Bog'liq bozor-i-tisodiyoti-rivozhlangan-mamlakatlarda-soli-siyosati-tazhribasi
ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ 2017, 6
1) тўғри солиқлар Германия, Канада, АҚШ,
Японияда, эгри солиқлар Франция ва Ита-
лияда устунлик қилади
1
;
2) Германия, Япония ва АҚШда солиқ
таркибидаги ўзгаришлар иқтисодий ўсишни
прогрессив солиққа тортишдан келиб чиқиб
белгиланади ва инфляция тўғри солиқлардан
даромадларга кучли таъсир кўрсатади
2
.
Ривожланган мамлакатларда бугунги
кун да амал қилаётган солиқ муаммолари
қуйидагилардан иборат
3
:
а) барча солиқ тизимлари солиқ тўловчи-
ларнинг тушуниши ва солиқ органлари томо-
нидан самарали бошқариш учун мураккаб
тузилган. Бу солиқлардан бўйин товлаш усул-
ларини вужудга келтиради;
б) шахсий даромад солиғи одатда солиқ
тўсиқларини тақсимлашнинг адолатсизли ги,
яъни кўп ҳолларда бир хил даромадни
со лиққа тортиш турли даражалари билан
тавсифланади;
в) шахсий даромад солиғи ва компания-
ларни солиққа тортиш ставкаларидаги катта
тафовутлар компанияларнинг солиқ сабабига
кўра, инкорпорациялашуви тўғрисида қарор
қабул қилишни рағбатлантиради;
г) солиқ тизимлари тўғри солиқларга тая-
нади.
Ривожланган мамлакатларда солиқ тизим-
ларининг такомиллашуви ишлаб чиқариш
муносабатларининг шаклланиш жараёнига
давлат аралашуви зарурияти билан белги-
ланади. Давлатнинг солиқ даромадларига
бўлган эҳтиёжлари ва уларни олиш имко-
ниятлари ўртасидаги зиддиятлар бутун
солиқ тизимининг шаклланишида асосийси
ҳисобланади.
Бугунги кунда турли давлатларда солиқ
сиёсатларини уйғунлаштириш ва унифи-
кациялаш жараёни амалга оширилмоқда
. 1
Артемов Ю.М. Налогообложение в Федератив-
ной Республике Германии. // «Финансы», 1994, №6.
-С. 40.
2
Ўша жойда, 43-б.
3
Князев В.Г. Тенденции развития налоговых систем
зарубежных стран. // «Налоговый вестник», 1998,
№ 9. -С. 5-8.
Уйғунлаштириш – умумий ёндашув ва кон-
цепцияларни келиштириш, ҳуқуқий тамо-
йиллар ва алоҳида қарорларни биргаликда
ишлаб чиқишдан иборатдир. Давлатлараро
иқтисодий интеграция доирасида кечаётган
уйғунлаштириш жараёнлари келишилган,
кетма-кет ва синхрон тарзда амалга оши-
рилиши зарурлиги шубҳа уйғотмайди. Бу
ўз навбатида, миллий солиқ тизимларини
уйғунлаштириш ишига тизимли ёндашув
зарурлигини кўрсатади.
Уйғунлаштириш асосий тамойилларига
қуйидагилар киритилиши мумкин:
– ҳуқуқий тартибга солишнинг келишил-
ганлиги;
– уйғунлашган ҳужжатларни қабул қилиш-
нинг синхронлиги;
– уйғунлаштириш босқичларининг кетма-
кетлиги;
– халқаро шартномаларнинг миллий
қо нунчиликдан устуворлиги.
Уйғунлаштириш жараёнининг учта асосий
босқичларини ажратиш мумкин:
Биринчи босқич – алоҳида тармоқ ва муам-
моли масалалар доирасида уйғунлаштиришни
талаб қиладиган қонунчилик тармоқлари,
соҳаларини аниқлаш.
Иккинчи босқич – таққослама-ҳуқуқий
таҳлил ўтказиш, унинг натижаси
учинчи босқич бўлиб қолади, яъни уйғунлаштиришга
тортилаётган миллий қонунчилик ва бошқа
меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар келишилган
рўйхатини аниқлаш.
Тўртинчи босқич –
уйғунлашган
ҳужжатларни синхрон қабул қилиш.
Бешинчи босқич – уйғунлаштириш маса-
лалари бўйича қарорларни амалга ошириш
устидан назорат.
Тузилган халқаро шартномалар ва дав-
латларнинг хусусий ташаббуслари уйғун-
лаштиришга асос бўлиб хизмат қилади.
Давлатларнинг миллий солиқ қонунчи-
ликларини яқинлаштириш, уйғунлаштириш ва
унификациялаш жараёнидаги иштирокининг
чуқурлиги ва йўналишларини аниқлашда
ихтиёрийлик ва мустақиллик, уларни амалга
37
СОЛИҚ СИЁСАТИ / НАЛОГОВАЯ ПОЛИТИКА