бир асар 
“Зафарнома” асари сингари топонимик жиҳатдан бой маълумотга эга эмас. 
“Зафарнома” асарида Қарши, Кеш ва Хузор шаҳарларининг номлари 
кўплаб маротаба зикр этилган бўлиб, бу шаҳарлардаги ва шаҳар 
ташқарисидаги кўплаб мавзелар ҳақида маълумотлар келтирилган. Жумладан, 
Кеш шаҳри ва унинг атрофидаги Қуббаи Метин (Шаҳрисабз яқинидаги мавзе), 
Суруш, Қўпқан Яғоч (Кеш яқинидаги мавзе), Оқёр, Тутак, Дамашқ, Чинор, 
Дулбуржин мавзелари, Қарши қўрғони атрофидаги Янгикент (Қарши билан 


296 
Ғузор оралиғидаги қишлоқ), Хусор (Қаршидан Амударёга боришдаги 
қишлоқ), Фардикўҳна (Фазли қишлоғи), Шаҳрикент (Насаф яқинидаги 
шаҳарча (баъзан Ширкат)), Баймароғ (Маймурғ), Ақубинин, Қизилқоқ, 
Ниёзий (Шаҳрисабз ва Қарши орасидаги катта қишлоқ), Занжирсарой (Қарши 
ва Муборак оралиғидаги хароба) каби қишлоқлар ва кентлар номи тилга 
олинган. 
Асарда Дарбанди Оҳанин номи тилга олинган бўлиб, бу жой ҳозирда ҳам 
Дарбанд деб номланадиган, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларининг 
маъмурий-ҳудудий чегарасидаги икки вилоятни боғлаб турадиган довон
ундан ўтган йўл ва шу жойдаги аҳоли маскани номи сифатида қўлланилмоқда. 
“…. Қаҳлағаким, ани Дарбанди Оҳанин дерлар” (3, б.22) жумласи асосида 
ушбу довоннинг турли хил тарихий даврларда, жумладан, XIII-XIV асрларда 
шу ном билан аталганлигини билиш мумкин
2
. Асарда Кеш шаҳрининг “Каш” 
шакли ҳам тилга олинади [3, б.12]. Шунингдек, асарда Кеш уқбаси номи бир 
неча бор зикр этилганки, бу Самарқанд ва Кеш шаҳарларини боғловчи 
Зарафшон тоғидаги Тахтақорача довони эканлиги берилган маълумотлар 
асосида аён бўлади. Шу давр оралиғидаги асарларда баён этилгани каби Ғузор 
номининг Хузор шакли келтириб ўтилган. 
Яна “Улуғ Майдонким
3
, Кешнинг яйлоқларидан турур” [3, б.22]. Бу 
жумлада Кеш атрофидаги дашт назарда тутилмоқда. Шундай ўтлоқзор 
яйловлардан бири “Кеш жилғасидаги Хушмиш марғзори” [3, б.68] деб 
номланадики, бу жой Кеш шаҳридан шимолдаги, Қашқадарё бўйидаги дашт 
назарда тутилмоқда. 
Шарафуддин Али Яздий “
Қарши
” номининг пайдо бўлиши ҳақида 
тўхталиб шундай дейди: “Ҳазрат Соҳибқирон Ҳусайинбекдин ижозат сўраб 
қайтти ва Аму суйидин ўтуб, Қаршиға тушти. Ва Қарши анинг учун 
дерларким, Кўппаххон Насафдин икки яғоч йўл йироқ бир қасри ясаб эрди ва 
мўғул тилида “
қаср
”ни “
қарши
” дерлар. Ул жиҳатдин “
Қарши
” билан машҳур 
бўлди” [3, б.41]. Асарда Қарши чўлини “Қарши ёзи” деб атаган. 
Муаллиф Шаҳрисабз номининг Кешда янги ном сифатида пайдо бўлиши 
ва Шаҳрисабз номининг қўйилиш мазмуни ҳақида фикр юритиб, уни 
қуйидагича баён этади. “Бу жиҳатдин Кешни “Қуббатул илм вал адаб” лақаби 
бўлиб турур. Баҳор вақти ул шаҳарнинг тому-тоши кўм-кўк бўлур ва кўк 
қўрғон жиҳатдин анга Шаҳрисабз от бўлуб турур” [3, б.88]. 
“Зафарнома” асарида Қашқадарё вилоятидаги гидронимларнинг 
қадимий номланиш шакллари ҳам фаол иштирок этган. Жумладан, 
Қашқадарёнинг қадимий номларидан бири “Хашка суйи” [3, б.128] тилга 
олинган. Лекин асарда Қашқадарё гидроними асосан “Кеш жилғаси” номи 
сифатида кўп қўлланилган. Асарда Қашқадарёнинг ушбу қадимий 
номларининг тилга олиниши Қашқадарё гидронимининг этимологиясини 
турлича шарҳлашга асос бўлган. В.В.Радлов, А.Ишаев, Т.Нафасовлар “хашка”, 
2
Шунингдек, бу довоннинг Дари Оҳанин, Темур Қапуғ, Темир Дарвоза каби тарихий номлари ҳам 
мавжуддир. 
3
Кешнинг жанубидаги чўл


