ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ
2017, 6
бундай вазиятда жадаллашган амортиза-
ция, умумий қоидаларга қарши вақт бўйича
камайтирилган ёки табақалаштирилган солиқ
ставкаси, солиқ тўловини чўзиш ва кечикти-
риш, солиққа тортишдан ҳоли турли захира,
инвестицион ва бошқа фондлар ҳамда бошқа
солиқ имтиёзлари ва преференцияларининг
аниқ турларини яратиш сингари иқтисодий,
молиявий ва солиқ дастакларидан фойдала-
нилади.
Барча даражалардаги ҳокимият орган-
лари учун зарур молиявий ресурсларни
шакллантириш мақсадига эришиш умумдав-
лат қонунчилигида федерал, минтақавий ва
маҳаллий солиқлар тизимини белгилаш йўли
билан таъминланади. Иқтисодий жиҳатдан
тараққий этган кўпгина мамлакатларда мин-
тақа ва муниципалитетларда умумфедерал
солиқларга устамалар белгилаш ҳуқуқини
бериш амалиёти кенг қўлланилмоқда
1
.
Даромадларни тартибга солиш соҳасида
давлат сиёсатини амалга оширишнинг муҳим
воситаси солиқ ставкаси ҳисобланади. Уни
ўзгартириш орқали давлат бутун солиқ
қонун чилигини ўзгартирмаган ҳолда фақат
белгиланган ставкани тузатиб, солиқ орқали
тартибга солишни амалга ошириши мумкин.
Алоҳида минтақаларда, алоҳида тармоқ ва
корхоналар, айрим солиқ тўловчи тоифалар
учун солиқ сиёсати ўтказишда солиқ став-
каларини табақалаштириш ҳисобига катта
самарага эришилади. Солиқ ставкаси молия-
вий қонунчиликнинг ҳаракатчанлигини таъ-
минлайди, давлатга даромадларни тартибга
солиш сиёсатида устувор йўналишларни
ўзгартиришни тез ва самарали амалга оши-
риш имкониятини беради.
Солиқ ставкаси билан бир қаторда,
солиқ имтиёзлари ҳам солиқ сиёсатини
амалга оширишнинг самарали воситаси
ҳисобланади. Жаҳон солиққа тортиш ама-
лиётида қўлланиладиган солиқ имтиёзларини
тизимга солиш қийин. Шу сабабли улар истал-
ган вазиятда белгиланиши мумкин. Бунда
1
Козырин А.Н. Правовое регулирование налого-
обложения в зарубежных странах. // «Финансы»,
2003, № 5. -С. 24-29.
давлат тадбиркорлик фаолиятини ривож-
лантиришдан манфаатдор ва иқтисодиётнинг
маълум тармоқлари, минтақалар, тадбиркор-
лик фаолияти турларини рағбатлантириш ёки
аксинча, чеклашга тайёр туради.
Солиқлар ёрдамида рағбатлантиришнинг
кўпроқ тарқалган объекти – инвестиция фао-
лиятидир. Кўпгина давлатларда бу мақсадга
йўналтириладиган фойда солиққа тортишдан
тўлиқ ёки қисман озод қилинади. Кўпинча тех-
нологик ускуналар ва унинг эҳтиёт қисмлари
инвестицион фаолиятни рағбатлантириш
учун қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС)дан озод
қилинади. Қатор мамлакатларнинг солиққа
тортиш тизимида даромад ва бошқа айрим
солиқ турларига тортилмайдиган махсус
инвестиция фондларини тузиш кўзда тутил-
ган. Масалан, Сингапурда йиллик умумий
даромад ҳажми 160 мингдан 300 минггача
бўлган корхоналар барча солиқлардан озод
қилинади
2
.
Кўпгина мамлакатларда солиқ имти-
ёзлари ёрдамида кичик корхоналарни
ташкил қилиш, хорижий капитални жалб
қилиш, иқтисодиётни янада ривожлан-
тириш учун фундаментал аҳамиятга эга
бў лган илмий-техник ишланмалар, эколо-
гик лойиҳалар рағбатлантирилади, жаҳон
бозорида рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб
чиқаришга кўмаклашадиган янги юқори
технологик ишлаб чиқаришларни яратиш
қўллаб-қувватланади
3
. Айниқса, бу МДҲ мам-
лакатларида иқтисодиётни модернизациялаш
даврида кенг жорий этилмоқда.
Қатор мамлакатларда даромад ёки фойда
солиғини ундиришда жорий йил зарарини
кейинги йиллар фойда ёки даромадларига
ўтказиш амалиёти синаб кўрилмоқда. Қатор
мамлакатларда солиқ тўловчиларни кон-
солидациялашган солиққа тортиш амалга
оширилмоқда, бу уларнинг баланси доира-
сида фойда ва зарарларни ўзаро ҳисобга
олиш имконини беради. Кўп ҳолларда илгари
давлатга тўланган солиқларни корпорация-
2
Ўша жойда, 32-б.
3
Ўша жойда.
34
СОЛИҚ СИЁСАТИ / НАЛОГОВАЯ ПОЛИТИКА
Do'stlaringiz bilan baham: |