МАЪРУЗА № 2. МАЪЛУМОТЛАР УЗАТИШ ТИЗИМИ ВА
МАЪЛУМОТЛАР ОҚИМИ
Биз мулоқот қилганимизда биз ахборот алмашамиз. Бу ҳамкорликдаги
алоқа локал ѐки масофавий бўлиши мумкин. Инсонлар ўртасида одатда локал
алоқа юзма-юз амалга оширилса, масофавий мулоқот эса оралиқдан
амалга
оширилади. Телефония, телеграфия ва телевидениени ўз
ичига оладиган
телекоммуникация термини масофавий алоқани (теле юнон тилидан «узоқда»
деганни билдиради) англатади. Мазкур сўзлар маълумотларни яратувчи ва
ундан
фойдаланувчи
томонлар
томонидан
келишилган
ҳоҳлаган
шаклдатақдим этиладиган ахборотга таълуқлидир.
Маълумотлар коммуникацияси – бу симли кабель каби узатиш муҳити
орқали икки қурилма ўртасида маълумотлар алмашинуви ҳисобланади.
Маълумотлар узатиш учун коммуникация қурилмалари аппаратли таъминот
(физик ускуна) ва дастурий таъминот (дастурлар)
комбинациясидан ташкил
топган алоқа тизимини маълум бир қисми бўлиши керак. Маълумотлар
узатиш тизимини самарадорлиги 4та асосий характеристикаларга боғлиқ:
етказиб бериш, аниқлик, ўз вақтида етказиш ва джиттер.
1. Етказиб бериш. Тизим маълумотларни
белгиланган манзилга
етказиб бериши керак. Маълумотлар фақат белгиланган қурилма ѐки
фойдаланувчи томонидан қабул қилиниши керак.
2. Аниқлик. Тизим маълумотларни аниқ етказиб бериши керак.
Узатишда ўзгартирилган ва тузатилмаган маълумотлар фойдаланиш учун
яроқли эмас.
3. Ўз вақтида етказиш. Тизим маълумотларни ўз вақтида тақдим
этиши керак. Сўнган маълумотлар фойдасиз. Видео ва аудио ҳолатида
маълумотлар кечиктирилмаган тарзда ўз вақтида етказиб берилиши керак. Бу
турдаги етказиб бериш реал вақт режимида узатиш деб аталади.
4. Джиттер. Джиттер пакет келиб тушиш вақтининг ўзгаришига
боғлиқ. Бу аудио ва видеопакетларни етказишдаги тенг ўлчамли бўлмаган
кечикишдир. Масалан, видеопакетлар ҳар бир 30 мс
да узатилади деб
олайлик. Агар айрим пакетлар 30 мс кечикиш билан ҳамда бошқалари 40 мс
кечикиш билан келиб тушса, у ҳолда натижа видеонинг тенг ўлчамли
бўлмаган сифати ҳисобланади.
Маълумотлар узатиш тизимининг 5та компонентаси мавжуд (1.1-расм).
2.1-расм. Маълумотлар узатишнинг бешта компонентаси.
1. Хабар. Хабар бу узатилиши керак бўлган ахборот (маълумотлар)
ҳисобланади. Оммавий
ахборот шаклларига матн, рақамлар, расмлар
(тасвир), аудио ва видеолар киради.
2. Узатувчи. Узатувчи - бу маълумотлар
хабарини узатувчи
қурилмадир. Бу компьютер, ишчи станция, телефон гўшаги, видеокамера ва
шу кабилар бўлиши мумкин.