297 
“қашқа” сўзининг келиб чиқишига эътибор қаратади. Академик В.В.Бартолд 
Қашқадарё гидронимининг пайдо бўлишини Кеш билан боғлаб “Кеш суви”, 
“Кеш жилғаси”, “Кешкируд” номларининг фонетик ўзгариши асосида 
шаклланган деб ҳисоблайди [1]. 
Юқоридаги 
икки 
талқинда 
ҳам 
Қашқадарё 
гидронимининг 
изоҳланишида “Зафарнома” ва бошқа шу каби асарларда келтирилган 
Қашқадарё гидронимининг тарихий номлари асос бўлиб хизмат қилган. 
“Зафарнома” асарида шунингдек, Қашқадарёнинг яна бир қанча 
гидронимлари тилга олинган. “Эмди андоқ салоҳ кўрдумким, менинг чериким 
Чоғониёнда (Сурхондарё) туруб, сенинг черикинг Хузорда туруб, мен юз киши 
билан ва сен тақи юз киши билан Чекдаликка (Ўрадарё) келгил”, “... ва қилич 
зарби билан адувни турғазуб, уруша-уруша Қатлашким (Пачкамарга яқин 
Катта ва Кичик Ўрадарёнинг қўшилиш жойи) Чекдаликнинг икки суви (Катта 
Ўрадарё ва Кичик Ўрадарё) анда бир-бирига етарди, ети (етар-етмас)” [3, б.44-
45]. Ушбу фикрлардан кўринадики, Ўрадарёнинг қадимий номи “Чекдалик” 
тилга олинади. Шунингдек, “Зафарнома”да Ём суйи (Жом сойи), Аму суйи 
(Амударё), Тош ариғи (Кеш яқинидаги ариқ), Тўм суйи (Қарши яқинидаги 
ариқ), Хузор суйи (Ғузордарё) каби вилоят ҳудудидаги гидронимларнинг 
қадимий номлари ҳам тилга олинганлиги жиҳатидан топонимик аҳамияти 
каттадир. 
“Зафарнома” асари бой тарихий манбалари, Темурийлар даври 
давлатчилик тарихи, Амир Темурнинг ҳарбий юришлари тавсифномаси 
бўлиши билан бирга, топонимик манбаларнинг кўплиги, жой номларининг 
географик хусусиятлари баён этилганлиги жиҳатидан тадқиқотчилар учун 
қимматли тарихий манба сифатида қадрлидир. Асарда Қашқадарё вилояти 
ҳудудига тегишли бўлган кўплаб тарихий жой номлари берилган бўлиб, 
вилоят топонимларнинг тарихий кечмишини, стратиграфик қатламларини 
аниқлашда мазкур маълумотлар муҳим аҳамият касб этади. 

Download 4,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   171   172   173   174   175   176   177   178   ...   183




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish