Ўзбeкистoн рeспубликaси oлий вa ўртa мaxсус тaълим вaзирлиги тoшкeнт aрxитeктурa қурилиш институти



Download 3,15 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/49
Sana29.05.2022
Hajmi3,15 Mb.
#619111
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   49
Bog'liq
Cув таъминоти II

1.10. ЕР ОСТИ СУВЛАРИ КАПТАЖИ () 
Манбалар (ирмоқлар, булоқлар) – ер ости сувларининг ер юзасига чиқиш 
йўлларидир. Манбаларнинг чиқиш шартлари жуда турли-тумандир. Булоқ сувлари 
шаффофлиги билан характерланади. Улар сув таъминоти тизимида кенг 
қўлланилади. 


54 
Каптаж (ер ости сувларининг ер юзасига чиқариш) иншоотларининг тури ва 
конструкциялари турли-тумандир. Улар булоқлар чиқишининг гидрогеологик 
шароитлари, манба қуввати, топог-рафия ва бошқа омилларга боғлиқ бўлади.
Каптаж сувнинг оқимининг фронти бўйлаб тарқоқ ҳолда чиқишида тош-шағалли 
ёки галерея типидаги горизонтал сув олиш иншоотлари ёрдамида; йиғилган 
ҳолатда эса – сув олиш камераларида амалга оширилади. 
Юзаларга чиқиш шартларига кўра, булоқлар икки кўринишда бўлади – 
юқорига ва пастга оқувчи. Пастга оқувчи манбалар – сув ўтказмайдиган жинсларда 
ётувчи сувли қатламларнинг юзага чиқиш жойида ҳосил бўлади; бу тоғли 
тепаликлар ва дарё қирғоқлари, жарлар ва балкаларда юз беради. 


55 
Юқорига чиқувчи булоқлар – уларни тўсиб турувчи қатламларнинг яхлитлиги 
бузилган жойларда, босимли сувларнинг чиқишидан ҳосил бўлади. Пастга оқувчи 
булоқларда, каптаж иншоот уларнинг интенсив чиқиш жойидан олдин ўрнатилади. 
Юқорига чиқувчи булоқлар каптажида, сув олиш иншооти манбадан сув чиқиш 
жойида ўрнатилади. Каптаж иншоотлар ўпирилишлар, сел ювилишлари ва 
тошқинлар хавфи йўқ жойда қурилади, чунки каптажга ифлосланишлар 
тушмаслиги, унинг жойлашган жойи сувга кўмилмаслиги ва музламаслиги керак. 
Шағал-тошли ва дарзли жинслар кўринишидаги сувли қатламлардан пастга 
оқувчи булоқлар каптажи учун ПО Интервод томонидан ишлаб чиқилган 
андазавий лойиҳа 5.33,а-Расмда келтирилган. Иншоот деворлари темирбетон 
ҳалқалар, темирбетон том ва тубга эга камера кўринишида бажарилади. Сувни 
қабул қилиш камерасига сув шағалли фильтр билан ҳосил қилинган сув қабул 
қилиш тешиклари орқали келади. Камера икки томонидан қаттиқ зичланган лой-
тупроқли грунтдан сувни ўтказмайдиган деворлар билан тўсилади. Деворлар ҳосил 
қилган оралиқ қум билан тўлдирилади. Камера сарф, вентиляцион ва ортиқча 
сувларни чиқариб юборувчи қувурлар билан жиҳозланади. Сувли қатлам қуввати 
кам, сув ўтказмайдиган қатлам эса юзага яқин жойлашган ҳолатларда, каптажнинг 
пастки қисми қатлам тубига киритилади. Киритилиш чуқурлиги вертикал 
текисликдаги сарф қувурининг жойлашувига кўра аниқланади; сувни келгуси 
транспортировкаси учун етарли босим билан таъминлайдиган сув қатлами қувур 
устида ҳосил бўлади. Сувли қатламдан максимал фойдаланиш учун – каптаж 
камерадаги сув сатҳи қатлам тубидан ошмаслиги зарур. 
Юқорига чиқувчи булоқлардан сув чиқариш иншоот тубидан амалга 
оширилади. Бундай иншоатнинг андазавий лойиҳаси 5.33-Расмда келтирилган. У 
шунингдек, йиғма темирбетон элементлардан бажарилган. Камера асосида шағал, 
тошлардан фильтрловчи материал ётади. Фильтрловчи материал танлови майда 
зарраларни қабул камерасига киришига йўл қўймайдиган шартларда амалга 
оширилади. Агарда каптаж камералардаги сув истеъмолчига ўзи оқар ҳолатда 
узатилиши мумкин бўлмаса, насос ускуналар қўлланилади. Каптажлар дебити ер 
ости сувлари режимини кузатиш асосида аниқланади. 

Download 3,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish