ЕР ОСТИ СУВ ОЛИШ ИНШООТЛАРИ ДЕБИТИНИ ТИКЛАШ
Сув олиш иншоотлари дебитининг ўзгариши умумий ҳолатда, сувли қатлам
чегара шартларининг ўзгариши, ер ости сувлари заҳирасининг камайиши, сув
олиш иншоотлари сув қабул қилиш қисмлари кольматажи (тиқилиб қолиши) билан
аниқланади.
Сувли қатламлар гидродинамик параметрларини кўп ҳолатларда сақлаш
имконияти бўлмайди. Сув олиш иншоотлари, қудуқлари, нурсимон сув
йиғувчилар, қудуқлар ва х.к.ларнинг барқарор ишлашини маълум даражада
таъминлаш мумкин. Қудуқлар дебитини камайтишга – катта қаршиликка эга
56
фильтрларни ўрнатиш ёки сифатсиз шағалли обсипкадан фойдаланиш, ҳамда
қудуқлар деворига лойқа тиқилиши сабаб бўлади.
Сув олиш иншоотининг сувни қабул қилиш қисмини қуришда, ғовакли сувли
қатлам ёки шағалли обсипкадан фойдаланиш жараёнида, фильтр тешикларида
чўкма йиғилади. Натижада ғовакли муҳитнинг тузилиш кўрсаткичлари ўзгаради
ва унинг сув ўтказувчанлиги камаяди. Кейинчалик кимёвий кольматажда обсипка
чегарасида ўтказувчанликни тақсимлаш ўзгаради ва фильтр каркаси билан
бевосита контактда бўлган қатлам энг кам ўтказувчанликка эга бўлиб қолади.
Тадқиқотлар ва лойиҳалаш босқичларида сув олиш иншоотлари дебитининг
камайишини аниқловчи барча омилларни тўлиқ ҳисобга олиш қийин. Шунинг
учун, эксплуатация жараёнида, фильтрлар билан жиҳозланган қудуқлар дебитини
тиклаш бўйича тадбирлар ўтказилади, бунда асосийси – фильтрдан ва фильтр
атрофидаги ҳудудлардан тиқилиб қолувчи чўкмаларни йўқотишдир.
Фильтр ва фильтр атрофидаги ҳудудларга таъсир усулларининг икки тури
мавжуд: реагентли ва импульсли. 5.34-Расмда қудуқлардаги сув регенерацияси
усулларининг классификацияси келтирилган. Бу усулларнинг биринчи гуруҳи
кольматантни эритиш учун мўлжалланган. Технологик тадқиқотлар вазифаси – бу
реагент тури, унинг миқдорини танлаш, қудуқлар гидрогеологик шароитлари ва
конструкцияларига кўра рационал қайта ишлаш технологиясини танлаш, қайта
ишлаш жараёнини назорат қилишнинг ишончли усули ва уни тугаллашни баҳолаш
учун критерияни танлашдир. Импульсли регенерацияда фильтролди ҳудудидаги
ҳосил бўлган моддаларни майдаланиш ва қудуқлар декольматациясининг мумкин
бўлган даражаларини, ҳамда фильтрнинг ўзини сақлаш имконияти баҳоланиши
зарур. Импульсли ва реагент усулларни бирлаштириш – фильтр ва фильтролди
ҳудудини қайта ишлашнинг юқори самарасини таъминлаш имконини беради.
Термореагент қайта ишлов – узоқ муддат эксплуатацияланувчи қудуқлар учун
самарадордир.
Шахтали қудуқлар дебитини тиклашда, регенерациянинг реагентли ва аралаш
усулларидан фойдаланилади.. Уларнинг эксплуатацияси даврида махсус ускуналар
ёрдамида механик ва гидравлик тозалаш жуда кенг қўлланилади. Нурсимон сув
олиш иншоотлари дебитининг камайиши – фильтрлар юзаси ва манба тубининг
кольматацияси натижасида ҳосил бўлади. Қудуқ нурларини тиклаш учун механик
тозалаш, ювиш ва кислота билан қайта ишлаш қўлланилади. Очиқ сув манба
тубини тозалаш – ер снарядлари, сув пуркагич ускуналари ёки механик юмшатиш
билан амалга оширилади.
Бошқа турдаги сув олиш иншоотлари дебитини таъминлаш учун, юқорида
кўриб чиқилган усуллардан фойдаланиш мумкин.
57
Do'stlaringiz bilan baham: |