Bog'liq bozor-i-tisodiyoti-rivozhlangan-mamlakatlarda-soli-siyosati-tazhribasi
ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ 2017, 6
фаатлари ўртасида ўзаро уйғунликни таъ-
минлашга қаратилган. Бундай уйғунликни
таъминлашнинг энг муҳим воситаларидан
бири солиқ юкини оптимал белгилаш ва шу
тариқа давлат бюджетини керакли миқдорда
молиявий ресурслар билан таъминлаш билан
бир қаторда, солиқ тўловчилар зиммасидаги
солиқ мажбуриятлари уларнинг молиявий
барқарорлигига салбий таъсир этмаслигига
эришишдан иборат.
Охирги йилларда кичик бизнес субъект-
лари учун ягона солиқ тўлови ставкаси йил
сайин камайиб бориши кузатилмоқда. 2015
йил учун белгиланган солиқ 1996 йилгига
нисбатан 7,6 марта, 2000 йилгига нисбатан
6 марта, 2005 йилгига нисбатан эса 3 мартага
қисқартирилган (1-жадвал).
Солиқ юки даражаси мамлакатимизда
изчиллик билан камайтириб борилди. Агар
ушбу кўрсаткич 2002 йилда ЯИМга нисбатан
(мақсадли жамғармаларни ҳисобга олмаган
ҳолда) 27,9%ни ташкил этган бўлса, 2008
йилга келиб 4 ф.б.га (23,2%), 2011 йилда эса
6 ф.б.га камайди ва ЯИМга нисбатан 21,9%ни,
2015 йилда эса 20,5%ни ташкил этди
1
.
Жадвал маълумотлари кўрсатишича, акса-
рият ривожланган ҳамда ривожланаётган
давлатларда солиқ юки даражаси 29-50%ни
ташкил этаётганини кўриш мумкин. Хусусан,
энг ривожланган давлатлар ҳисобланган
АҚШ, Италия ҳамда Иқтисодий ҳамкорлик
ва ривожланиш ташкилоти (ИҲРТ)га аъзо
аксарият Европа иттифоқи давлатларида
солиқ юкининг даражаси республикамиздаги
даражадан анча юқори. Ҳозирги кунда Ита-
1
Ўзбекистон
Республикаси
Президенти
И.А.Каримовнинг 2011 йилнинг асосий якунлари
ва 2012 йилда Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий
ривожлантиришнинг устувор йўналишларига
бағишланган Ўзбекистон Республикаси ВМнинг
мажлисидаги «2012 йил Ватанимиз тараққиётини
янги босқичга кўтарадиган йил бўлади» мавзусидаги
маърузасини ўрганиш бўйича ўқув қўлланма. – Т.:
«Ўқитувчи» НМИУ, 2012. –61-б.
лия, Греция, Исландия давлатларида бюджет
тақчиллиги билан боғлиқ муаммоларни ҳал
этиш йўли сифатида солиқ юкини оширишга
оид таклифларнинг ушбу давлатларнинг пар-
ламентлари томонидан маъқуллангани жаҳон
бозори конъюнктурасига жиддий таъсир
этиши башорат қилинмоқда.
Солиқ юкини оптималлаштириш муаммо-
сини ҳал қилиш бошқа икки иқтисодий муам-
мони ҳал қилишга боғлиқ бўлади:
– биринчидан, солиқ юкининг иқтисодиёт-
даги рационал даражасини белгилаш;
– иккинчидан эса давлат бюджети ха ра-
жатларининг рационал даражасини аниқ-
лаш.
Бу йўналиш солиқ юкини оптималлашти-
риш призмаси орқали солиқ сиёсатини тако-
миллаштиришнинг қуйидаги тамойилларига
асосланиши керак:
– корхоналарга жами фискал оғирликни
оптималлаштириш «солиқ юкини пасайтириш
қисқа муддатли даврда бюджет даромадла-
рини қисқартириши, корхоналар иқтисодий-
молиявий аҳволининг яхшиланиши узоқ муд-
датли даврда бюджет даромадларини оши-
риши» чизмасини амалга ошириш;– ҳамма
солиқ турлари бўйича икки ёқлама солиққа
тортишни чеклаш;
– эгри солиқлар юкини ишлаб чиқаришдан
истеъмолчига қайта тақсимлаш ва пасайти-
риш;
– солиққа тортиш механизмини макси-
мал даражада соддалаштириш ва унифика-
ция қилиш.
Солиқлар юкини оптималлаштириш кор-
хонага чегаравий жами солиқ юкининг
миқдорий аксини топиши керак. Чегаравий
солиқ юки қуйидаги бирликларга нисбатан
ҳисобланади:
– қўшилган қиймат (бутун иқтисодиёт,
тармоқлар ва алоҳида корхоналар бўйича);